3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet221/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   277
Bog'liq
ДХН

Рим давлати. Қадимги Рим давлатининг ташкил топиши. Милоддан аввалги 753 йилда Рим шаҳрига асос солинган вақтда (Ромул ва Рем томонидан) Тибр дарёси бўйларидаги қабилаларда ибтидоий жамоа тузумининг емирилиши жараёни юз бераётган эди. Бу ер учта қабила: қадимги лотин, сабин ва этрускларнинг худди Афинадаги синойкизмга ўхшаб урушлар йўли билан бирлаштири- лиши натижасида Рим жамоаси ташкил топган. Қадимги рим уруғ- лари аъзолари патрицийлар деб аталган.
Деҳқончилик ва чорвачиликнинг ривожланиши мулкий табақа- ланишга ва хусусий мулкнинг пайдо бўлишига олиб келган. Турли манбалар асосида қулчилик келиб чиққан. Камбағаллашган жамо- ачилар, келгиндилар ва озодликка чиққан қуллардан - клиентлар гуруҳи пайдо бўлган. Қулай шарт-шароитлар натижасида Римга кўчиб келганлар плебейлар деб аталган. Улар ўртасида жиддий ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фарқлар мавжуд бўлган.
Рим жамоаси тепасида сенат томонидан сайлаб қўйиладиган рекс (rex - подшо) турган. Унинг ваколатлари чекланган бўлиб, асо- сан ҳарбий, диний ва суд ваколатларига эга бўлган. Рекс сенатга раислик қилган, фуқаролар лашкари - легионга бошчилик қилган. Умуммажбурий қарорлар чиқарган.
Рим жамоасининг муҳим бошқарув органи уруғларнинг оқсо- қоллари кенгаши - сенат бўлган. У суд вазифасини ҳам бажарган. Ҳар бир уруғ бошлиғи сенатга аъзо бўлиб кирган. Рим жамоаси 300 та уруғдан иборат бўлганлиги учун сенат ҳам 300 та сенатордан ташкил топган.
Жамоанинг муҳим масалалари халқ йиғинида кўрилган. Бироқ унинг қарорлари сенат ва рекс томонидан бекор қилиниши мумкин бўлган. У муҳим ҳукумат органи ҳам ҳисобланади.
Рим жамоасининг ташкил этилиши изчиллиги ва мукаммаллиги билан ажралиб турган. Қабилалар - трибалар деб аталиб, уруғлар бирлашмалари - куриялардан ташкил топган. Трибада 10 курия бўлган, ҳар бир курияга 10 та уруғ кирган. Шундай қилиб, аҳолиси 3 та қабила 300 та уруғдан иборат эди. Халқ йиғини ҳам айнан куриялар бўйича чақирилган ва қарор қилган. Рим жамоаси бошқа халқлар учун ёпиқ бўлган.
Плебейлар ва патрицийлар ўртасида ижтимоий тенгсизлик нати­жасида юзага келган уруш милоддан аввалги VI асрда плебейлар- нинг ғалабаси билан тугайди. Оқибатда ижтимоий жамоа тузуми емирилиб, давлатнинг ташкил топиш жараёни юз беради. Плебейлар ғалабаси ва қадимги Римда давлатнинг ташкил топиши милоддан аввалги VI асрда рекс Сервий Туллий томонидан ўтказилган исло- ҳотлар билан мустаҳкамланади.
Бу ислоҳотлар Римнинг ижтимоий тузуми асосига мулкий ва ҳудудий тамойилларни қўйган. Улар янги давлат органларини шакллантириш йўлидан борган. Ислоҳотлар натижасида аҳоли мулкига кўра маълум қўшин берувчи 6 та синфга ажратилади. Бунинг натижасида сентуриялар мажлиси (сентурия - юзлик) деб аталувчи халқ мажлиси вужудга келган. Эркин аҳоли ҳудудий белгиларига қараб бўлинишида 4 та шаҳар ва 17 та қишлоқ ташкил этилган.
Айни бу даврда XII жадвал қонунлари қабул қилинганлигини унутмаслик керак. Бу даврда шунингдек, қатор подшолар ва олий мансабдор шахслар томонидан плебейлар ҳуқуқ ҳолатини яхши- лашга қаратилган жорий қонунлар ҳам амалга киритилган.
Милоддан аввалги 509 йилда охирги (еттинчи) рекс Тарквиний Суперб ҳайдаб юборилгандан сўнг Римда республика тузуми ўрна- тилган. Бу даврда Рим ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, ҳудудий ва ҳарбий жиҳатдан анча мустаҳкамланади. Чегаралари кенгайиб, у дунёдаги энг қудратли давлатга айланади. Милоддан аввалги

  1. асрга келиб қишлоқ жамоалари 31 та етган.

Республика даврида давлат ҳокимияти содда шаклда ташкил этилган. Кенг ҳудудлар устидан марказий бошқарувни амалга оши- рувчи олий органлар тизимида жиддий ўзгаришлар кузатилмаган. Бу эса бошқарув самарасини камайтириб, вақт ўтиши билан республика тузумининг қулаши сабабларидан бири бўлиб қолган.
Рим республикасида аристократик ва демократик бошқарув белгилари қўшилиб кетган. Бу олий органлар - халқ мажлислари, сенат ва магистратуранинг ваколатлари ва ўзаро муносабатларида ҳам ўз аксини топган. Давлат чегараларининг кенгайиши ва эркин кишилар сонининг ошиши муносабати билан мажлислар таркибида ўзгаришлар кузатилган.
Рим республикасида халқ мажлисларининг қуйидаги уч тури: сентуриялар, трибалар ва куриялар комициялари (кенгашлари) мав­жуд бўлган. Сентуриялар давлат бошқарувида катта ўрин тутган. Сентуриялар комицияси (мажлиси) ваколатларига қуйидагилар кирган: республиканинг олий мансабдор шахслари (консуллар, преторлар, цензорлар)ни сайлаш, уруш эълон қилиш, сулҳ тузиш ва ўлим жазосига ҳукм қилинганлар шикоятларини кўриб чиқиш маса- лаларини ҳал қилиш кабилар кирган.
Триба халқ мажлислари триба аҳолисидан иборат бўлиб, улар­нинг ваколатлари қуйидагича бўлган: қуйи мансабдор шахслар (квестор, эдиллар ва бошқ.)ни сайлаганлар, жаримага ундириш ҳақидаги ҳукмлар устидан тушган шикоятларни кўрганлар. Милод­дан аввалги III асрга келиб, улар қонун чиқариш ваколатини ҳам қўлга киритадилар. Куриялар кенгаши бу даврларда ўз аҳамиятини йўқотган ва асосан васият қилиш, ўғил қилиб олиш каби маса- лаларни ҳал қилган.
Давлат механизмида сенат муҳим ўрин тутган. У республи- канинг олий давлат органи ҳисобланган. Сенаторлар сайланмаган. Уларнинг сони дастлаб 300 та, милоддан аввалги I асрда 600 та, кейинчалик эса 900 тага кўпайтирилган. Расман сенат маслаҳатчи орган бўлиб, унинг қарорлари сенатус-консульт деб аталган. Лекин сенатнинг ваколатлари жуда кенг бўлган. Халқ мажлисларининг қарорларини тасдиқлаган ва фаолиятини назорат этган. Унинг ваколатларига давлат хазинасини ва ҳарбий ҳаётни бошқариш, давлат мулкини идора қилиш, солиқларни жорий этиш, диний маросимлар бўйича қарорлар қабул қилиш ҳам кирган. Сенатнинг ташқи сиёсий ваколатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Магистратуралар деб давлат мансабдорларига айтилган. Уларга нисбатан сайлаб қўйишлик, муддатлилик, коллегиаллик, ҳақ тўла- маслик ва жавобгарлик тамойиллари амалда бўлган. Ҳамма мансаб- дорлар сентуриялар ёки трибалар мажлислари томонидан бир йилга сайланган. Магистрларнинг ҳокимияти олий ва умумийга бўлинган. Олий ҳокимият фақат диктаторга, консулларга ва преторларга берилган. Мансабдор шахслар ўз ваколатлари доирасида фармойиш- лар бериб, бажарилишини назорат этганлар.
Магистрлик одатий ва одатдан ташқари (фавқулодда) магистр- ликка бўлинган. Оддий-одатий-доимий магистратураларга консул- лар, преторлар, цензорлар, квесторлар, эдиллар ва бошқа мансаблар кирган.
Консуллар икки нафар (бири патрицийлардан, бири албатта плебейлардан) бўлиб, олий магистратлар бўлган ва бутун магистра­тура тизимига бошчилик қилган. Улар ҳар йили сентурия кенгаш- ларида сайланган. Ҳарбий ва фуқаролик ҳокимияти улар қўлида бўлган.
Преторлар лавозими милоддан аввалги IV асрда консулларнинг ёрдамчилари сифатида пайдо бўлган. Консуллар йўқ вақтида Рим шаҳрини бошқарган, суд ишларини юритишга раҳбарлик қилганлар. Шунингдек, вилоятларни бошқарганлар, сенат топшириғи билан легионларга қўмондонлик қилганлар ва умуммажбурий қарорлар қабул қилиб, ҳуқуқнинг янги меъёрларини чиқара олганлар. Улар дастлаб 1 та, кейин 2 та сайланадиган бўлган. Бири рим фуқаролари ва яна бири чет элликлар ишларини кўрганлар. Аста-секин уларнинг сони 8 тага етган.
Цензорлар - рим фуқароларининг рўйхатини тузиш, уларни мулкий аҳволига қараб даражаларга ажратиш ҳамда сенаторлар рўйхатини тузиш учун сентурия комициялари томонидан 5 йилда 1 марта 2 тадан сайланган. Уларнинг ваколатига ахлоқ қоидаларига риоя этилишини кузатиб туриш ва тегишлича эдиктлар чиқариш ҳам кирган.
Квесторлар - кичик магистратларга мансуб бўлиб, улар триба комицияларида сайланган. Вақт ўтиши билан улар сенат розилиги остида молиявий харажатларни юрита бошлаганлар, хазиначилик вазифасини бажаришган, давлат архивини қўриқлашган, вилоят ҳокимларига ёрдамчи бўлганлар ва ҳарбий хазинага мудирлик қилганлар. Шунингдек, баъзи жиноий ишлар бўйича тергов олиб борганлар. Республиканинг охирига келиб уларнинг сони 20 тага етган.
Эдиллар ҳам иккита бўлишган. Улар кичик магистратлардан бўлиб, шаҳарда жамоат тартибини, бозорда савдони ва ободончи- ликни кузатганлар, шахсни озиқ-овқат билан узликсиз таъминлашга жавоб берганлар, байрамлар ва халқ томошаларини ташкил этганлар.
«Иигирма олтита эркаклар» коллегиялари 26 кишидан ташкил топиб, бешта коллегиядан иборат бўлган. Улар қамоқхоналар, пул зарб этиш, йўлларни тозалаш масалаларини ва баъзи суд ишларини юритганлар.
Ҳар бир магистрат ихтиёрида ўз маҳкамаси, унда кўпдан-кўп хаттотлар, жарчилар ва бошқа хизматчилар бўлган.
Одатдан ташқари магистрлардан Диктатор - сенатнинг таклифи билан консулларнинг биридан тайинланган. Баъзи ҳолларда сентуриялар кенгаши бевосита диктатор тайинлашга ҳақли бўлган. Диктатор чекланмаган ҳокимиятга эга бўлиб, барча магистратлар унга бўйсунган. Ҳарбий ва фуқаролик ҳокимияти 6 ой мобайнида диктатор қўлида бўлган. Вето ҳуқуқи унга таъсир этмаган ва унинг фаолиятидан шикоят қилиш мумкин бўлмаган.
Одатдан ташқари фавқулодда магистратлар қаторига децемвир- лар комиссиясини ҳам киритиш мумкин. Бу комиссия плебейларнинг тенг ҳуқуқлар учун навбатдаги курашлардан бири кўтарилган даврда мил. ав. 450-451 йиллардаги XII жадвал қонунларини тайёрлаш учун ташкил этилган эди.
Рим республикаси тарихида армия жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Армия ўта интизомли ва яхши қуролланган эди. Армиянинг бош кўтариши натижасида милоддан аввалги 88 йилда Сулла даврида мавжуд ҳокимият ағдариб ташланади.
Бинобарин, милоддан аввалги II-I асрларда қулдорлик муноса- батлари ривожланиши натижасида синфий ва ижтимоий зиддиятлар янада кескинлашади. Бу даврда ака-ука Тиберий ва Гай Гракхлар (трибунлар) томонидан триба мажлислари орқали зодагонлар сиёсий нуфузини заифлаштирувчи, камбағал ва ерсиз деҳқонларни мулк эгасига айлантиришга қаратилган қонунлар амалга киритилган.
Сиёсий вазият кескинлашуви натижасида давлат муассасаларини янги тарихий шароитларга мослаштиришга қаратилган ҳаракатлар қилинган. Бундай ҳаракатлардан энг муҳими Сулла диктатураси даврида (мил. ав. 82-79 й.) амалга оширилган эди.
Сулла диктатурасидан кейин қисқа вақт ўтгач Ю. Сезар диктатураси ўрнатилиб, у милоддан аввалги 45 йилда император унвонини олган. Милоддан аввалги 27 йилда Рим давлатининг империя даври бошланади.
Империя даврида император ҳокимиятининг кучайиб бориши кўзга ташланган. Бошқарув император бошчилигидаги амалдорлар- дан иборат бюрократик ва ҳарбий аппарат ихтиёрига ўтган.
Милоднинг 476 йилида эса герман қабилалари Ғарбий Рим империясини босиб олиши натижасида бу давлат тугатилган.

  1. .Қадимги Юнонистон ва Рим ҳуқуқининг ривожланиш хусусиятлари


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish