Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор



Download 431,58 Kb.
bet73/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

Ҳаракатни бўлакларга ажратиш билан ўргатиш ва ўки~ тишни индивидуаллаштириш принципи — кичик мактаб ёшдагиларга қўлланганда айрим ҳаракатларни ажратиб олиш ва уни аниқ бажариши қийинрок кечади. Улар тез чарчайдилар ва тез тиклана оладилар. Айниқса бир хил ҳаракатлар тез чарчашни тезлаштиради. Булардан ташқари тананинг айрим мускулларини маълум муддатга ушлаб туриш (статик ҳолатдаги) машклари тез толдиради ва шунинг учун бундай машқларни кўллашдан қочиш лозим.
Биринчи синфдан бошлабок ўкувчилардан айрим машқларни бажариш учун бор имкониятларни сарфлашини талаб қилиш керак бўлади. чунки уларнинг жисмоний тайёргарлиги ва нерв фаолиятининг типологик хусусиятларига катта эътиборни талаб килади.
Мунтазамлилик принципи ҳаракатга ўргатиш режалаштирилган материални қатор машғулотларда кўпроқ қайтариш талабини қўяди. Мавзу ўзлаштирилгандан сўнгина бошка вазифага ўтилади. Кичик, ўрта ва катта мактаб ёшдагилар бир ёки бир неча дарсни (ёки тренировкани машғулотини) қўйиб юбориши, уларда тизимли катнашмаслиги, таълим жараёнига салбий таъсир кўрсатади ва ўзлаштириш жараёниии чўзилишига сабаб бўлади.
Талабларни аста-секинлк билан ошириш принципи ҳаракатга ўргатишда бажарилаётган машқни аста-секинлик билан қийинлаштириш, юклама меъёрига нисбатан керак бўлган талабларни кўйиш, нерв-мускул жараёнида қоординацион ўзгаришлар содир бўлиши билан боғлик қоидаларга риоя қилишни тақазо этади. 1-Ш синфларда бажариладиган ҳаракат турларини тез-тез ўзгартириш мақсадга мувофикдир. Машк бажараётганда зўриққан мускул навбатдаги мускулларга нисбатан дам бериши амалиёлдан маълум. Мускулларни 5-8 сек ошиқ зўриққан ҳолда таранг ушлаб туриш бу ёшдагилар учун тавсия зтилмайди. Машқни бажариш ва уриниш олдидан ўқувчини кўп куттириш тавсия килинмайди. Навбат кутиш тик туришдан иборат бўлмай асосий ҳаракатни бажаришда иштирок этмайдиган бошка мускул гуруҳлари учун зўрикиш берадиган харакатлар билан алмаштирилиши, қорин, кўкрак, бел мускулларини ривожлантирадиган, нормал нафас олиш малакасини шакллантирадиган машкларни бажариш тавсия килиниши ҳам мумкин.
Машқ усулиятини ўсмирларга кўллар эканмиз диққатни гавдани туғри тута билиш, рационал ритмда нафас олиш (айниқса юриш ва югуриш машклари)га каратишимиз зарур. VIX синфдагилар кўрганини илиб олиш кобилиятига эга бўладилар. Ҳар бир ҳаракатини тез ўрганадилар. Уларда айниқса енгил атлетика машкларига қизикиш катта бўлади. Машкларни бажаришда айнан ўша машқни нимасига куч сарф килиш ёки машқдан сўнг машкни бажариш учун зўриқган мускулни бўшаштиришни билишга ўргатиш, чиройли, юқори даражали куч сарфлагандагидек ҳаракатларни бажаришга ўргатиш керак бўлади.
Юкори синфдаги болаларда жисмоний машкларни кўпрок куч талаб қилувчиларини, чидамлилик ва бошқа жисмоний сифатларни ривожланишига олиб келадиганларини бериш тавсия қилинади.
Ҳаракатга ўргатишнинг этаплари. Жисмоний тарбия дарсида жисмоний машқларга ўргатиш жараёни ҳаракатга ўргатишнинг асосини ташкил килади. Раем, ашула ва бошқа дарсларда болалар диққати жуда актив бўлади. Жисмоний тарбия дарсларида ҳам машкларни ўзлаштиришда болалар дикқатини юқорида қайд қилинган дарслардагидек бўлишига эришиш керак.
Ўргатишнинг бошланғич этапи. Машқни бажарилишини бошланиши биланок тушунтиришга, дикқат билан эшитишга эришиш, бажарилаётганни тўла тасаввур килиш, ижрони таҳлили ва уни бажаришга зўр иштиёкни, интилишни пайдо килиш лозимлиги таълимнинг бирламчи этапини асосий мазмунини ташкил этади. Кичик ёшдагиларга иложи борича ўйин тарзидаги харакатларни ўргатишни йўлга қўйиш ўқитишнинг бошланғич этапни асосий вазифасидир. Болаларда ўша фаолиятга керак бўлган ҳаракатни бажармасликка олиб келадиган сабабларни кўра билиш, ўргатишнинг самарали бошланишига ижобий таъсир кўрсатади ва ўқитишда яхши натижа беради.
Ўсмирларга машғулотлар пайтида энг дастлабки бажариш улар учун таниш шароитда, ташки қўзғатувчисиз, чалғитувчиларсиз амалга оширилиши муҳим.
Профессор Касъяновнинг ёзишича тажриба мактабининг дарсига тажриба ўргангани бир гуруҳ назоратчилар келган. Уни
курган ўқитувчи, болалар яхши курган спорт жиҳоаларида, болалар учун таниш бўлган машклардан фойдаланиб машғулот ўтказган. Ажабланарлиси шу бўлганки, ўқувчилар ўзлари дуппадуруст аввал бажарган машқларини бажаришда ҳам анча қийинлашган. Дарсда қатнашаётган назоратчилар ўкувчилар учун қўшимча кўзғатувчи бўлган, бу билан ўқувчиларнинг бош мия ярим шарлари пўстлоғида янги кўзғалиш ўчоғи вужудга келиб мавжуд шартли ҳаракат рефлексларини нормал ўтишига тўсиқ юзага келганлиги кузатилган.
Юкори синфдагилар ҳаракатларни биринчи кўришданоқ яхши бажаришлари мумкин. Бунга сабаб уларнинг жисмоний тайёргарлигининг юқорилиги ва уддалаш қобилиятларини етарлилиги сабаб бўлиши мумкин.
Ҳаракатга ўргатишда, ўрганилиши лозим бўлган машкни дастлаб мускул кучни оз сарфлаб, ҳаракатларни секинлаштирилиб бажариш билан ўргатилса материал осон ўзлаштирилади. Бир хил ҳаракатни узок такрорлаш харакатга ўргатиш самарадорлигини пасайтиради. Шунинг учун ўша ҳаракатга монанд, бажариш техникаси ўзлаштирилаётган машқга яқин жисмоний машқлар ёки ҳаракатли ўйинлардан фойдаланишнинг самараси катта. Амалий материалларни ўзлаштириш ўз навбатида янгисини ўзлаштиришни осонлаштиради. Узунликга сакраш, масофада тез югуришни осонлаштиради. Аммо машғулотлар давомида бир машғулотда, дарсдан бир хил жисмоний сифатни ривожлантирувчи машқларни танлаш болаларда дарсга қизиқишни сўндиради.
Юкори натижаларга эришиш учун айрим машқларни кўп мароталаб такрорлаш зарур. Амалиёт шуни исботладики 60 м га IX синф ўқувчиси И ,4 сек натижасидан 0,9 секундга' тушунтургунча 2 йилда махсус машқлар билан қўшганда 26 км югуриши керак экан.
Мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш этапи ҳаракатга ўргатиш жараёнида муҳим аҳамиятга эга ва бу жараён ўқувчиларнинг ёши хусусиятлари билан боғлиқ. Ўзлаштирилган ҳаракат малакаси ярим шарлар пўстлоғида ҳали чукур из колдирмаган бўлади. Уни чукурлашиши мустаҳкамлаш ҳамда такомиллаштириш этапида меъёрига етади. Ҳосил бўлган «из» маълум давр ўлтандан сўнг ҳам эски малакани қайтадан тикланишига сабабчи бўлиши мумкин.

Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish