ҲАҚИ Қий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) gerçek tip


“Сиз ҳали ҳам буни атиги бир ўйин деб ўйлаяпсизми?”



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet361/377
Sana26.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#584803
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   377
Bog'liq
shifo izidan

“Сиз ҳали ҳам буни атиги бир ўйин деб ўйлаяпсизми?” 
Йуқ, энди биз буни "атиги бир ўйин" деб ўйламаймиз!
Бугунги кунда биз компьютер ўйинлари инсон генини ўзгартира-
диган ва зеҳн бошқарадиган психотроник бир қурол эканлигини жуда
яхши биламиз.
“Дунёдаги барча жонзотлар икки бурмали (ипликли) ДНКга эга
бўлса, биздаги ДНК тизими ўзгарса, биз дунё борлиқларидан чиқиб,
дунёлар орасида юрадиган борлиқларга айланиб боряпмизми?”,
деган саволга олимлар, бир томoндан, аниқ жавоб бера олмай, иккин-
чи томондан, шундай ваъдалар бермоқдалар: 
• Ген муҳандислиги генетик тузилишга тўғридан-тўғри таъсир
ўтказиб, бадан касалликларини даволагани каби, модда боғлиқлили-
ги, хулқ-атворнинг бузилиши, аксилижтимоий шаxсият, шизофрения
ва айбдорлик ҳисси каби руҳий бузилишларни ва ақл касалликлари-
ни ҳам даволаса бўлади; 
• Инсоннинг генетик тузилишига бошқача таъсир қиладиган ва
унинг фақат касал қисмини кўз остига оладиган, организмнинг
бошқа қисмларига таъсир ўтказмайдиган дорилар ишлаб чиқарилади; 
• Касалликлар ва ўлим йўқ бўлади, бу дунёдаги ҳаёт чексиз давом
этади; 
• Ген технологияси ёрдамида болаларимиз ўзимиз истганимиздек
қилиб яратилади;
460


• Қамоқхоналарга эҳтиёж қолмайди; 
• Ўликларимиз тирилтирилади;
• Яшаш ҳақиқати ғам-ғусса чекиб эмас, завқ ва севги ичида ўрга-
нилади...” 
Уларнинг бу ваъдалари ҳақида бизга, мусулмонларга, 14 аср
олдин Қуръони Каримда хабар берилган: 
“Ким Аллоҳни ташлаб,
шайтонни дўст тутса, албатта муқаррар зиён кўради. Шайтон сўз
беради ва умидлантиради, бироқ унинг сўзи алдовдан бошқа
нарса эмас. Дарҳақиқат, уларнинг борадиган жойи жаҳаннам-
дир; ундан 
(жаҳаннамдан)
қочиб, қутула олмайдилар”.
(“Нисо”
сураси, 120-121).
Юқорида келтирилган ваъдаларга ўхшаш баъзи ваъдалар аввалла-
ри ҳам берилганди: ижод қилинган ускуналар ишлаб чиқаришни
осонлаштиради, ҳашаротларга қарши дорилар қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари йўқотилишининг олдини олади, гормонлар ҳосилни
кўпайтиради, синтетик дорилар ва антибиотиклар барча касаллик-
ларга барҳам беради, туғиш назоратга олинади, туғишда оғриқ бўл-
майди ва ҳакозо..
Аммо бу ваъдалар тараққиёти натижасида кундан кунга экологик
қиёмат яқинлашаётганини кўряпмиз.
Технологиянинг ривожланиши ва ҳаашаматли (комфортли) ҳаёт
кечириш мақсадида истеъмол ҳажмининг бутун дунёда ошиб бори-
ши, худбинлашиб кетган инсонларнинг дунёда яшаётган бошқа жон-
зотларнинг ҳақ-ҳуқуқуларига тажовуз қилиши ва табиийликдан
узоқлашиб кетиши натижасида экологик мувозанат остин-устун
бўлган.
Дори, қўшимча модда ва озиқ-овқат индустрияси, кимёвий модда-
ларга суяниб қолган қишлоқ хужалиги, автомобиллар, учоқлар (само-
лётлар), электростанциялар ва фабрикалар каби миллионлаб тизим-
лар томонидан ишлаб чиқарилаётган миллионлаб тонна чиқиндилар
экологик тизимни янчиб ташлайдиган ҳажм ва кучга эга: 
• Бу чиқиндилар тупроқни, сувни, ҳавони ва барча жонзотларни
заҳарламоқда. 
• Ўрмонлар қуриб боряпти, экологик занжирнинг маълум халқаси-
ни ташкил қилувчи баъзи ҳайвон турлари камайиб, йўқолиб кет-
моқда.
• Хлорли карбон, азот оксиди, карбонат диоксид каби чиқинди газ-
461


лар озон қатламинининг тешилишига ва глобал исишга олиб келди.
• Озон қатлами тешилиши сабабли бутун дунё ультрабинафша
нурларнинг таъсири остида қолди. Ультрабинафша нурлар эса ўз
навбатида мутация ва саратонга чалиниш ҳолатларининг ошишига
олиб келмоқда.
• Глобал исиш билан қутблардаги музлар тез суръатларда эриб
кетмоқда; музлар эриши сабабли океан ва денгизларда сув даражаси
юксалиб бормоқда, янги вирус ва бактериялар пайдо бўлмоқда.
• Қутблардаги музларнинг эриши океанлардаги иссиқ-совуқ сув
оқимларига ва шамол ҳаракатларига таъсир қилмоқда, бунинг нати-
жасида Ер юзида иқлим ҳаракатланиши ўзгармоқда. Ёмғирлар камай-
моқда, чўллар кўпаймоқда, бунга муқобил баъзи мамлакатларда
олдинлари ҳеч кузатилмаган селлар пайдо бўлмқода.
• Иқлимнинг ўзгариши ҳайвон ва ўсимликларнинг биологик рит-
мини бузмоқда. Масалан, бевақт исиган ҳавонинг таъсирида эрта
гуллаган дарахтлар, барвақт жуфтлашган ва болалаган ҳайвонлар
совуқ туфайли ўлиб кетмоқда. 
• Сув манбалари тугаш арафасидадир. 
• Туғишни назорат қилувчи таблеткалар ва бошқа синтетик гор-
монларнинг қолдиқлари, хусусан, остроген гормонига тақлид қилиб
ишлаб чиқарилган кимёвий моддалар табиий майдонларга, дарё-ден-
гиз сувларига ташланмоқда, ҳайвонларнинг ва балиқларнинг бепушт-
лигига ва жинсияти ўзгаришига сабаб бўлмоқда. 
Инглиз “Индепендент” газетасида босилган рапортга кўра, куни-
мизда кенг қўлланилган кимёвий моддалар инсондан тортиб
балиқларгача, балиқлардан эмизувчи-умуртқaлиларнинг бутун тур-
ларига қадар эркакларни урғочилаштирган ва ҳайвонларнинг жинсий
органларига, урчиш қобилиятларига зарар берган.
Рапортнинг муаллифи, Инглиз ҳукуматида кимёвий моддалар-
нинг соғликка таъсири бўйича муттахассис Gwynne Ljons тадқиқот-
лар эркакларнинг тамал (фундаментал) хусусиятлари таҳдид остида
турганини кўрсатган. 

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   377




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish