Педагоглар болани қандай бўлса шундай қабул қилишга одатланишлари, ўқувчини муҳокама қилиш эмас,
балки уни тарбиялаш ва хулқидаги ўзгаришнинг олдини олиш, тузатиш билан шуғулланишлари лозим.
Масалан, ўсмир ўқувчилар руҳиятида рўй берадиган айрим ўзгаришлар табиий ҳол ҳисобланади. Катталарнинг
сабрсизликлари, уларнинг ҳолатларини ҳисобга олмаган ҳолда муносабатда бўлишлари оқибатида ўсмир
ўқувчиларнинг жаҳлдор, қўрс, қайсар бўлиб қолиши амалиётда кўп учрайди. Тажрибали педагоглар бундай
хатога йўл қўймайдилар. Ўқитувчининг ўқувчилар ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, эҳтиёткорроқ
бўлиш, кўпроқ ўқувчига ёрдам бериш позициясида туриши бундай ҳолатнинг олдини олади.
Психик ривожланишнинг конпенсация қилиш қонунияти ўқувчи шахсининг умумий ривожланишида
баъзи психик функцияларда мавжуд камчиликларни бошқага нисбатан кучлироқ жиҳатлар билан тўлдиришдан
иборат. Маълумки, ҳар бир ўқувчи индивидуал психологик хусусиятларга эга эканлиги билан характерланади.
Шу нуқтаи назардан таҳлил қилганимизда ўқувчилар қобилиятлари, қизиқишлари, интилишлари ва бошқа
ҳусусиятлари билан фарқланади. Жумладан, айрим ўқувчиларнинг қизиқишлари билим олишга йўналган бўлса,
баъзилари бошқа ижтимоий аҳамиятли соҳага йўналган бўлади. Ўқувчи қайсидир соҳада муваффақият қозонса
унинг қолган камчиликларининг ўрнини ушбу ютуғи тўлдириб туради ва ундаги
камчилик сезилмайдиган
бўлади. Масалан, агар ўқувчи фанларни яхши ўзлаштира олмасаю, спортда, жамоатчилик ишларида ва бошқа
фаолиятда эришган ютуқлари унинг ўрнини боса олади. Худди шундай, аълочи ўқувчи бошқа соҳада эпсиз
бўлса ҳам унинг ўқиши натижалари қолган камчиликларининг ўрнини босади. Шунингдек, ўқувчининг психик
ўсишида унинг ёш хусусиятлари ҳам муҳим ўринни эгаллайди. Ўқитувчи таълим фаолияти жараёнида психик
тараққиётдаги бундай ўзига хосликни билиши ва ўқувчи шахсига тўғри ёндошиши лозимлиги, “яхши ўқувчи”,
“ёмон ўқувчи” тоифаларига ажратмасдан, балки уларни тўғри йўналтира олишга аҳамият қаратишлари зарур.
Боланинг мактабда муваффакиятли ўқиши кўп жиҳатдан уларнинг мактабга тайёргарлик даражаларига
боғлик. Бола аввало мактабга жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёр бўлиши керак. Яъни, боланинг мактабда
муваффақиятли ўқиши нафақат унинг ақлий ва жисмоний тайёргарлиги, балки шахсий ва ижтимоий-
психологик тайёгарлигига ҳам боғлик. Мактабга ўқиш учун келаётган бола янги ижтимоий мавқеини - турли
мажбуриятлари ва хуқуқлари бўлган ҳамда унга турли талаблар қўйиладиган - ўқувчи мавқеини
олиш учун
тайёр бўлмоғи лозим [1].
Дарҳақиқат, бошланғич синф ўқувчилари учун ўқитувчи тимсоли энг етук, энг олийжаноб, энг
билимли, энг меҳрибон, ростгўй, бошқа инсонлар билмайдиган нарсаларни биладиган ва тушунадиган инсон
сифатида идрок қиладилар. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, бошланғич синфларда ўқитувчи
томонидан бериладиган ҳар бир маълумот ва унинг кўрсатмалари ўқувчилар учун энг ишончли ва тўғри деб
қабул қилинади. Демак, таълимнинг бу босқичида ўқувчиларнинг руҳий ривожланишида ўқитувчи ва унинг
педагогик қобилиятлари ҳам муҳим омил бўла олади.
Маълумки, айнан бошланғич синфда ўқувчига
илк оладиган билим, кўникма ва малакаларнинг
пойдевори қўйилади. Тан олиш керакки, бугунги кунда бошланғич мактабда асосан ўқув фаолиятига асосий
эътибор қаратилади. Аммо, боғчадан келган мактаб муҳитига тезда мослашиб кетавермайди. Бу жараёнда
ўқувчи таълим фаолиятига мослашиш билан боғлиқ турли инқирозларни бошдан кечиради. Ўқувчининг таълим
фаолиятига мослашиши унинг келгуси фаолиятига бевосита таъсир этибгина қолмасдан психик ўсишига ҳам
таъсир кўрсатади.
Турли ёшдаги ўқувчиларда таълим фаолиятига муносабат турлича бўлиши мумкин. Масалан,
воқейликка бўлган онгли муносабатнинг умуман ўсиши билан ўсмир ўқувчиларнинг ўқишга бўлган онгли
муносабатлари сезиларли даражада кучаяди. Ўзларининг ўқиш фаолиятларида
улар секин-асталик билан
шахсий маъно касб этадиган хақиқий, чуқур билимлар билан янгича муносабатларга боғланган янги, юксакроқ
босқичга кўтариладилар. Психологларнинг таъкидлашларича, ўсмир ўқувчилар ўқиш фаолиятининг мотивлари
мураккаб тузилишга эга бўлади. Уларнинг ўқиш фаолияти мотивлари таркибига кенг ижтимоий мотивлар
(билим орттиришнинг ижтимоий жиҳатдан муҳим эканини англаш, мустақил ҳаёт ва меҳнатга тайёрланиш учун
ўқиш зарурлиги) аслида муваффақиятга интилиш, иззат нафс билан боғлиқ бўлган билиш мотивлари ва шахсий
мотивлар (болалар жамоасида обрў қозонишга интилиш ва раҳбарлик ролини ўйнаш) бирга қўшилиб кетган
бўлади [2].
Таълим фаолиятининг турли босқичларида психик ривожланиш қонуниятларига мос холда рўй
берадиган ўзгаришлар ўқувчилар фаолияти ва руҳий ўсишида вазият, муҳит таъсирида турлича акс этиши
мумкин. Руҳий ўсишнинг сензитив даврларида фақат оптимал шарт-шароитларгина ҳақиқий ривожланишни
таъминлаш учун хизмат қилади. Агар таълим-тарбия муҳити талаб даражасида бўлмаса, ўқувчининг етилиб
турган психик хусусиятлари ривожланиши ҳам талаб даражасида бўлмайди, аксинча, кўпчилик
холларда
тескари натижалар бериши мумкин.
Мактабда психик ривожланишнинг юқорида баён этилган омилларини ҳисобга олган ҳолда таълим-
тарбия ишларини ташкил этиш орқали турли ёшдаги ўқувчиларнинг руҳий ривожланишини юқори даражага
кўтариш мумкин. Бунинг учун педагоглар мактаб ёшидаги болаларнинг руҳий ривожланиши омилларини яхши
билишлари ва педагогик фаолиятларида мазкур билимларни қўллай олиш кўникмасига эга бўлишлари лозим.
359