Миржалолованинг “Ўзбек тили машғулотларида болаларни савол-жавобга ўргатишнинг назарий-методик
асослари”(2002), Ш. Бўронованинг “Таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг 5-синфларида
ўзбек тили ўқитишнинг илмий-методик асослари”(2002), М. Қараходжаеванинг “Нофилологик гуруҳ
талабаларининг касбий нутқини феъл асосида шакллантириш методикаси” (2002), Н. Юлдашеванинг “Умумий
ўрта таълим мактабларида синонимларни янги педагогик технология асосида ўқитиш методикаси”(2002), Г.
Мухамеджанованинг “Дарсдан ташқари машғулотларда русийзабон ўқувчиларнинг ўзбекча нутқини ўстириш
методикаси”(2003), М.Мирмахсудованинг “Ўқувчилар нутқини такомиллаштиришда грамматик терминлардан
фойдаланишнинг лингвометодик асослари”(2004), С. Адилованинг “Ўзбек тили машғулотларини компьютер
технологияси воситасида ташкил этиш” (2004), Ш. Юсупованинг “Ҳозирги ўзбек адабий тили дарсларида
ўқувчилар тафаккурини ўстиришнинг илмий-методик асослари”(
докторлик: 2005), Х. Қурбонованинг “Она
тили таълими мазмунини янгилашнинг лингвометодик асослари”(2005), Т. Юсупованинг “Гапнинг бош
бўлакларини ўрганиш жарёнида ўқувчилар нутқини ўстиришнинг лингвометодик асослари”(2005), А.
Ҳамроевнинг “Бошланғич синфларда она тили таълимини ижодий ташкил этиш”(2005), М. Жўраевнинг “Ўзбек
тилини давлат тили сифатида ўрганиш методикасининг шаклланиши”(2005), Г. Ахмедованинг “Ўзбек тили
дарсларида ўқувчилар нутқини ясама сўзлар билан бойитишнинг методик асослари”(2006), Н. Умарованинг
“Талабаларнинг ўзбекча ёзма нутқини ўстиришда замонавий технологиялардан фойдаланиш
методикаси”(2007), Ш. Нуруллаеванинг “Бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларни мустақил
фикрлашга ўргатиш методикаси”(2007), Н. Алавутдинованинг “Она тили дарсларида ижодий фикрлаш
кўникмасини шакллантириш методикаси” (2008), А. Ҳусанбоеванинг “Ўзбек тили дарсларида матн воситасида
ўқувчилар нутқини ўстиришнинг методик асослари”(2008), Ш. Юлдашеванинг “Давлат тили таълимида
ўқувчилар нутқий малакаларини ўстиришнинг илмий-методик асослари”(2008), Г. Эшчанованинг “Ўзбек тили
дарсларида шеърий асарларни ўрганишнинг лингвометодик асослари” (2009), О. Охунжонованинг “Таълим
босқичларида синонимлар мавзусини ўқитиш методикаси”(2009), Х. Муҳиддинованинг “Таълим босқичларида
ўзбек
тили
ўқитилиши
узлуксизлигини
таъминлашнинг
илмий-методик
асосларини
такомиллаштириш”(
докторлик: 2011) мавзулардаги илмий-тадқиқот ишлари ҳимоя қилинди.
Ўзбек тилшунослигининг янги тараққиёт босқичида тилни системали ўрганиш масалаларини таниқли
тилшунос ва методист олимлар Ҳ. Неъматов, Н. Маҳмудов, А. Нурмонов, Р. Сайфуллаева, А. Ғуломов, М.
Қодиров, Р. Сафаровалар бошлаб беришди.
Она тили фани мактаб, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўрганиладиган барча фанларни
пухта ўзлаштириш учун муҳим "калит" саналади. Тил воситасида ўқувчи ва талаба бошқа фанларни ўрганади.
Барча фанлар юзасидан фикрни ёзма ва оғзаки равишда баён қилиш орқали у ўз она тилини ҳам мукаммал
ўрганиб боради.
Маълумки, педагогика институтлари ва университетларнинг филология факультетлари бакалавриятини
битириб чиқадиган мутахассисларнинг асосий қисми ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси сифатида
умумий ўрта таълим мактабларига боради. Шу боис, бўлажак мутахассислар учун она тили фани етакчи
фанлардан бири бўлиб, таълим босқичларида ўқитилиши муҳим заруриятдир.
Do'stlaringiz bilan baham: