Оптик сигнални узатишни ташкил этиш учун фақатгина нурланиш манбаининг ўзи етарли эмас. Шу сабабдан оптоэлектрон узатувчи модул қуйидаги бир қатор бошқа элементлар ва қурилмалардан ҳам таркиб топади (3.24-расм):
-электр ўзгартиргичлар;
-нурланиш манбаи;
-нурланиш манбаини ток кучи билан таъминлаш занжири;
-нурланиш қуввати мониторингини таъминловчи қурилма;
- ҳорорат мониторингини бажарувчи тизим;
-электрик ва оптик интерфейслар шулар жумласидандир.
3.24-расм. Оптоэлектрон узатувчи модулнинг тузилиш схемаси ва
таркибий элементлари.