Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор


Жисмоний тарбия дарсининг тузилиши



Download 431,58 Kb.
bet79/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

13.3.4. Жисмоний тарбия дарсининг тузилиши
Жисмоний тарбия дарслари билан боғлиқ масалаларнинг энг муҳими уни қандай тузиш масаласидир. Дарсни тузилиш конуниятлари ҳакидаги гапиришдан аввал уни кандай структуравий бирликлардан ташкил топишини белгилаб олиш ва аниқлаш керак бўлади. аввал и ги дарс ҳақида йикр билдира етиб уни таркибига киритилган жисмоний машқлар, уларни кетмакетлиги ва давомийлигига қараб «даре схемаси» атамаси кўлланила бошланди. Кейинчалик дарсга кўйилган вазифалар ва уларни ҳал килиш учун танланган жисмоний машқлар уларнинг меъёри (дозаси)га қараб «даре режаси» деган атамалар қўлланилди. «Дарсни структураси» деган атама биринчи маротаба В.В. Белинович томонидан (1939) қўлланилди ва ўринли равишда дарсни тузилиши деб тўғри номланди. Белинович тузилиши дарснинг вазифалари ва жисмоний тарбияни мазмунига қараб белгиланишини уқтиради. Н.Н. Ефремов (1959) биринчи маротаба «дарснинг тузилиши» деган тушунчага таъриф беришга уринди ва дарс структураси деганда машғулотни таркибий (кириш, тайёрлов, асосий ва якунлов) қисмларини ўзаро жойлашиши ва муносабатини назарда тутди холос. К.А. Кузминанинг фикрича (1960) эса дарснинг тузилиши — бу уни қисмларининг сони, уларнинг аҳамияти ва мазмуни, кетма-кетлиги ва дарсни ҳар бир кисмини давомийлиги деб таъриф берди. Дарсни
тузилишига оид махсус илмий-услубий дабиетларда турлича фикрлар мавжуд. Лекин ҳозирги кунда бу бахсларга чек кўйилган ва дарсни тузилишини уч қисмли таркибга эга деб кабул килинган.
Даре тузилишининг лойиҳаси алоҳида, дарсларни тузишда фойдаланиладиган дарс конспекти оркали ифодаланади. Дарсни тузилиши ўқитувчини дарсларга машкларни оқилона танлашга, материалларни тўғри жойлаштириш ва дарсдаги юкламани меъёрини аник белгилашга ёрдам беради.
Дарснинг тузилиши дастур материалларини белгиланган вазифа асосида изчил ўрганишни йўлга қўяди. дарс учун режалаштирилган вазифаларни ҳал қилишда қўлланиладиган таълимнинг усулиятига аниқлик киритади ва уни кўллаш учун дарснинг қисмлари ёки уларнинг айрим бўлакларидан қандай фойдаланиш лозимлигини белгилайди.
Жисмоний тарбия дарсида ҳар қандай педагогик вазифаларни ҳал этиш кўпинча шуғулланувчилар организмидан маълум даражадаги зўрикишини вужудга келтиради, шунинг учун бу ишга организм тегишли даражада тайёр бўлиши керак.
Буюк рус олими И.П. Павлов организмни қийин вазифаларни ҳал этишга тайёр бўлиши зарурлигини уктириб, машқни аста-секинлик билан такрорлаш маълум физиологик қоидаларга асосланишни тақазо этади деб уктирди. Бу кўрсатма ўқитувчи зиммасига шуғулланувчилардан катта куч талаб киладиган педагогик вазифаларни ҳал қилиш дарснинг бошида эмас маълум тайёргарлиқдан сўнг, машғулотларни, дарсларни охирида ҳал қилиниши лозимлигини, шу машғулотдаги асосий вазифаларга шуғулланувчиларнинг организмини уюштириш, зарур кайфиятни вужудга келтириш ва белгиланган вазифаларни бажаришга, машқни ўрганишга бўлган иштиёқни шаклланишини машғулотлар давомида талаб даражасига кўтариш лозимлигига тўхталди.
Ўқувчилар томонидан асосий вазифаларни ҳал қилиш кўпинча шуғулланувчи зўр бераётга'н яъни уни фаоллигини ошган даврига тўғри келшлигини амалий аҳамияти катта. Уларнинг организми нисбатан катта зўриқиш ва кучли эмоциионал ҳолатдан вазмин ҳолатга бирдан ўта олмайди. Шунга кўра дарсни тузишда хотиржам ҳолатга ўтиш ва машғулотларни уюштирилган равишда тугаллаш мақсадга мувофик бўлади.
Ҳар бир дарс уч қисмли таркибга эга эканлиги ҳақида юқорида фикр билдирдик ва улар тайёрлов, асосий ва якунлов кисми деб номланади.
1. Жисмоний тарбия дарсининг тайёрлов кисми учун 8-12 мин вақт сарфланади. Бошланғич синфларда эса 20 минутгача билиш мумкин. иқлим шароити совук, иссик ва ҳ.кларга қараб сарфланаётган вакт бироз кўпайтирилиши мумкин. Тайёрлов қисми асосан дарснинг асосий кисмида бериладиган жисмоний юкка ўқувчи ёки шуғулланувчи организмини функционал ҳолатини тайёрлайди. Организмнинг функционал ҳолатини дарснинг асосий қисмига тайёрлиги ўқувчини ҳаракат координациясининг яхшиланганлиги, пешонада енгил терлаш юзида қизилликни пайдо бўлиши ўкувчининг ҳаракат фаоллигини ортиши, нафас олиш ритмининг бироз тезлашуви, эмоционал ҳолатини кўтаринкилигини кузатилиши орқали аниқланади. Уни тузилиши дарсда ечиладиган педагогик вазифаларига кўра «ташкилий дақиқа» деб бошланадиган қиом билан бошланиб,. ўқувчиларни сафлаш, уларни сонини аниклаш, навбатчидан (5синфдан бошлаб) рапорт кабул килиш салом_лашишни ўз ичига одади ва унга 1-1,5 минут вақт сарфланади. Ташкилий дақиқадан сўнг лозим бўлса диққат учун машклар, дарсни вазифаси ёки мавзусини эълон қилиш, қадди-қомат учун машклар, нафас олиш ритми, юрак уриш частотаси, кон айланишини тезлаштириш, тана бўғкнлари, мускуллари учун ҳаракатда, ўкувчиларни тўхтатиб, турли хил машқлар бажартирилади. Дарснинг тайёрлов кисми асосий кисмида бажарилиши лозим бўлган ҳаракат фаолияти учун «тайёрлов» ва «йўлланма берувчи» машқлар билан тугалланади.
2. Жисмоний тарбия дарсининг асосий кисми учун 25-30 минутгача (45 минутли дарсларда) вақт сарфланади ва ўқитувчи томонидан тузилган дарс сценарияси ёки унинг режа-конспектига киритилган жисмоний тарбиядан Давлат тандарти дастуридаги шу синф учун режалаштирилган янги машклар уктирилади, ёки аввалги синфларда ўзлаштирилган жисмоний машқлар, ҳаракат фаолиятлари таништирилади, ўзлаштирилади, мустаҳкамланиб такомиллаштирилади. Дарснинг асосий қисмини л;узилиши учун ягона «стандарт схема» мавжуд эмас. дарснинг бу қисми унинг мазмунига киритилган асосий жисмоний машклар, уларни бажариш учун танланган усул ва уеулиятлар, улардан фойдаланишни ташкиллаш шаклларини танлаш ва тузишдек таркибий кисмларни ўз ичига олади. Бундан ташқари
жисмоний тарбиядан Давлат таълим стандарти дастурининг бўлимлари (гимнастика, енгил атлетика, сузиш, кураш, спорт ўйинлари, ҳаракатли ўйинлар)ни ўқув материалини ўқитиш ўзининг услубий хусусиятлари билан дарснинг асосий қисмини турлича ташкиллаш талабини кўяди. Дарснинг асосий қисмининг талабларни хал қилиш ўқувчилар фаолиятини гуруҳли, индивидуал, фронтал, узлуксиз-улаб, айланиб юриб юажариш, крейстринг усулиятлари орқали мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний тарбия жисмоний ривожланганлиги, тайёрланганлиги ва организмининг анатомо-физиологик хусусиятларини эътиборга олишни тақазо этади.
Дарснинг бу қисмида ўқитувчиларнинг ёрдамчиларифизкультура фаолларининг аҳамиятини эътироф этмай иложимиз йўқ. Улар ўқитувчи томонидан ҳафтанинг бошланишида инструктив машғулотлар учун тўпланадилар ва уларга дарснинг асосий кисмида алоҳида гуруҳларда йўриқчи вазифасини бажариш усулияти ўқитувчи томонидан ўргатилади.
3. Жисмоний тарбия дарсининг якунлов кисми дарс учун ажратилган умумий вақтининг 3-5 минути сарфланади. Унда жисмоний сифатларни ривожлантириш учун турли хил ҳаракатли ўйинлар ва эстафеталар ва жисмоний машқлардан фойдаланилади. Дарснинг асосий кисмида кўтарилган эмоционал ҳолатни пасайтирувчи ва саф машклар бажартирилади, дарс якунланади (ўкузчилар рағбатлантирилади, лозим бўлганларига танбеҳлар берилади, 5-6 нафаригажори баҳо қўйилади), уйга зазифа учун машқлар тушунтирилади ва дарс, ўтказилган жой (спорт майдони, спорт зали ва бошқа)дан уюшган ҳолда кийиниш хонасига кузатиш ташкилланади. Бошланғич синфларда ўтказилган машғулотлардан сўнг ўқувчиларини, ўқитувчининг ўзи кийиниш хонасига кузатиб кўяди.
Турли хил ёшдаги ўқувчилар билан ўтказилган жисмоний тарбия дарсларининг тайёрлов, асосий ва якунлов қисмларини таққослаш натижалари таҳлили биринчидан, конуний равишда уларни бир-биридан фарқланишини кўрсатди. Иккинчидан, жисмоний тарбия дарсларининг бир хил ёшдагилар чегарасида ўтказилган асосий қисмлари дарснинг турига боғлиқ. Учинчидан, дарснинг тайёрлов, асосий, якунлов қисмларини давомийлигини ўзгариши ўкувчиларни ёшига боғлиқ. Бошланғич синфларда дарснинг асосий қисмлари нисбатан бир хилда, яъни тайёрлов ва якунлов қисмларининг давомийлиги асосий кисмнинг давомийлигидан озгина фаркланади холос. Юқори синфларда эса тайерлов, якунлов қисмларининг давомийлиги асосии кисмнинг давомийлигидан кескин фарқ қилади. Бошланғич синфларда болалар психологияси ва уларнинг физиологик хусусиятлари, жисмоний кучининг озлиги дарснинг асосий қисмида уларни организмини ва диқкатини олдинда турган қийин ҳаракат фаолиятларини бажаришга тайёрлаш учун кўп вақт сарфлашни талаб қилади. Бундан ташқари тайерлов машкларини тушунтириш ва кўрсатиш катта ёшдагиларга нисбатан секин олиб борилиши дарсни кисмларида ўқитувчи томонидан кўп вақт сарфлашни тақазо этади. Кичик ёшдагиларда якунлов қисмини асосий қисм ҳисобидан узунроқ бўлишининг, сабаби навбатдаги дарсга ўтишга олдиндан тайёрланиш лозимлигидан келиб чикади ва шу билан асосланади. Ўрта ва юкори синфга ўтган сари дарснинг тайерлов ва якунлов қисмлари учун сарфлашан вақт конуний равишда камайиб боради. Чунки укўвчиларда турли хилдаги саф ва тайерлов машкларини аник бажариш малакаси юқори бўлади. Тушунтириш ва кўрсатиш учун кам вақт сарфланади, асосий кисмида ўкувчилар томонидан катта ҳажмдаги юклама билан жисмоний машқларни бажариш учун талаб вужудга келади, шунга кўра тайерлов асосий якунлов қисмларининг турли хил ёшдаги ўкувчилар билан ўтказилиши турлича ва ўзларининг хусусиятлари билан фарқланади.



Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish