Рипперлар ва грабберлар – DVD вa Blu-Ray дисклари учун фильмлар кўчириш
имконини берадиган ва турли форматларда кейинчалик конвертация қилиш мумкин бўлган
дастурий воситалар. Улар орасида: Xilisoft DVD вa Blu-ray Ripper, ImTOO DVD вa Blu-ray
Ripper,
Aleesoft DVD вa Blu-ray Ripper,
Kingdia DVD Ripper,
Best HD Blu-ray Ripper вa
бошқалар.
Видео муҳаррирлар – компьютерда видео файлларни муҳаррирлаш (монтаж) учун
ускуналар мажмуига эга бўлган илова. Яна шуни таъкидлаш жоизки, бу турдаги дастурлар
орқали яна бир жуда муҳим функция –
видеони ушлаш (захват) ва рақамлаштириш
бажарилади. Шундай қилиб, видео муҳаррирлар ёрдамида рақамли видео оқимлар
ичига
ташқи манбалардан (видеокамералар, видеомагнитафон, оптик дискли плеерлар ва ҳоказо)
видео сигнални ўзгартириш, танланган медиаконтейнерда
кейинчалик ишлов бериш
мақсадида уни сиқилиши ва сақланиши амалга оширилади.
Ушбу гуруҳ дастурларининг энг ёрқин ва профессионал вакиллари қуйидагилар:
Adobe Premiere, Pinnacle Studio, VirtualDub, Corel VideoStudio, Sony Vegas Pro, NeroVision,
Ulead VideoStudio Plus ва б.