Калит сўзлар:
афазия, исм, феъл, нутқни ишлаб чиқариш, феълни тушуниш
Annotation:
The article discusses some linguistic and extralinguistic factors which influence
aphasic speech. Some of them are semantic network, transitivity, instrumentality, age of acquisition. The
author gives relevant examples from Uzbek aphasia research.
Key words:
aphasia, noun, verb, speech production, verb comprehension
Афазия – инсон тилни ўзлаштириб бўлганидан кейинги вақтда миянинг алоҳида бир
қисмидаги жароҳат натижасида юзага келган, орттирилган лисоний нуқсондир. Одатда, миянинг
бундай шикастланиши инсульт, жароҳат ёки бош миядаги ўсимта асорати бўлади. Афазияда
баъзан тил бутунлай йўқолади, баъзан тил тизимининг айрим элементлари издан чиқади.
Турли тилларда афазияни ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики,
мияси шикастланган шахслар отни қайта ишлаш(айтиш, тушуниш)дан кўра феълни қайта
ишлашда кўпроқ қийналишади [Caramazza & Hillis, 1991; Zingeser & Berndt, 1988]. Мазкур ҳолат
назарий жиҳатдан турлича изоҳланган. Маълум гуруҳ олимлар бунинг сабаби туб когнитив ва
семантик универсалиялар билан боғлиқ, яъни отлар бу объектлар, феъллар эса ҳаракат демакдир,
деган фикрни илгари сурадилар [масалан, Bak, O’Donovan, Xuereb, Boniface, & Hodges, 2001;
Luzzatti, Aggujaro, & Crepaldi, 2006]. Бошқа гуруҳ олимлар эса от ва феъл диссоциацияси асосида
уларнинг семантик хусусиятларидаги фарқда, деб тушунтирадилар. Хусусан, отлар ҳиссий-визуал
семантик хусусиятларни ўзида жамлайди, феъллар эса функционал семантик хусусиятларга
эгадир. Бошқача айтганда от туркумига оид сўз билан ифодаланган тушунча бу ташқи оламда
мавжуд объект бўлиб, у ҳақидаги тушунчамиз кўз билан кўриш, тери билан сезиш, ҳидини
ҳидлаш, овози ёки товушини эшитиш каби қатор ҳиссий таъсирлар воситасида шаклланади.
Феълларнинг маъноси эса маълум вазифанинг бажарилиши билан боғлиқ. Масалан,
юриш
феъли
тана аъзоларининг маълум тарздаги ҳаракати воситасида тананинг бир жойдан бошқа жойга
кўчишини англатади.
Феъл ва отларнинг бу каби семантик хусусиятлари уларнинг инсон онгида тасаввур
қилиниш даражаси бир-биридан фарқ қилишига олиб келади. Феълларни тасаввур қилиш отларни
тасаввур қилишга нисбатан қийинроқ кечади [Bird, Howard, & Franklin, 2000]. Тасаввур
қилишнинг осонлиги от туркумига оид сўзларни айтишда ва қабул қилишда бажариладиган ақлий
вазифани бирмунча енгиллаштиради. Ўзбек тилида ўтказилган тажрибавий тадқиқотда отларнинг
айтилишида уларнинг қайси семантик гуруҳга мансублиги муҳим омил сифатида юзага чиққан. Бу
оққуш, ўрдак, ғоз сўзларининг адаштирилиши, улоқча сўзининг ўрнига қўзичоқ сўзининг
айтилиши, ананас сўзининг ўрнига киви, банан сўзларининг айтилишида кузатилган. Шунингдек,
иштирокчиларнинг индивидуал хатоларининг ичида ҳам семантик гуруҳ таъсирини кўриш
мумкин: тойчоқ – ҳўтик, болға – болта, хўроз – ғоз, қулоқ – бурун, қулф – калит, чойнак – челак,
кучук – мушук, болға – омбур [Azimova, 2020, 34].
Айрим феълларнинг ҳам соғлом иштирокчиларда, ҳам афазияга чалинган иштирокчилар
учун қийинчилик туғдирганини кўриш мумкин.
88
*
Филология фанлари номзоди, доцент. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти
университети Амалий тилшунослик ва лингводидактика кафедраси. iazimova@gmail.com
Do'stlaringiz bilan baham: |