13.7.Қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш Корхоналар ўз маҳсулотиларини сотилишини ҳисобга олиш билан бирга бир қаторда маҳсулот (иш, хизмат)лар учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) ҳам ҳисобга олиб боришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Давлат Солиқ Қўмитаси 1997 йил 5 декабрда “Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (иШ ва хизмат) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби туғрисида” йўриқномани ишлаб чиқди ва 1998 йил 1 январдан бошлаб амалда қўллаш учун тавсия қилинди. Мазкур йўриқномада умумий қоидалар, солиқ тўловчилар, солиққа тортиш обьектлари, солиққа тортиш оботорларини аниқлаш, солиққа тортиш оборотларини корректировка қилиш, солиқ имтиёзлари ҳамда ставкалари бюджетга тўланиши керак бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлаш тартиби, счёт-фактура солиқни тўлаш муддати ва х.к. ларини тақдим қилиш, солиқ тўловчиларнинг маьсуляти, солиқ идораларининг назорати батафсил баён қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон худудида тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини тўловчилари ҳисобланадилар. Юридик шахслар деганда солиққа тортиш мақсадида мулкка эга бўлган корхона, бирлашма, ташқилотларнинг ҳамма турлари, хўжалик юритувчи ёки мулкни оператив бошқарувчи, бу мулкка ўзининг мажбуряти бўйича жавоб берувчи ҳамда мустақил баланс ва ҳисоб-китоб счётига эга бўлган корхоналар тушунилади.
Товарлар (иш, хизмат) бўйича оборот деб,жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган ҳизматлар тушинилади.
Ушбу йўриқномада кўрсатилишича, товарлар (иш, хизмат) реализацияси бўйича оборотлар қўшилган қиймат солиғига тортиш обьекти бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида халқаро шартномага мувофиқ аниқланадиган ўзининг мақсадлари ва оботор учун фойдаланиладиган қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилганлар бундан мустаснодир. Қўшилган қиймат солиғи 20% ставкада тўланади. Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС солиғининг суммаси реализация қилинган товарлар, бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммасидан ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатларига қўшиладиган товарлар (иш, хизмат) қиймати учун тўланаши керак бўлган солиқ суммасининг айирмасига тенг. Бу тартиб қўшилган қиймат солиғни тўловчи барча корхона ва ташқилотларга тааллуқли.
Асосий воситалр ва номоддий активлар қўшилган қиймат солиғи тўланган сумма қўшилган холда сотиб олиниш қиймати бўйича ҳисобда акс эттирилади. Қўшилган қиймат солиғига тортиладиган ва тортилмайдиган товар сотадиган, иш ва хизматлар бажарадиган корхоналар ҳамда ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлган корхоналар, кўрсатилган товарларни олувчи шахсга счёт-фактура расмийлаштиришга мажбурдирлар. Счёт-фактура йўриқномада кўрсатилган шакл бўйича ёзилиши шарт.
Ҳаридорларга жўнитилган тайёр маҳсулотларга ҚҚС ҳисобланганида қўйидагича проводка берилади:
Д-т 4010 – “Ҳаридор ва бюртмачилардан олинадиган счётлар”;
К-т 6410 – “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар”.
ҚҚС суммаси бюджетга ўтказилиб берилганида қўйидагича проводка берилади:
Д-т 6410 – “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар”;
К-т 5110 – “Ҳисоб-китоб счёти”.