Шаҳарларнинг ҳудудий тизимлари катта иқтисодий- ижтимоий салоҳиятга эга бўлиб, меҳнат
тақсимотини тўғри амалга оширишда турли тип ва ўлчамдаги шаҳарларнинг имкониятларидан оқилона, унумли
фойдаланиш, муайян функцияларни бажаришда шаҳарларни “тўғри танлаш”, қолаверса республикада ягона бир
бутун шаҳарлар тизимида турли функцияларни уларда оқилона жойлаштиришни лойиҳалаш имконини беради.
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ТАҲЛИЛИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ
ИМКОНИЯТЛАРИ
ТЕМИРОВА Г.Х.,
Андижон вилояти Булоқбоши тумани 11 мактаб-интернати
Замонавий таълим тизимида ўқувчиларни ўқиш, билимлар ва ахборотларни тезкор ўзлаштириш, баҳс-
мунозарага киришиш, ўз фикрини ҳимоялаш, тасдиқлата олиш, саволлар бериш, янги билимларни ўзлаштириш
ташаббускори сифатида ўзини намоён қилишга ўргатиш зарурияти тобора кучаймоқда.
Педагогик фаолият таълим жараёнидаги мавжуд муаммоларнинг самарали ечимларини топишга
йўналтирилганлиги балан алоҳида аҳамиятга эга. Таълим жараёнидаги муаммоларни ечиш вазиятида
ўқитувчининг ўқувчилар билан биргаликдаги фаолияти муҳим дидактик аҳамият касб этади.
Ўқувчилар орасидаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш орқали улар орасида ҳамкорлик
ўрнатишнинг ўзига хос воситалари мавжуд. Бунда қуйидагиларга таяниш мақсадга мувофиқдир:
-
ўқувчилар орасидаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш жараёни синфдаги муҳитни яхшилаб,
ўқувчилар орасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш имконини бериши лозим;
-
қарама-қаршиликларни бартараф этишга оид тажрибаларни ўзлаштириш ўқувчилар учун ҳам
қуйидагиларни чуқурлаштириш имконини бериши керак: ўзи ва синфдошларининг фаолиятини таҳлил қилиш,
ўзи ва синфдошларининг ютуқларини баҳолаш, ўз фаолиятини мустақил бошқариш, фикрий ижодкорликка
эришиш кабилар;
-
қарама-қаршиликларни бартараф этиш жараёнида ўқувчиларнинг ижобий хулқ-атвор ва ўзаро
муносабат тажрибасини эгаллашлари уларнинг бўш вақтларини биргаликда мустақил билим олишга сафарбар
қилишларига имконият яратиши зарур; бу эса келишув йўлларини излаш ва ҳамкорликка киришиш, қарама-
қаршиликларни бартараф этши учун муҳим аҳамиятга эга.
Биз кузатишларимиз асосида ўқувчилар орасидаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш вазиятларини
аниқлашга ҳаракат қилдик. Қарама-қаршиликларни бартараф этишга йўналтирилган вазиятлар ўзига хос
педагогик механизм бўлиб, ўқувчиларни янги вазиятга олиб кириб, уларда хулқ-атвор ва фикрлаш, қайта
фикрлашнинг янги услубини таркиб топтиради. Вазиятли ёндашув ўқувчилар ҳаётий фаолиятининг муайян
усулларини лойиҳалаштириш асосида амалга оширилади. Бу жараёнда ўқувчилар ҳамкорлик қилиш ва
ривожланиш имкониятига эга бўладилар. Бундай ривожланишнинг асосини шахсий ҳаётий вазиятларни ҳис
қилиш ташкил этади. Ўқувчининг шахсий ривожланишини таъминловчи вазиятлар ўзига хос педагогик
имкониятларга эга.
Бугунги кунда таълим жараёнини инсонпарварлик тамойили асосида ташкил этишга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Чунки ҳамкорликдаги педагогик жараёнларда ўқитувчи ҳам, ўқувчилар ҳам янгича мавқени
эгаллайдилар. Мазкур вазиятда ўқувчи таълим жараёнининг субъекти сифатида намоён бўлса, ўқитувчи эса
устоз, маслаҳатчи, бошқарувчи ва ҳамкор сифатида фаолият кўрсатади. Улар орасида дўстона муносабатлар ва
ҳамкорлик муҳити вужудга келади. Шу тариқа, ўқитувчининг янги мавқеи синф жамоаси орасида тенг
ҳуқуқлилик ҳамда ўзаро ҳурматга асосланган дўстона муносабатни шакллантириш имконини беради. Ўқитувчи
педагогик фаолиятнинг субъекти сифатида ўқувчи шахсини ривожлантиришга йўналтирилган вазиятларни
ташкил этишга масъулдир. Бунда у ўзининг шахсий тажрибасига таянган ҳолда ўзига хос жараённи вужудга
келтиради.
Ўқувчилар шахсини ривожлантиришга йўналтирилган вазиятлар уларнинг ривожланишлари ва ўзаро
ҳамкорлик қилишларига йўл очади. Бу қуйидагиларда намоён бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: