Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti



Download 7,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet294/398
Sana26.02.2022
Hajmi7,21 Mb.
#467559
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   398
Bog'liq
Тайёр Миллий корпус тўплам 17.05

Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
252 
Ўзбек лексикографиясида ҳам айрим лингивистик, ўқув луғатлари яратилаган, жумладан, 
А.Мадвалиев, Ҳ.Неъматов, Р.Сайфуллаева, Э.Қиличев кабилар ўзбек тилшунослигида 
лексикографиянинг ўқув луғатчилиги тармоғи пайдо бўлганини эътироф этишади. Б.Менглиев, 
С.Каримов, Б.Йўлдошев, Н.Улуқов, Б.Баҳриддиновакабиларнинг мақолаларида она тили 
таълимида ёрдамчи ахборот манбаи бўлган замонавий луғатларни яратишнинг назарий ва амалий 
масалалари кун тартибига олиб чиқилади. Айниқса, Б.Баҳриддинова ўзбек тилида лингивистик 
ўқув луғатлар яратиш назарияси ва амалиётига доир кенг кўламли тадқиқотлар олиб бормоқда. 
Бугунги кунда таълим мазмунини такомиллаштириш учун ҳам, таълимий ва тил 
корпусларини яратиш учун лингивистик луғатлар яратиш масаласига янгича ёндашиш зарурати 
мавжуд[Йўлдошев,2016: 9].
Хусусан, лингивистик луғатларни аҳамиятлилик даражасига кўра туркумларга ажратган 
ҳолда электрон луғатлар яратиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, нутқда от ва феъл сўз 
туркумларининг қўлланилиши бошқа туркумларга қараганда фаолроқ. Таълим жараёни ҳам босма 
маълумотлардан кўра электрон ўқув материалларига катта эҳтиёж сезмоқда. Бундай вазиятда, 
аввало, маълумот қидириш жараёнини ҳам тезлаштирадиган, вақтни тежаш имконини берадиган 
сўз туркумлари бўйича алоҳида луғатлар яратиш лозим. 
Бундан ташқари, филология, тилшунослик, жумладан лексикология соҳасида тадқидқот 
олиб борувчилар учун туркумларга ажратилган электрон луғатлар иш самарадорлигини ошириш, 
умумий кўриниш ҳақида дарҳол тасаввурга эга бўлиш шароитини яратади.
Айниқса, от сўз туркумига доир “Атоқли отлар” луғатининг ўзи турли шаклларда ишлаб 
чиқилиши мумкин.
1.
“Атоқли отлар луғати”
2.
“Ўзлашма атоқли отлар луғати” 
3.
“Жой номлари луғати” 
4.
“Фаол соҳавий атамалар луғати ” 
5.
“Ташкилот-муассаса номлари луғати” 
Бу луғатларнинг мавжуд умумий ва анъанавий луғатлардан фарқи шундаки, таснифланган 
мазкур луғатлар таркибига киритилган сўзлар, аввало, қўлланилишига кўра энг фаол сўзлардан 
таркиб топади, ҳар бир сўзнинг имлоси ва транскриция бўйича талаффуз шакли ҳам берилади.
1.
Бундан ташқари жамият эҳтиёжига кўра расмий фаолиятда иш юритиш учун, асосан, от 
ва феъл сўз туркумларига кўпроқ мурожаат қилинади. Ҳужжатлар, турли услублардаги матнларда 
такрорларни олдини олиш мақсадида “Маънодош отлар”, “Маънодош феъллар” луғатлари 
тайёрланиши тилдан фойдаланишда, иш юритишда қулайлик яратади [Менглиев, 2009: 34]. 
Ўзбек тилининг ўз қатламига доир сўзларни мулоқот жараёнида кенг қўллашни таъминлаш 
учун қуйидагича ёндашиш мумкин: 
1.
“Ўзбекча атоқли отлар луғати” 
2.
“Ўзбекча исмлар луғати” 
3.
“Ўзбекча феъллар луғати” 
4.
“Ўзбекча ўрин-жой отлари луғати” 
Бундай луғатлар, албатта, электрон шаклида яратилади. Мазкур луғат таркибидаги ҳар бир 
сўз ҳам имло ва талаффуз меъёрларини ўрганишга ҳам хизмат қилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бундай луғатлар, аввало, узлуксиз таълим тизимида, 
асосан, филологик, лингивистик тадқиқотларда, шунингдек, иш юритиш, ҳужжатлар тайёрлаш 
жараёнида таълим олувчилар, тадқиқотчилар, соҳа ходимлари ва мутахассисларига яқиндан ёрдам 
беради. Мазкур луғат турлари компютер лингивистикаси тараққиётига ҳам, корпус 
лингивистикасига ҳам бирдек хизмат қила оладиган қулай электрон контент вазифасини бажара 
олади.

Download 7,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish