13.1. Ўқувчи жисмоний тарбиясининг асосий шакллари ва машғулот формалари
Ўқувчиларнинг жисмоний тарбиясининг машғулотлари мактабда ўкув ишлари, синфдан ташкари ишлар физкультура соғломлаштириш ишлари, мактабдан ташкари муассасаларда ва оилада куйидаги шаклларда: «жисмоний тарбия дарси», «дарсгача гимнастика», «физкультура дақиқалари», «катта танаффусдаги уюштирилган ўйинлар», «спорт кўнгил очишлари (вақт ўтказиш учун)», «узайтирилган кунли мактаблардаги жисмоний маданият машғулотлари», «спорт секциялари», «байрамлари, мусобақалар «Қувноклар ва зукколар» учрашувлари, «Саломатлик купи» во ҳ.к.дек ўндан ортик хил синфдан ташкари ишлар тарзида ташкилланади.
Мактабдан ташкари муассасаларда жисмоний тарбия:
Болалар, ўсмирлар спорт мактаблари, спорт иншоатлари ва сув ҳавзалари, истироҳат боғлари, маданият уйлари, маданият маройлари қошидаги спорт секциялари, жисмоний тарбия кружоклари, уй жой бошқармалари, маҳалла фукаролари йиғини томонидан йўлга қўйилаётган болалар спорт секциялари ва бошқалар тарзида соғлиги, ёши, жисмоний тайёргарлигига қараб ажратиб олиниб, турли ёшдагилар учун мунтазам равишдаги машғулотлар ташкилланади.
Ўзгариб турадиган таркиб билан ўйинлар, оилавий мусобақалар улоқтирувчилар куни, оммавий кросслар (югурувчилар куни), турли хил конкурслар ўтказилади.
Оилада жисмоний тарбия уй шароитида, дарс тайёрлаш пайтидаги физкультура минутлари, жисмоний тарбиядан уйга берилган вазифаларни бажариш, спорт характеридаги машқлар, оилавий саёҳатлар ва жисмоний машқлар билан мустақил шуғулланиш мушғулотлари, ўйинлар, тренировкалар сифатида уюштирилади.
13.2. Ўрта махсус ҳунар касб лицейлари умумтаълим мактабларининг ўқувчи ёшларини ҳаракатга ўргатиш ва машғулотларда жисмоний сифатларнинг ривожлантириш, таълим жараёнларининг принциплари
Мактаб ёши ҳаракатга ўргатиш учун энг кулай ёшдир. Худди мана шу йилларда болалар юқори эгилувчанликга, кучли ва тез нерв қўзғолишига эга бўладилар ва шунга кўра ҳаракатларнинг шартли рефлексларини енгил ҳосил бўлиши билан ажралиб турадилар. 14-15 ёшда ҳаракат анализаторларининг ривожланганлиги меъёрига етади. Мактабни тугаллаш даврига келиб ўқувчилар хилма-хил даражадаги ҳаракат малакаларига эга бўладиган. Бу ўз навбатида жисмоний машкларни, меҳнат фаолиятида ва ижтимоий ҳаётда турмушда, ўзларининг соғлигини мустаҳкамлашга, жисмоний тайёргарликни оширишга қўллай оладилар.
Ҳаракат ўргатиш шуғулланувчини жисмоний ривожланганлиги ва жисмоний тайёргарлиги ҳамда жисмоний сифатларини даражасига қараб амалга оширилади.
Катта, ўрта, кичик ёшдаги ўкувчиларни ҳаракатга ўргатишда умумий методик принципларни қўллашга алоҳида эътибор берилади.
Онглилик ва фаоллилик принципига мувофик йилдан йилга болалар ўргатилган ҳаракат фаолияти ҳакида билимларга эга бўла боришлари, бажарилган ҳаракат нимага фақат айнан шундай бажарилиши кераклиги, бошқача бажарилса кандай хатолар содир бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр юрита оладиган бўлишлари лозим. Бу билан уларнинг фикрлаш доираси Кенгаяди. Кичик ёшдаги жисмларни кўриш оркали фикрлайдиганларда ҳаётий мисоллар билан, жисмоний машқнинг аҳамияти уни кундалик турмушда кўлланилиши шуғулланувчини соғлиги учун аҳамияти ва бошқалар ҳақида ҳаётий мисоллар келтирилса бас.
У-IX синф ўкувчиларига нисбатан қийин ҳаракат малакалари берилади. Бу жараён ўрганилган материалларни кўп маротаба қайтариш оркалигина амалга оширилиши, шундагина юқори натижалар учун кўп тер ва оғир машақкатлар тортиш кераклиги уларнинг онгига сингдирилади. Бу ёшдагилар психикасига эътибор бериш муҳим аҳамиятга эга. Улар ўрганилаётган ҳаракат фаолиятини тездагина эгаллаб олишга уринадилар. Бу билан улар хатоларга йўл қўядилар. Шунинг учун ҳаракат техникаси устида ишлаш оғир эканлигини алоҳида тушуктириш муҳим аҳамиятга эга. Уларни ҳаракатларни ўзлаштиришда бирбиридан хатолар топишга мажбур қилиш, хатоларни кўра билиш, таҳлилга ўргатиш ва бўлажак хатоларни олдини олишга замин яратади. Қолаверса ўқитилган мавзуларни қайтаришда уларни гуруҳчаларга раҳбарлик килишга ўргатишни ҳаётий аҳамияти катта. Мустақил фикрлашга эътибор бериш муҳим аҳамиятга эга.
Юкори синф ўкувчиларига янги адабиётлар, спорт тактикаси ҳақида тушунчалар, мустақил шуғулланишлари учун маслаҳатлар бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бажариб кўрсатиш принципы ўкувчиларда ўша ҳаракатлар ҳакида аник тушунчалар ҳосил қилишда муҳим роль ўйнайди. Кичик ва ўрта ёшдагиларда таклид қилиш рефлекси жда ривожланган бўлади. улар кўрсатилган ҳаракатларни айнан ўзини, нусхасини, тезда ва бутунлигига кайтара оладилар. Шунинг учун бу принципига риоя қилиш ўқитувчидан алоҳида эътиборни ҳамда ўкувчилар бажараётган машқни аҳамиятини мукаммал тушунтириш лозимлиги талабини қўяди.
Юқори синф ўқувчилари турли хил тайёргарликларни ўтадилар, ҳаракатларни ўзлари мустакил кузатиб баҳолай олиб малакаларига эга бўлиб қоладилар. Машқларни яхши бажарадиганларини, яхши намойиш кила оладиганларини тарбиялаш .мақсадга мувофиқ бўлиб, улардан ўқитувчилар машғулотлар пайтида ёрдамчи сифатида фойдаланишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |