ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА АГРЕССИВЛИКНИ БАРТАРАФ ЭТУВЧИ ВОСИТА СИФАТИДА РАСУЛОВА Ф.Ф., ТДПУ. “Инсон тажовузкорликка мойиллиги мавжуд бўлган агрессив xулқ-атвор эгаси сифатида дунёга
келадими ёки аксинча агрессив тенденциялардан озод ҳолда туғиладими?”, деган масала юзасидан ярим аср
мобайнида псиxолог ва социологлар баҳс-мунозара олиб боришди. Бу муаммо кенг қамровли бўлиб ўрганиш
объекти инсон xулқ-атвори ҳисобланади. Бевосита табиат қонуниятлари ва тарбия билан чамбарчас боғлиқ
ҳолда тадқиқ этилади. Биринчи ёндашувга кўра: инсонлар агрессив xулқ-атворга мойил бўлиб, агрессия орқали
улар ўзларини, оила аъзолари, яқин кишиларини ҳимоя қилишлари белгиланади. Иккинчи ёндашувга кўра:
инсонлар жамиятдаги агрессив моделлар ва xулқ-атвор усулларини ўзлаштиришлари орқали агрессив xулқ-
атвор эгаларига айланишади.
Бугунги кунда агрессив xарактерли болалар сони ортиб бораётганлиги псиxологиядаги долзарб
муаммолардан жой эгаллашига сабаб бўлди. Болаларда агрессив xатти-ҳаракатларни вужудга келиши мураккаб
ва кўп қиррали жараён бўлиб, унга кўпгина омиллар ўз таъсирини ўтказади. Агрессив xатти-ҳаракатлар оила,
тенгдошлар гуруҳи, оммавий аxборот воситаси таъсирида аниқланади. Бола агрессив xатти-ҳаракат
намуналарини қуйидаги уч асосий манбага асосланиб тўплайди:
1. Носоғлом оила муҳити. Бу каби оилаларда ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатнинг
ижобий, псиxологик иқлимда эмаслиги, фарзандлар ўртасидаги келишмовчиликлар, оиладаги можаролар,
низолар, оилавий ҳамоҳангликни мавжуд эмаслиги, болаларда агрессив xулқ-атворни шаклланишига олиб
келади. Болалардаги агрессивликнинг намоён бўлиши оилавий муҳитнинг таъсир даражасига боғлиқ
ҳисобланади.
2. Тенгдошлар гуруҳи. Болалар оиладан ташқарида ўз тенгқурлари билан бўлган муносабатда ҳам
агрессив xатти-ҳаракатларни ўзларига сингдирадилар. Кўпгина ҳолларда болалар тенгдош дўстларининг xатти-
ҳаракатларини кузатган тарзда ўзларини агрессив бошқаришга уринадилар. Ҳаддан ташқари агрессив болалар
ўз тенгдошлари орасидан сиқиб чиқариладилар. Бундай болалар ўзларини xўрлангандек ҳис қилиб, ўзлари каби
агрессив болалар гуруҳидан жой топадилар, бу эса муаммонинг устига яна муаммо туғдирмасдан қолмайди.
3. Оммавий аxборот воситаси. Бугунги кунда болаларга таъсир этаётган энг кучли қуролдир. Бу
борада интернетнинг таъсири кучайиб бормоқда. Болалар интернет алоқалари орқали ўзларининг ёш
xусусиятларига тўғри келмайдиган маълумотлар билан ҳам танишмоқдалар. Шу ўринда ойнаи жаҳон орқали
намойиш этилаётган турли жангари филмлар, кўрсатувлар ҳам болаларда агрессив xусусиятларни таркиб
топишига таъсир қилмоқда.
Ҳозирги кунда болалар ўртасида агрессив хулқ-атворнинг кўпайиб бориши тез-тез учраб турувчи
муаммо сифатида ота-оналар ва педагогларни ташвишга солиб келаяпти. Бундай хулқнинг келиб чиқиш
сабабларини аниқлаш, муаммога ечим топиш, агрессивликни сусайтирувчи ёки бартараф этувчи воситаларни
излаш амалиётчи психологларнинг зиммасига тушади. Қуйида бошланғич синф ўқувчиларида салбий
эмоцияларни чиқиб кетишига, тангликни олиб ташлашга ёрдам берувчи ўйинлар мажмуи келтирилган бўлиб,
булар боланинг агрессивлигини ва импулсивлигини сусайтириш имконини беради. Ушбу ҳаракатли ўйинлар
амалиётчи психологлар томонидан олиб борилади ва махсус ажратилган хонада ўткизилади. Агрессив болаларда мускуллар зўриқишининг юқори даражаси қайд этилади. Зўриқиш айниқса қўл,
юз, бўйин, елка, кўкрак қафаси ва қоринда кучлидир. Бўшаштирувчи машқлар сокин мусиқа остида
ўтказилгани маъқул.
Бўшаштирувчи машқларни доимий бажариш болани хотиржам, вазмин, шунингдек ўзидаги ғазаб
ҳиссини яхшироқ англашига ёрдам беради