6-маъруза. Олий асаб фаолияти. Бош мия катта яримшарлар физиологияси. Охирги мия


-расм. Одам миясининг янги, қадимги, эски пўстлоқларининг нисбати



Download 0,54 Mb.
bet2/6
Sana07.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#534681
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6--мавзу

3 3-расм. Одам миясининг янги, қадимги, эски пўстлоқларининг нисбати:
1 - катта ярим шарлар, 2 - мияча, 3 - узунчоқ мия, 4 - қадоқсимон тана, 5 - кўриш бўртиқлари, 6 - ҳид билиш пиёзчаси, 7 - кўриш нерви, 8 - гипоталамус соҳаси, 9 – гипофиз.
Горизонтал штрих - янги пўстлоқ; эгри катак - қадимги; вертикал - эски; тўғри катак - арқоқар пўстлоқ; пунктир - вегетатив тузилмалар.


34-расм. Бош мия пўстлоғи қаватларининг ярим схематик тасвири:
Чапда – нейронларнинг асосий типлари, ўртада – нейронларнинг танаси, ўнгда – толаларнинг умумий жойлашиши

қаватда кўплаб горизонтал нерв толалари ва бирозгина тормозловчи нейронлар ҳам жойлашган.


Олтинчи – полиморф ҳужайралар қавати миянинг оқ моддасига ёпишиб туради. Унинг ҳужайралари таркиби ҳар хил. Қаватнинг ташқи юзаси майда пирамидасимон ҳужайралардан ва ҳар хил шаклдаги тормозловчи нейронлардан иборат. Бу қават иккига - учбурчаксимон ҳужайралардан ташкил топган ташқи қават ва дуксимон ҳужайралардан ташкил топган ички қаватга бўлинади.
Қаватлар бўйлаб уч хил типдаги ҳужайралар, яъни пирамидасимон нейронлар I ва IV қаватлардан ташқари барча қаватларда, тормозловчи нейронлар IV қаватдан ташқари барча қаватларда жойлашган бўлса, қўзғатувчи (юлдузсимон) нейронлар фақат II ва IV қаватлардагина тўпланган. Пўстлоқни ҳамма қисмини нейрон тузилишида умумийлик бўлгани билан нейронлар сони ва ўлчовида, қаватлардаги толалар йўналиши ва тарқалишида сезиларли фарқлар бор. Шу асосда бош мия пўстлоғининг «харитаси» тузилган бўлиб, Бродман бўйича майдонларга ажратилади (35-расм).

35-расм. Бродман бўйича бош мия пўстлоғининг цитоархитектоник харитаси.
1, 2, 3, 5, 7, 43 – тери ва проприорецептив сезувчанлик вакилликлари;
4 – мотор соҳа; 6, 8, 9, 10 – премотор ва қўшимча мотор соҳалари;
11 – ҳид сезиш рецепцияси вакиллиги;
17, 18, 19 - кўриш рецепцияси вакиллиги;
20, 21, 22, 37, 41, 42, 44 - эшитиш рецепцияси вакиллиги;
37, 42 – нутқнинг эшитиш маркази; 41 – кортикий аъзосининг проекцияси;
44 – нутқнинг ҳаракатлантирувчи маркази.

Пўстлоқнинг функционал бирлиги бўлиб вертикал колонка ҳисобланади. 2, 3, 4- устунларда барча 6 қаватлар жойлашган. Шу сабабли бу уч турни гомотипик пўстлоққа киритилади. Бунга қарама-қарши 1 ва 5 устунлардаги дифференсиаллашган пўстлоқда олтитадан камлиги учун


гетеротипик деб номланган. Гетеротипик пўстлоқни 1 тип донадор қавати деярли кўринмайди, 5 тип пўстлоқда эса бу қаватлар айниқса яхши ривожланган, аммо пирамида ҳужайралар унча ривожланмаган. Шунинг учун ҳам 1 тип пўстлоқни агрануляр пўстлоқ деб аталса, 5 типни – грануляр ёки коннокортекс пўстлоқ деб аталади.
Мия пўстлоғидаги фаолиятига кўра бир-биридан фарқ қиладиган соҳалар ассоциатив, комиссурал ва бошқа толалар ёрдамида ўзаро алоқа қилади. Ассоциатив толалар ўз ярим шарларнинг узоқ ва яқин соҳаларини боғласа, комиссурал толалар иккала ярим шарлар ўртасидаги алоқани боғлайди. Комиссурал толаларининг деярли ҳаммаси қадоқсимон танадан ўтади. Проекцион толалар пўстлоқдан пастга тушиб, уни пўстлоқ ости тузилмаларга боғлайдиган толалар орқали келадиган эфферент импульсларни ўтказади.
Афферент толаларга ассоциатив ва комиссурал толалардан ташқари таламо-кортикал толалар киради. Ҳаракатларни бошқаришда пўстлоқнинг муайян соҳалари иштирок қилади. Бу соҳалар мотор пўстлоқни ташкил қилади.
Катта ярим шарлар пўстлоғи тузилиши ва функционал аҳамиятига кўра бир қатор соҳаларга – маълум бир вазифани бажарадиган пўстлоқ майдонларига бўлинади. Булар, ўзига хос сенсор ахборотни қабул қилиб, қайта ишлаб сенсор вазифани бажарадиган участкалар; мия стволи, мияча ва орқа миянинг ҳаракатлантирувчи нейронларидан келадиган ахборотни қабул қилиб қайта ишлайдиган ҳаракатлантирувчи (мотор) вазифани бажарадиган участкалар; пўстлоқнинг ҳамма участкаларидан ахборотни қабул қилиб уни интеграциялаб ассоциатив вазифани бажарадиган участкалар.
Таламус ядролари орқали бошқа соҳаларга афферент импульслар ўтади. Улар пўстлоқнинг сенсор соҳаларини ташкил қилади. Ҳозирги пайтгача функционал аҳамияти ноаниқ бўлган соҳалар ҳам бор, масалан, миянинг пешона бўлимларида жойлашган 9- ва 12-майдонлар.
Бош мия пўстлоғида сенсор (тери ва мушак-бўғинлардан) ва виссерал (ички аъзолардан) сезгиларнинг бирламчи соҳалари бор. Уларни биринчи ва иккинчи сомато-сенсор соҳалар деб аталади (35-расм).
Биринчи соматосенсор соҳа орқа марказий пуштага жойлашган бўлиб, юзаси иккинчи соматосенсор соҳаникидан анча катта. Бу соҳада қўл кафти, товуш аппарати, юз вакилликлари кўп жойни эгаллаган. Бадан ва оёқлар вакилликлари анча кам жой олади.
Иккинчи соматосенсор соҳа Сильвий эгатининг латерал қисмида жойлашган. Бу соҳага электр токи таъсир эттирилганда босим, тегиш ёки иссиқ сезилади. Соматосенсор соҳалар олиб ташланганида сезгиларни шакллайдиган таъсиротлар кучидаги фарқ деярли билинмайди. Соматосенсор соҳаларнинг асосий вазифаси таламуснинг специфик ядроларидан келадиган маълумотларни баҳолаш ва бирлаштиришдан иборат. Бу ерда шаклланаётган сезгилар кучини солиштириш баданнинг таъсирланаётган қисмларини фазодаги муносабатини аниқлаш, сезгиларнинг ўхшашлиги ва фарқларини баҳолашдан иборат.
Биринчи ва иккинчи соматосенсор соҳалардан ҳаракатлантирувчи эфферент толалар чиққанлиги сабабли, уларни сенсомотор соҳалар ҳам деб аталади.
Кўрув анализаторининг ўзаги миянинг энса қисмида жойлашган. Ҳар икки ярим шардаги кўрув анализаторининг марказида иккала кўз тўр пардаси, яъни чап марказга иккала кўз тўр пардасининг чап ярми проекцияланади. Бирламчи кўрув маркази бўлган 17-майдон ёнидаги 18- ва 19-майдонлар ҳам кўрув сезгисига дахлдор. Одам ёзилган сўзни 18- ва 19-майдонлар шикастланганида англамайди. Бу соҳалар кўз соққаси ҳаракатларини бошқаришда иштирок этади.
Эшитув анализаторининг марказий ўзаги устки чакка пуштасининг ўртасида жойлашган (41- ва 42-майдонлар). Бу соҳаларга ЭлЕктр токи таъсир Этилганда одам товушни сезади. Эшитув марказининг бир томони шикастланса одам бўтунлай кар бўлмайди, аммо яхши Эшитмайдиган бўлиб қолади. Товуш кЕлган томонни аниқлаш ва товушларни вақтга боғлаш қийинлашади.
Чап ярим шардаги эшитув марказнинг маълум қисми нутқни тушунишга ёрдам беради. Бу ер шикастланса, одам гапира олмайди ва тушунмайди. Мия пўстлоғида ҳид ва таъм билиш анализаторларининг марказлари жойлашган.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish