INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
168
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
в) икки ой муддатда:
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби
тўғрисидаги низомни;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва
қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил Олий Мажлисга
Мурожаатномаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил Олий Мажлисга
Мурожаатномаси.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Олий Мажлисга
Мурожаатномаси.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига
рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича
қўшимчачора-тадбирлар тўғриси”да 13.12.2018 й. N ПФ-5598 фармони.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси”да 03.07.2018 й. N ПҚ-3832 қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида
рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғриси”да 21.11.2018 й. N
ПҚ-4022 қарори.
ЎЗБЕКИСТОННИНГ АҲОЛИ ТУРМУШ СИФАТИ РЕЙТИНГИДАГИ
ЎРНИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Саттикулова Гавхарнисо Ахмадхановна
Тошкент давлат шарқшунослик университети катта ўқитувчиси
Ҳар қандай мамлакат иқтисодий сиёсатининг асосий мақсади ушбу
мамлакат ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли манфаатларига мувофиқ
келадиган, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, қобилиятларини тўлиқ
намоён қилиш ва аҳоли турмуш даражасининг муттасил ўсиб боришига имкон
берадиган иқтисодий тизимни барпо этишдан иборат. Бу узоқ давом этувчи ва
мураккаб жараён бўлиб, ҳуқуқий ва ижтимоий-ахлоқий муаммолар билан
чекланиб қолмайди. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, фуқаролар ҳуқуқлари
ва эркинлигини ҳамда уларни юқори турмуш даражаси билан таъминлашни
амалга ошириш ривожланган иқтисодиётга эга кучли демократик давлат
шароитидагина мумкин, холос.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, аҳоли турмуш даражасининг мураккаб
ва кўп қиррали иқтисодий атама эканлиги, унга баҳо беришда фақат иқтисодий
кўрсаткичлардан фойдаланишнинг ўзи етарли эмаслиги сабабли сўнгги
йилларда аҳоли турмуш даражасига баҳо беришда битта кўрсаткичдан эмас,
балки кўрсаткичлар тизимидан фойдаланишга алоҳида урғу берилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |