Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti



Download 7,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet290/398
Sana26.02.2022
Hajmi7,21 Mb.
#467559
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   398
Bog'liq
Тайёр Миллий корпус тўплам 17.05

Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
248 
Хусусан, 
аксириш, йиғлаш
каби феъллар тажриба иштирокчиларида бир оз қийинчилик 
туғдирган. Назорат гуруҳидан 6 кииши 
аксириш
феълини тўғри айта олган бўлса, 
йиғлаш
феълини 
иккита иштирокчи тўғри айтган, уларнинг учтаси “хафа бўлиш”, иккитаси “хўмрайиш” деб жавоб 
берган. Аграмматик иштирокчилар мазкур феълларни умуман айта олмаганлар. Ўрнига 
“шамоллаш”, “эснаш”, “тиш ювиш”; “хўмрайиш”, “қовоғини солиш”, “қувониш” каби феъллар 
айтилган. 
Аграмматик иштирокчилар гуруҳида 
чапак чалиш, эснаш, йўталиш, шўнғиш 
каби феълларга 
фақат биттадан тўғри жавоб берилган. Соғлом иштирокчилар гуруҳида эснаш 5/7, йўталиш 5/7, 
шўнғиш 4/7, чапак чалиш 3/7 тўғри жавоблар берилган.
Мазкур феълларни бирлаштирувчи хусусият уларнинг барчаси бир аргументли 
эканлигидир. Расмни номлаш талаб қилинадиган тажрибаларда аргумент структурасининг таъсири 
кузатилмаганлиги бошқа тадқиқотларда қайд этилган [Thompson, Lange, Schneider & Shapiro, 
1997]. Бизнинг тажрибамизда жами 16та бир аргументли феъл ишлатилган бўлса, улардан 
6тасидагина шундай ҳолат кузатилган. Қолган 
ухлаш, югуриш, кулиш, сакраш, чўмилиш, ўтириш, 
куйлаш
каби феъллар 100 фоиз тўғри айтилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, тажрибамизда 
кузатилган 
аксириш, йиғлаш

чапак чалиш, эснаш, йўталиш, шўнғиш
феълларининг афазияга 
чалинган иштирокчиларимиз учун қийинчилик туғдирганини улрнинг тасаввур қилиниш даражаси 
пастлиги билан изоҳлаш мумкин. Мазкур омилнинг аҳамиятли эканлиги психолингвистик 
тадқиқотларда таъкидланган [Bird, Howard, & Franklin, 2000]. Сўзларнинг семантик билимлар 
тармоғи билан алоқасини таъминловчи ягона тизим мавжуд деб қаралади. Тасаввур қилиниш 
даражасининг таъсири шу тизимга тегишлидир. Сўзнинг фаоллашувидаги фарқлар сўз билан 
семантик билимни боғлаб турган маълумотлар миқдорига боғлиқ. Тасаввур қилиниш даражаси 
паст сўзлар эса контекстга кўпроқ боғланган бўлади [Westbury, Cribben, Cummine, 2016]. 
Афазияга чалинган кишилар билан ўтказилган бир қатор тадқиқотлар феъл частотасининг 
ҳам феълни тушуниш ва айтишда муҳим роль ўйнашини қайд этганлар. С. Бредин, Р. Берндт каби 
олимлар юқори частотали феъллар частотаси паст феълларга нисбатан қийинроқ ифодаланиши ва 
тушунилишини қайд этганлар [Breedin & Martin, 1996; Berndt, Mitchum, Haendiges, & Sandson 
1997]. Маълумки, юқори частотали феъллар турли контекстларда кенг қўлланади, бунинг 
натижасида эса улар кўпмаънолилик хусусиятга эга бўлади. Инсон онгида лисоний бирликларнинг 
акс этишида кўпмаънолилик семантик тўрнинг кўптармоқлилиги ва мураккаблиги билан 
характерланади. Айнан шу мураккаблик туфайли бундай феълларни айтиш ва тушуниш афазияга 
чалинган кишилар учун қийинлик қилади. 
Д.Кеммерер ва Д.Транел мияси шикастланган 53 бемор билан ҳаракатни номлаш бўйича 
тажриба ўтказган. Тажрибада иштиркочиларга 100та ҳаракатнинг расми кўрсатилган ва уларни 
номлаш сўралган. Тажрибани ўтказишдан мақсад стимул омили, лексик омил ва концептуал 
омилларнинг феъл туркумига оид сўзларнинг мияда қайта ишланишига қандай таъсир қилишини 
аниқлаш бўлган. Стимул омилларига визуал мураккаблик даражаси, ҳаракатнинг тажриба 
иштирокчисига танишлиги, расмнинг мослиги кабилар киритилган бўлса, лексик омилларга 
ҳаракатнинг иштирокчилар томонидан бир хил номланиши фоизи, феълнинг қўлланиш частотаси, 
феълнинг от билан омофонлиги кабилар киритилган. Концептуал омиллар сифатида ҳаракатнинг 
қўл ёки тана ёрдамида бажарилиши, ҳаракат нечта иштирокчини талаб қилиши, ҳаракатни 
бажарувчининг ички ҳолати ўзгариш-ўзгармаслиги, ҳаракатни бажарувчи маконини ўзгартириш-
ўзгартирмаслиги, ҳаракат бирор асбоб ёрдамида бажарилиши каби белгилар ҳисобга олинган. 
Тажриба натижаларига кўра ҳаракатнинг тажриба иштирокчисига танишлиги, расмнинг мослиги, 
ҳаракатнинг иштирокчилар томонидан бир хил номланиши, феълнинг от билан омофонлиги, 
ҳаракатни бажарувчи маконини ўзгартириш-ўзгартирмаслиги каби омилларнинг афазик 
сўзловчиларнинг ҳаракатни номлашларига таъсир қилиши аниқланган. Феълнинг қўлланиш 
частотаси тажриба иштирокчиларининг олтитаси учун аҳамиятли бўлган. Улардан иккитаси 
частотаси паст бўлган феълларни яхши айта олганлар, тўрттаси эса, аксинча, частотаси юқори 
феълларни частотаси паст феълларга нисбатан яхшироқ айта олганлар. Муаллифлар тажриба 
натижасини тушунтиришда ўзидан аввалги тадқиқотлар хулосасига тўлиқ қўшилмайдилар. 
Тадқиқотлар таянган феълларнинг частотали луғати ёзма матн асосида тузилганини, афазияга 
чалинган кишиларнинг нутқий имкониятларини баҳолашда феълларнинг оғзаки нутқда қўлланиш 
частотасига асосланиш кераклигини таъкидлайдилар. 



Download 7,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish