Федератив давлат (лотинча “foederare” сўзидан олиниб, “иттифоқ билан мустаҳкамлаш” маъносини англатади) мураккаб давлат демакдир. Федератив давлат – тенг ҳуқуқли республика- лар, штатлар, контонлар ва бошқа давлат тузилмаларининг ихтиёрий бирлашуви асосида ташкил топади.
Тарихда йирик давлатлар вужудга келиишининг икки йўли бўлган. Ҳар икки йўл бир неча ёки кўпчилик алоҳида давлат- ларнинг бирлашувидан бошланади. Биринчи йўл муайян иқтисо- дий, сиёсий ёки ҳарбий мақсадларга эришиш мақсадида шарт- номавий бирлашув (федерация йўли); иккинчиси – унитар давлат- га иқтисодий ва маданий чатишиб кетадиган сиёсий қўшилиш йўли. Федерация тушунчаси ҳақида кўпчиликнинг тасаввури ва тушунчаси нохолис ёки мавҳум бўлиб, айримларнинг фикрича, федерацияга бирлашиш гўёки, федерация таркибидаги мавқеи юқори бўлган давлатга қарам бўлиб қолишни назарда тутади. Аслида, федерация турли тарихий даврларда бир неча кичик давлатларнинг ташқи хавфдан мудофааланиш мақсадида бирла- шуви натижасида юзага келган.
Америка Қўшма Штатлари бир неча мустақил штатларнинг 1775 йилда Англия мустамлакасига қарши курашишда стратегик мақсадларда ягона федерацияга бирлашганлиги асосида ташкил топган. Федератив давлатлар ер юзида кеча ёки бугун пайдо бўл- ган янги давлат тузилмаси бўлмай, балки унинг вужудга келиш тарихи XVII асрнинг охири ва XVIII асрнинг бошларига бориб тақалади. АҚШ, Канада, Мексика, Германия давлатлари шулар жумласидандир.
Давлатларнинг ягона федерация таркибига бирлашуви айрим ҳолларда уларнинг битта давлат таркибига сингиб кетиши натижаси, давлатнинг тузилиши шакли даставвал федерация бўлса, кейинчалик унитар сиёсий шаклга айланиб кетиши ҳоллари учрабтуради.
Франция мисолида кўрадиган бўлсак, мазкур давлат тарихда бир неча маъмурий-ҳудудий бирликлардан иборат бўлган алоҳи- да кичик мустақил давлатлар, жумладан, бир қироллик, бир курф- юретлик, 26 герцоглик, 6 князлик, бир маркграфлик, 77 графлик, 19 вицеграфлик, 14 мулк, бир маркизлик, бир «капталат» ва 13 вақф ерларидан ташкил топган эди. Улар дастлаб федерация тар- кибига бирлашдилар, кейинчалик бу кичик давлатларнинг бар- часи ягона Франция давлати сифатида бирлашиб, ўзида унитар сиёсий шаклни ташкил этди.
Федератив давлат тузишнинг ўзига хос асослари бўлиб, уларнинг инкор этилиши келажакда бу каби тузилманинг барҳам топишига олиб келиши мумкин: биринчидан, федерация ташкил этилиши учун икки ёки ундан ортиқ давлатларнинг бўлиши талаб этилади; иккинчидан, давлатлар нисбатан унча катта бўлмаган шаклда тузилган бўлиши лозим, чунки федерацияни марказдан туриб бошқариш имконияти ва унга қулайлик яратилиши талаб этилади. Агар федерация таркибида жуда кўп давлатлар бирлаш- тирилса, бундай федерация самарасиз бўлиб қолиши мумкин; учинчидан, шартлашаётган давлатлар бир-бирига ҳақиқатан ҳам стратегик, ҳам хўжалик, ҳам сиёсий жиҳатдан аниқ эҳтиёж сезиши лозим. Аслида ҳам федерациянинг юзага келишида давлат- ларнинг ўзаро табиий эҳтиёжи асосий ўрин эгаллайди. Эҳтиёжсиз бирлашув эса, ўз навбатида, зўравонлик, босқинчилик, қолаверса буюк давлатчилик шовинизмига хос хусусиятдир; тўртинчидан, халқда ўз бурчини англаш ҳисси тарбияланган, мажбуриятлар ва шартномаларга холис ва садоқат билан қараш, ўз шаъни ва қадр- қимматини билиш, давлат сифатида ўзини ўзи бошқара олиш қобилиятига эга бўлган халқлар бор жойдагина федерация тузиш мақсадга мувофиқдир. Федерацияда ҳокимият идораларининг ик- ки тизими амал қилади: федерал даражада ва федерация субъ- ектлари даражасида. Федератив давлат ўз таркибига кирувчи субъектларининг қонун чиқарувчи органлари, ҳукумати, алоҳида суд органлари каби қатор давлат тузилмаларининг иттифоқидан иборат бўлади.
Федератив давлатнинг белгилари қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, унинг ҳудуди субъектлар ҳудуди йиғиндисидан иборат бўлади.
Иккинчидан, олий қонун чиқаруви, ижро этувчи ва суд ҳокимияти федерация ва субъектлар миқёсида икки поғо- нали бўлади. Федерация ва унинг субъектларининг ваколатлари федерация конституциясида белгилаб қўйилади. Учинчидан, икки фуқаролик мавжуд бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг бир вақтнинг ўзида ҳам федератив давлат фуқароси, ҳам федерация субъекти фуқароси эканлигини билдиради. Тўртинчидан, федерациянинг олий қонун чиқарувчи (вакиллик) идораси икки палатали тузи- лишга эга: қуйи палата бутун мамлакатнинг манфаатини, юқори палата федерация субъектлари манфаатларини ифода этади. Бешинчидан, марказий ҳукуматга бўйсунувчи ягона қуролли куч- лар, полиция, хавфсизлик хизматлари, божхона тизими мавжуд бўлади. Олтинчидан, федерациянинг субъектлари давлат белги- ларига – ўз конституциясига, олий давлат ҳокимият органларига (субъект бошлиғи, парламент, ҳукумат), ўз рамзларига эгабўлади.
Федерация таркибига кирувчи давлатлар ихтиёрий равишда бирлашиб марказлашган давлатни ташкил қилади. Федерацияда барча аъзо субъектлар номидан марказий идоралар иш олиб боради ва унинг манфаатларини ифода этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |