ҲАҚИ Қий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) gerçek tip


Уйқу “Кўп ухлайдиган кишининг руҳи хаста, иши қийиндир”



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/377
Sana26.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#584803
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   377
Bog'liq
shifo izidan

Уйқу
“Кўп ухлайдиган кишининг руҳи хаста, иши қийиндир”.
Уйқунинг энг яхшиси 5 соатдан ошиб кетмаганидир. Нормал киши
учун 6 соат ухлаш кифоя қилади. Болалар, оғир касаллар, касал ва
заифлар 7-8 соат ухлашади. Кечқурунги овқатдан 2-4 соат кейин, соат
22.00-23.00дан 04.00-05.00гача ухлаш учун энг яхши пайтдир. Ҳеч
бўлмаса, соат 24.00гача ётилиши ва қуёш чиқмасидан туриш керак.
Ҳазрати Умар (р.а.): 
“Тонгда ухлашдан қочинглар! Акс ҳолда оғиз
131


ҳиди, руҳий мувозанатсизлик ва табиат (мижоз) бузуқлиги юзага
келади”, “Чошгоҳ пайтида ухлаганга уйқу ақлий нуқсонлик, аср пай-
тида ухлаганга эса телбалик келтиради”, 
деганлар. 
Қуёш чиқмасидан туришга ва ботмасидан ухламасликка эътибор
қилиш керак, чунки бу соатларда барча аъзолар ва тизимларни ишга
туширадиган ҳаётий гормонлар ишлаб чиқаради. Уйқу ҳолида барча
жараёнлар секинлашгани учун гормонлар ҳам етарли даражада
ишлаб чиқарилмайди. Шу тариқа кўп ухлаш гормон мувозанатсизли-
гига ва унга боғлиқ касалликларга, хусусан, руҳий муаммоларга
сабаб бўлади.
Соғлом кишилар ухласалар, нафас сони ва нафас чуқурлиги
камаяди, соғлом болалар каби овозсиз нафас олишади. Соғлом бўл-
маганлар эса уйқу пайтида чуқур нафас олишади. Бир неча соат даво-
мида чуқур нафас олиш тананинг кислород-углекис гази мувозанати-
ни бузади. Бу мувозанатсизлик баъзи касалликлар билан биргаликда
астмага ҳам сабаб бўлади. Ўрин қаттиқ, ёстиқ етарли даража баланд,
кўрпа юмшоқ ва енгил, хона ҳавоси тоза ва салқин бўлиши керак.
Уйқунинг энг яхши шакли 
- ўнг ёнга ётиб бош кўкракка эгилган,
тиззалар қоринга букилган, қўллар кўкракка тегиб ётган ҳолатдир. Бу
ҳолат юрак, қон айланиши, қувват йиғиш ва ҳазм қилинган таомнинг
ошқозондан ичакка тушишига қулайлик яратади. 
Ўнг тарафга қараб ётганда, ўнг бурун тешигидан олинадиган
нафас камайиб, чап бурун тешигидан олинадиган нафас кўпаяди. Чап
бурун тешигидан олинадиган нафас парасимпатик асаб тизимининг
фаолиятини яхшилайди, юрак уришини сoкинлаштиради, қон боси-
мини туширади ва ошқозон-ичак фаолиятини меъёрига келтиради. 
Бундай ҳолатда ухлаганда, хусусан, юрак камроқ чарчайди,
уйқуга кетиш қулайлашади, бу эса ўз навбатида янада яхшироқ
ухлашни таъминлайди. 
Бундан ташқари, уйқу давомида танага бирон зарар келадиган
бўлса, бу ҳолатда ички аъзолар муҳофаза қилинган бўлади.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   377




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish