6- мавзу: Мўғуллар истилоси ва зулмига қарши кураш. Жалолиддин Мангуберди – Ватан ҳимоячиси



Download 2,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/16
Sana22.02.2022
Hajmi2,67 Mb.
#92989
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Мўғуллар давлати

Туз солиғи 
Бож 1/40 улуши 
Тарғу ишлаб чиқарилган ёки 
сотилган молнинг 1/30 улуши 
Жон ва кумуш солиғи 
 
 
ЧОРВАДОР 
ЗИРОАТЧИ 
Калон (Хирож) ҳосилнинг 1/10 қисми 
Қопчир ҳар 100 бош чорвадан бир 
бош мол 
 
Шулен ҳар бир подадан икки яшар 
қўй ва 1000 бош отдан бир бош бия 
Ч
иғ
ат
ой
 ул
уси
нинг
 со
ли
қ 
ти
зи
ми
 


 
Маъсудбек юритган сиёсат ва унинг натижалари
 

Мўғул зодагонларининг юртда 
қилган 
ўзбошимча 
хатти 
ҳаракатларига чек қўйилди; 

Ўлкада 
нисбий 
тинчлик, 
яратувчилик 
жараёни 
ҳукм 
сурди; 
1271 
йилда ўтказилган пул 
ислоҳоти ва бир хил вазндаги соф 
кумуш 
тангаларнинг 
зарб 
этилиши ўлканинг иқтисодий-
молиявий 
аҳволини, 
савдо-
тижорат ишларининг анча 
яхшиланишига туртки берди. 

Бухоро, 
Самарқанд, 
Шош, 
Термиз, Фарғона шаҳарларининг 
янгидан тикланиши, уларнинг 
савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик 
марказлари сифатидаги мавқеи 
кўтарилди; 

Ислом дини ва унинг пешволари 
нуфузи тикланди. Исломнинг 
Мовароуннаҳрнинг расмий дини 
сифатидаги мавқеи ортиб борди; 

Мўғуллар ва бир қатор туркий 
қавм, 
элатларнинг 
Мовароуннаҳрга 
келиб 
ўтроқлашуви ва муқим яшашга 
мослашуви жараёни фаоллашди. 


«Кичик гуруҳларда ишлаш» технологияси 
1-
гуруҳ - Мўғул босқини арафасида Хоразмшохлар давлати 
 
2-
гуруҳ - Мўғуллар давлатининг ташкил топиши 
 
3-
гуруҳ - Ўрта Осиёга мўғулларнинг бостириб кириши
 
4-
гуруҳ - Жалолиддин Мангуберди ва Темур Малик 
жасорати. Мўғулларга қарши халқ озодлик курашлари 
 




12 асрнинг охири – 13 асрнинг бошларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий 
тараққиётда қуйи босқичларда турган мўғул қавм ва қабилалари катта, буюк ва 
қудратли мўғул давлатини барпо қилиш учун кураш олиб борар эдилар. 


Ҳокимият учун қавм ва қабилалар ўртасида олиб борилган курашда Тимучин ғалаба 
қозонади ва 1204-1205 йилларда кучли мўғул давлатига асос солади. 


Маълумотларда келтирилишича, дастлабки жанг юришларида Темучин атиги 13 
минг кишилик лашкар тўплай олган, холос.


Секин асталик билан унинг лашкарлари сони ортиб борган. 

Бирин-кетин найманлар, кероитлар, татарлар, ўнғутлар, уйғурлар ва бошқаларни 
ўзига тобе этган Темучин 1205 йилга келганда бутун Мўғулистон ҳудудларининг 
ягона ҳукмдорига айланди. 

1206 йилда у ўзининг давлат ҳукмронлигини қонунийлаштириш мақсадида Онон 
дарёсининг юқори қисмида қурултой чақиради. Ушбу қурултойда Темучинга 
Чингизхон лақаби берилади. 


Шу тариқа Темучин кичик бир хондан Манчжуриядан Иртишгача, Бойкўл 
(Байкал)дан Тонгғутгача бўлган ҳудудларга чўзилиб кетган ерларда кўчиб юрувчи 
кўп сонли жангари қабилалар салтанатининг кучли ҳукмдорига айланади. 


Чингизхон давлатининг пойтахти Қорақурум эди. 



Тарихчи Жувайний берган маълумотларга қараганда, тинч пайтларда аҳоли чорвачилик билан 
шуғулланган, уруш пайтида эса барча эркаклар жангчиларга айланган.


Қўшин ўнлик тизимига кўра – ўнликлар, юзликлар, мингликлар, ўнмингликлар – туманларга 
ажратиб тузилган. 


Ҳар бир жангчи олдиндан қурол-яроғини (камон, ўқлар, қилич), от-улови (от, туя, эшаклар), 
аслаҳа-анжомларини ғамлаб қўйиши шарт бўлган. 


Лашкарбошилар мўғул зодагонлари вакиллари – баҳодурлар, мерганлар, сеченлар, нўёнлар 
бўлган. Асосий қўшиндан ташқари Чингизхоннинг 10 минг жангчидан иборат шахсий гвардияси – 
“кешик” ҳам бўлган. 


Мўғуллар жанг либослари теридан тайёрланган, жумладан ҳўкиз терисидан чакмон кийишган. 


Девортешар ва отувчи машина (манжаниқ)лар билан таъминланган артиллерия муҳим ўрин 
эгаллаган, ёнаётган нефть солинган идишни улоқтирувчи машиналар (нафтандоз) бўлган. 


Мўғуллар стратегияси ва тактикаси учун пухта разведка, қўққисдан ҳужум қилиш, рақиб 
кучларини парчалаб юборишга уриниш, махсус отрядлардан фойдаланиб душманни тузоққа 
илинтириш учун пистирмалар қўйиш, кўп сонли отлиқ қўшинлар билан маневр қилиш хос бўлган. 


Чингизхон урушни бешафқат олиб боришнинг синалган тактикасини – талончилик, қўрқитиш, 
тинч аҳолини оммавий равишда қатли ом қилиш усулини қўллади. 


Соғлом ва жисмонан бақувват асирлар ҳашар, яъни шаҳарларни қамал қилишда оғир ишларни 
бажарувчи отрядга олинган. Бирон бир катта шаҳарни ишғол қилишдан аввал 



мўғуллар унинг атрофида яшовчи аҳолини асир олиб, қамалга ҳайдаб 
келишган.


Умуман олганда, ўлим жазоси қўшинни мустаҳкамлаш ва унда тартиб 
интизомни йўлга қўйиш мақсадида кенг қўлланилган. Хоннинг буйруғини 
бажармаслик энг олий гуноҳ ҳисобланган. 


Хоннинг буйруқлари унинг ихтиёридаги амалдорлар томонидан бевосита 
туманбегиларга ва қабила бошлиқларига етказилган. Бошлиқларга бошқа 
бошлиққа тобе жангчиларни қабул қилиш қатъиян тақиқланган.


Белгиланган жойга қўйилган ҳар бир бошлиқ бошқалар ёрдамига муҳтож 
бўлган тақдирда ҳам рухсатсиз ўз жойидан кета олмас, ўз навбатида бошқалар 
ҳам ундан ёрдам кутишга ҳақлари йўқ эди. Бу қонунни бузиш ўлим билан 
жазоланган.


Махсус буйруқсиз душманни талон-тарож қилиш ҳам ўлим билан жазоланган. У 
ёки бу мамлакатга уруш очиш ва қўшин тортиб бориш масаласини фақат 
қурултой ҳал қилар эди. 



Юртчи 
(бош штабга тегишли офицер мисоли) 

Тевачи
(туякаш) 

Бўланғозилар ёки Бўларғувчи
(қўшин жойидан 
қўзғалгач, жойни назоратдан ўтказиб қолиб 
кетган нарсаларни йиғиштириб борувчи) 

Боқовул
(қўшинга маош берувчи) 

Торғувчи ёки Жорғувчи
(қўшин муҳрини сақловчи 
ҳамда қози) 

Ясовуллар
(қўшин ўрдугоҳдан чиқиш пайтида 
эгаллаши лозим бўлган жойларни кўрсатувчи) 




Мўғуллар салтанати кучининг ўзагини Чингизхон юргизган 
қаттиққўл ва ҳуқуқий жиҳатдан асосланган марказлашган 
сиёсат ташкил этади. Диний ва ижтимоий фаолиятининг 
барча соҳаларини ўз ичига олган бу ҳуқуқий сиёсат 1206 
йилдаги қурултойда қабул қилинган “Ясо” қонунида ҳар 
тарафлама асослаб берилган эди.


Бу қонун шахсан Чингизхон ташаббуси билан ишлаб 
чиқилган ва қабул қилинган. Унга қадар ўғрилик, 
ваҳшийлик, талончиликлар, тартибсизликлар, ҳиёнат ва 
жирканч иллатлар оддий бир ҳол бўлган.


Фарзандлар ота-оналарига итоат этмас, ёшлар катталарга 
қулоқ солмас, эрлар ўз хотинларига ишонмас, хотинлар 
эрларига бўйсунмас, бойлар камбағалларга ёрдам бермас эди. 




Биринчидан, ҳар бир янги сайланган хон биринчи навбатда ўзи “Ясо”га қатъий риоя қилиш 
тўғрисида қасам ичиши лозим бўлган. Халққа “Ясо”га хиёнат қилган хонни тахтдан ағдариш 
ва уни умрбод қамоқ жазосига солиш ҳуқуқи берилади. 


Иккинчидан, Осмон ва Ерни яратувчи, ҳаёт ва ўлим, бойлик ва камбағаллик берувчи 
ибодатларимизни қабул қиладиган ёки қилмайдиган ягона Худони тан олиш. 


Учинчидан, ислом дини бошлиқлари қаландарлар, қорилар, дарвешлар, сўфилар, ювғувчилар, 
зоҳидлар, гадолар, қозилар, табиблар солиқ тўлаш, оғир ишлардан ва жамоат ишларидан озод 
қилинадилар. 


Тўртинчидан, урушлар даврида аёлларнинг гуноҳларини авф этиш лозимлиги белгиланди. 


Бешинчидан, ўғриларга нисбатан қаттиқ жазо тартиблари жорий қилинди. Агар ўғри чорвани 
ўғирласа, у чорванинг ҳақини 9 баробар қилиб тўлаши лозим. Тўлаш имконияти бўлмаса, 
ўғрининг фарзандлари асоратга солиниши, фарзандлари ва маблағлари бўлмаган тақдирда эса 
у ўлим жазосига маҳкум этиларди. 


Олтинчидан, “Ясо”да мўғуллар онгига уруш олиб боришнинг ялпи қирғин услубини 
сингдириш фахрли иш эканлиги алоҳида таъкидланади. 


Умуман олганда, ўлим жазоси мўғул ҳарбий-феодал давлати тузумини мустаҳкамлашнинг 
бирдан-бир самарали воситаси ҳисобланган. Жумладан, фоҳишалар, порахўрлар, ёлғончилар, 
сув ва оловни ҳақоратлаганлар ҳамда сутни ерга тўкканлик каби гуноҳлар учун ўлим жазоси 
берилган. 




Чингизхон Хитойни забт этгач, унинг салтанати Япон ва Сариқ 
денгизларидан Иртиш дарёсигача, Сибирь ерларидан Хитойгача 
бўлган катта ҳудудларга чўзилади. 

Чингизхон давлати Хитойни босиб олишидан аввал Хоразмшоҳ 
Муҳаммаднинг ҳам худди шундай нияти бўлган. 

1216 йилда Чингизхон Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг элчиси Баҳовуддин 
Розийни иззат-икром, ҳурмат ва тавозе билан кутиб олган (ўзи – 
машриқни, Хоразмшоҳ эса – мағрибни ҳукмдори эканлигини қайд 
этади). 

Чингизхон ҳам жавоб ташрифи билан ўз савдо карвонларини 
элчилари - Маҳмуд Ялавоч ал-Хоразмий, Алиакбар Хожа ал-Бухорий 
ва Юсуф Кенка ал-Ўтрорийларни Хоразмшоҳлар юртига юборади.

1218 йилда ҳам Хоразмшоҳ Аҳмад Хўжандий ва Аҳмад Балхийларни 
элчи қилиб жўнатган эди.

Чингизхон элчилар зиммасига жосуслик маълумотларини тўплашни 
юклайди.1218йилдаёқ Чингизхон 500 туяга қимматбаҳо матоларни 
юклатиб 450 нафарлик карвон билан жўнатади. Ўтрорда карвон 
таланиб, одамлари қатл этилди. Чингизхон учун баҳона топилди. Ҳар 
икки томон урушга тайёргарлик кўра бошлади.

1220 йилнинг илк баҳорида Чингизхон мусулмон шарқининг йирик 
маданий маркази Бухоро устига қўшин ташлади. 



Бухоро мудофааси (1220 йил февраль) — шаҳар аҳолисининг мўғул 
босқинчиларига қарши қаҳрамонона кураши.

Хоразмшоҳ Муҳаммад Мовароуннаҳрга Чингизхон бошчилигидаги мўғул 
истилочилари босиб келаётганидан хабар топгач, мамлакат мудофааси 
учун нотўғри стратегик усулни қўллаган. У ўз қўшинини 
Мовароуннаҳрнинг барча шаҳарларига тақсимлаб, ҳар бир шаҳар 
мудофаасини ўз ҳолига ташлаб қўйган. 

Хусусан, Бухоро мудофааси учун амирохур Ихтиёриддин Кушлу ва 
Инончхон (Ўғул Ҳожиб) раҳбарлиги остида 30 минг кишилик қўшин 
ажратилган. Бухорода булардан ташқари амирлардан Хамид Пур, 
Севинчхон ва Кўкхонлар бор эди.

Чингизхон ва унинг кичик ўғли Тулихон мўғулларнинг асосий кучлари 
билан Бухорони 1220 йил февралда қамал қилишган. Бухоро амирлари уч 
минг киши билан тунда шаҳар қалъасидан чиқиб мўғуллар қароргоҳига 
шабихун (тунги ҳужум) уюштирдилар, бироқ енгилиб, кўп талафот кўриб 
яна шаҳарга қайтишга мажбур бўлганлар.





Бухоро амирлари уч кунлик қамалдан сўнг мўғуллар 
ҳалқасини ёриб ўтиб, Хуросонга кетишга қарор қилишган. 
Бироқ мўғуллар бухоро қўшинини пистирмага тушириб, тор-
мор келтирдилар, фақат Инончхон озгина қўшин билан 
қамални ёриб ўтишга муваффақ бўлган.

Ҳимоячиларсиз қолгач, шаҳар аҳолисининг бир қисми таслим 
бўлишга қарор қилиб Чингизхон ҳузурига қози Бадриддин 
Қозихон бошчилигидаги вакилларини жўнатган. Бироқ 
шаҳарликларнинг ва қўшиннинг бир қисми (400 жангчи) яна 
12 кун давомида аркка яшириниб босқинчиларга қарши 
қаҳрамонона курашни давом эттирди.

Шаҳар буткул вайрон қилиниб, ёндириб юборилгач, 
аҳолининг бир қисми қириб ташланган, қолганини бошқа 
шаҳарларни олишда қамал ишларида фойдаланиш учун 
ҳайдаб кетишган. Чингизхон Товуш босқоқни Бухоро ҳокими 
этиб тайинлаган. 




1220 йил 10 февралда Чингизхон Бухорони эгаллагач

ўз қўшинини 
хоразмшоҳлар давлатининг 2-пойтахти бўлган Самарқандни эгаллаш 
учун ташлайди.

Муҳаммад Хоразмшоҳ Самарқанд мудофаасига алоҳида эътибор 
қаратган. Шаҳар мудофаасида 110 минг жангчи, 20 та жанговар фил 
турган. Самарқанд мудофаасига Тоғайхон, Борсмасхон, Сирсиғхон, 
Улокхон (Ўлтонхон), Алп Эрхон, Шайххон ва Болохон каби амирлар 
бош бўлган.

Мўғуллар ҳужуми 8 мартда бошланган. Қамал пайтида Чингизхон 
ҳарбий ҳийла ишлатган. У шаҳар қамали учун қўшиннинг озгина 
қисмини ажратган, асосий кучларни эса пистирмага қўйган.

Самарқанд мудофааси раҳбарлари бу ҳийлага учиб, мўғулларнинг 
озлигини кўриб шаҳардан қўшиннинг катта қисмини ташқарига 
чиқарганлар. Мўғуллар ёлғондан чекинишган, самарқандликлар 
уларни таъқиб эта бошлашган. Пистирмага дуч келган Самарқанд 
қўшини қуршаб олиниб тор-мор қилинади.

Ибн ал Асирнинг
ёзишича, мўғуллар 70 минг жангчини, Жузжонийнинг 
хабарига кўра, эса 50 минг жангчини ўлдирганлар. Сўнгра шаҳар 
деворлари тагига сон-саноқсиз асирларни ҳайдаб келтириб 
уларни 
жанговар тартибда юзлик ва ўнликларга ажратиб, ҳар бир бўлинмага 
байроқ топширганлар. 



Самарқанд мудофаачиларининг жанговар филлар билан иккинчи бор 
шаҳардан чиқиб жанг қилишлари ҳам самарасиз чиққан. Мўғуллар 
ҳужумни кучайтириб, шаҳарни манжаниқлардан тўпга тутганлар. 
Шаҳарда саросималик бошланган ва ниҳоят Чингизхон ҳузурига шаҳар 
қозиси, шайхулислом ва бошқа эътиборли шахслар бошчилигида 
вакиллар жўнатилган.

Мўғуллар шаҳарга Намозгоҳ дарвозасидан (шаҳарнинг шим.-ғарбий 
томонидан) бостириб кириб (12 март) шаҳар истеҳкомларини бузишга 
киришганлар. Бироқ шаҳар аҳолиси қаршилик кўрсатишни давом 
эттирган.

Алатхон бошлиқ 1000 кишилик қўшин мўғуллар сафини ёриб ўтиб, 
кейинчалик Муҳаммад Хоразмшоҳга бориб қўшилган. Қолган жангчилар 
(20 минг киши) Тоғайхон, Борсмасхон ва Улоқхон бошчилигида қалъага 
яшириниб олиб, 17 мартгача қаршилик кўрсатишган.

Мўғуллар Жўйи Арзиз каналини бузганларидан сўнггина қалъани олишга 
муваффақ бўлган. Суваркнинг атрофини босиб, унинг деворларининг 
бир қисмини ювиб кетган.


Қалъа таслим бўлгандан кейин тирик қолган ҳимоячилар (1000 кишига 
яқин) Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан 1212—1214 йилларда 
қурдирилган Жоме масжидига яшириниб олишган. Мўғуллар масжидга 
нефть қуйиб, у ердаги барча одамлар билан бирга уни ёндириб 
юборишган. 30 минг турк-қанғли 20 та амирлари билан қатл этилади.

Қози, шайхулислом ва уларга тегишли кишилар (50 мингдан ортиқ 
киши) дан бошқа Самарқанд аҳолисининг катта қисми қамал ишлари 
учун ҳайдаб кетилади. Шаҳарнинг деярли барча ҳунармандлари (30 
минг киши) асир қилиб олиб кетилади. Тирик қолган шаҳарликларга 200 
минг динор товон тўлаш шарти қўйилган. 




Чингизхон 
хоразмшоҳлар салтанати пойтахти Урганч (Гурганж)ни (1221 йил) осонгина, ортиқча куч 
ишлатмай олиш илинжида 
Муҳаммад 
Хоразмшоҳнинг онаси 
Туркон хотун 
ҳузурига ҳожиб 
Донишмандни элчи қилиб юборади ва шаҳарни жангсиз топширса унга Хоразм, Хуросон ва 
Жайҳуннинг нариги тарафи ва уларга туташ жойларни беришга ваъда қилади.

Туркон хотун ўғли Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қочганидан хабардор бўлгач, ўғлининг хотинлари ва 
болаларини, унинг хазинаси ва қимматбаҳо ашёларини олиб, шаҳарни ташлаб кетган. Ҳокимсиз 
қолган Урганч ахли саросимада қолган. Шаҳарда ҳокимиятни Али Куҳий Даруғон исмли бир 
фирибгар ўз қўлига олган, натижада, тартибсизликлар янада кучайган, ўзаро жанжал ва 
босқинчиликлар бошланган, фуқаро ва девон моллари талон-торож қилинган. 

Бир оз вақтдан сўнг давлат девонининг олий мансабдорлари мушриф Имомиддин ва Шарафиддин 
Кўппак Урганчга қайтиб келиб, ўлган хоразмшоҳ номидан сохта ваколатнома хати тузиб
ҳокимиятни эгаллашган. Шундан сўнг шаҳарда бир оз тартиб ўрнатилган.

Тез орада Урганчга хоразмшоҳ 
Жалолиддин Мангуберди 
билан унинг укалари Ўзлоқшоҳ ва 
Оқшоҳлар келишган. Бироқ собиқ валиаҳд Ўзлоқшоҳнинг тарафдорлари Жалолиддиннинг давлат 
тахтига бўлган ҳақини тан олишмаган.

Улар Туркон хотуннинг укаси Хумор тегинни султон деб эълон қилишган. Хумор тегин ва 
амирлардан Ўғул ҳожиб, Шайххон, Эр Буғо Паҳлавон ва Қутлуғхоннинг қўл остиларида 90 минг 
туркий аскарлар бор эди. Бу амирлар Жалолиддинга суиқасд уюштиришган, лекин, у бундан 
аввалдан огоҳ бўлгани сабабли Темур Малик
бошчилигидаги 300 аскар билан Урганчни тарк этган. 
3* кундан сўнг мўғуллар яқинлашиб келаётганини эшитган Ўзлоқшоҳ ва Оқшоҳлар ҳам шаҳарни 
ташлаб кетишган.

Шаҳарни дастлаб Чингизхоннинг ўғиллари Ўқтой ва Чиғатой бошчилигидаги 100 минг кишилик 
қўшин қамал қилган. Мўғуллар ўша замоннинг энг мукаммал қурол-аслаҳаларидан 
фойдаланишган.

Мўғуллар ҳарбий ҳийла ишлатиб аскарларининг бир қисмини пистирмада қолдириб, оз сонли 
қўшин билан ҳужумга ўтганлар. Шаҳардан кўплаб отлиқ ва пиёда гуруҳлар чиқиб «чекинаётган» 
мўғулларни таъқиб эта бошлаган.



Урганч яқинидаги Боғи Хуррам боғлари ёнида пистирмадаги мўғул қўшини Урганч 
аскарларини ўраб олиб, минглаб кишиларни қириб ташлашган, шаҳарликларнинг 
кўпчилиги Ўғул ҳожиб бошчилигида қуршовдан чиқиб Хуросонга қочиб кетган.

Мўғуллар хоразмликларнинг қочганларини қувиб Қобилон дарвозаси орқали 
Урганчнинг ташқи деворларининг ичига кирганлар. Лекин улар шаҳар 
аҳолисининг қаттиқ қаршилигига дуч келганлар ва шаҳардан бутунлай ҳайдаб 
чиқарилганлар. Эртаси куни мўғуллар Қобилон дарвозаси орқали ҳужумга 
ўтишган, лекин амир Фаридун Ғурий аскарлари томонидан улоқтириб ташланган. 

Урганч қамали чўзилиб кетган, Чингизхон катта ўғли Жўжини ёрдамга юборган. 
Жўжи отаси унга бутун Мовароуннаҳрни мулк сифатида ваъда қилгани учун, бой 
шаҳар Урганчни, унга зарар етказмай қўлга киритишга ҳаракат қилган. 

Шунинг учун шаҳарликлар олдига ўз элчисини юбориб, шаҳарни ғолибларнинт 
раҳм-шафқатига топширилишини таклиф этган. Бироқ Чиғатой акасига эътироз 
билдириб, Урганчни вайрон қилинишини талаб қилган. 

Мўғулларнинг қамали 7 ой давом этган. Чингизхон ўғиллари орасидаги 
рақобатни бартараф этиш учун барча қўшин ва шаҳзодаларни Ўқтойга 
бўйсундирган. Шундан сўнг мўғуллар шаҳарга қаттиқ ҳужум уюштирганлар.

Хумор тегин ва унинг мулозимлари шаҳар дарвозаларини очиб таслим бўлишга 
қарор қилишган. Мўғуллар шаҳарга ёпирилиб кириб, 7 кун давомида аҳоли билан 
кўча жанглари олиб борганлар, босиб олинган уй ва биноларни бузиб, нефть 
билан ёндириб боришган.

Мўғуллар маҳаллама-маҳалла босиб борганлар, фақат 3 та маҳалла қолганда 
Хоразм муҳтасиби фақиҳ Алоуддин ал-Ҳаййот бошчилигидаги шаҳар элчилари 
омонлик сўрашган. Бироқ мўғуллар илтимосни рад этишган.

Улар шаҳарнинг тирик қолган барча аҳолисини шаҳар ташқарисига чиқариб, 
Мўғулистонга юбориш учун 100 мингга яқин ҳунармандларни ажратиб олганлар, 
сўнгра мўғуллар Урганчнинг барча тирик қолган аҳолисини қатл этганлар. 

Аҳолидан ўч олиб бўлгач, мўғуллар шаҳарни режали равишда вайрон қилишга 
ўтган. Улар Амударёдаги тўғонни бузиб, шаҳарни сувга бостир-ганлар. Ноёб 
маданий ёдгорликлар, кутубхоналар вайрон қилинган. Урганч мудофаасидан сўнг 
мўғуллар ҳарбий ҳаракатларни Хуросонга кўчирганлар. 



Download 2,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish