Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўҒрисида



Download 141 Kb.
bet4/8
Sana02.06.2022
Hajmi141 Kb.
#630902
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
173 07.08.2008 узгаргани

Олдинги таҳрирга қаранг.
4-синф ўқувчиларининг қобилияти ва майлларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностика натижалари айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш мезони ҳисобланади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 379-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг йўлланмаси асосида айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига жойлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан юборилаётган вояга етмаганлар учун айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига қабул квотасидан ташқари 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 октябрдаги 880-сонли қарорига асосан тўртинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2019 й., 09/19/880/3934-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Президент мактабларига саралаш танловларида қатнашиб, ажратилган қабул квотасидан кейинги энг юқори натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар кетма-кетлиги асосида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларининг 5-синфига ва мактаб-интернатларининг 7-синфига қўшимча қабул квотаси доирасида ўқувчилар саралаш тест синовлари ўтказилмасдан қабул қилинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ташкил этиш тўғрисидаги таклиф умумтаълим муассасаси директори томонидан тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига киритилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлими туман (шаҳар) ҳокими билан келишган ҳолда ҳар бир муассаса ва алоҳида фанлар бўйича ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этиш тўғрисидаги таклифни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига киритади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
13. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ташкил этиш учун туманлар (шаҳарлар) халқ таълими бўлимлари томонидан таклиф этилган таълим муассасаларининг ўқув ва моддий-техника базасини, педагог кадрлар фаолиятини ва бошқа кўрсаткичларни жойига бориб комплекс ўрганадилар;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабнинг ўқув ва моддий-техника базаси норматив талабларига мувофиқ бўлган, тайёрлаш даражасининг юқори кўрсаткичлари ва педагог кадрлар фаолияти натижалари, шунингдек вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ёки Тошкент шаҳри) мактаблари орасида мактабнинг юқори рейтинги мавжуд бўлган тақдирда ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ тест синовлари ва диагностикани ўтказиш учун буюртманомани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига берадилар.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 379-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Комплекс ўрганиш, тегишли фанлар бўйича ўтказилган оғзаки ва ёзма синовлар (ёки тест синови) ҳамда психологик-педагогик диагностиканинг натижалари юқори бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 379-модда)
15. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ташкил этиш бўйича киритилган таклифларни ўрганиб ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ташкил этиш бўйича хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таклифларни ўрганиб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги аниқ, табиий, гуманитар фанлар, хорижий тиллар ва технология бўйича ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг республика минтақалари бўйича тенг жойлаштирилиши ва миқдорий баланси принципига амал қилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
16. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ва умумтаълим мактабларида ихтисослаштирилган синф ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан, республика бўйсунишидаги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси учун эса — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан қабул қилинади.
17. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ташкил этиш тўғрисидаги қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини кўрадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини, шунингдек ўқув-тарбия жараёни сифатини ўрганиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ўқув-тарбия жараёни сифати бўйича муайян натижаларга эришмаган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тақдимномаси бўйича умумий типдаги умумтаълим мактабларига (синфларга) айлантирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 379-модда)

Download 141 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish