2. боб. Шахс ахборот-психологик ҳавфсизлигининг ижтимоий-психологик хусусиятлари


Сӯровноманинг “Ахборот хуружлари ҳақидаги маълумотлардан ҳабардормисиз” саволига



Download 1,39 Mb.
bet9/18
Sana26.06.2022
Hajmi1,39 Mb.
#707452
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
2-боб охирги вариант тўғрилангани

Сӯровноманинг “Ахборот хуружлари ҳақидаги маълумотлардан ҳабардормисиз” саволига Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи 193 нафар ота-оналар иштирок этиб жавоб беришди.Сӯровнома иштирокчиларининг асосий қисмини икки вилоятда ҳам оналар ташкил этди (108 нафар).

2.2.5-расм.Ахборот хуружларининг ўқувчи ёшларга таъсирини ўрганиш бўйича ота-оналардан олинган сўровнома натижалари (n=193).
Сӯровнома иштирокчилари бӯлган Қашқадарёлик оналардан 46,2% оталарнинг 30,5% ахборот хуружлари ҳақида маълумотларга эгалигини ӯз жавобларида таъкидлашди. Самарқанд вилоятида яшовчи оналардан 45,8% оталарни 43,5% сӯровнома саволларига берган жавобларида ахборот хуружлари ҳақида маълумотларга эгалигини қайд этишди. Жавоблардан шундай хулосага келдикки иккала вилоятда яшовчи ота-оналарнинг аксарият қисми ахборот нима унинг шахс давлат ва жамиятнинг ривожланишида алоҳида ӯрни ва таъсири борлигини таҳлил қилиша олмайди. Ҳеч кимга сир эмас, тараққиётнинг эртанги ривожланиши айнан ёшлар таълим-тарбиясига, уларнинг хулқи ва давлат ва жамиятга муносиб хизмат килишига бевосита боғлиқ. Бугунги кунда ёшларни кӯпроқ ёшига хос, салбий ахборотлар шов-шувли хабарлар қизиқтиради, уларда тақлидчанлик кучли. Ахборот хуружлари хақидаги маълумотлардан янада тӯлиқроқ хабардор бӯлишлари учун ота-оналарга қуйидаги тавсияларни айтиб, ёшларни тарбиялашда риоя қилишларини сӯраймиз:
-ёшлар психикасидаги кескин ӯзгаришлар;
- ӯсмирлик даврида ӯқишга бӯлган муносабатнинг сусайиши;
-жамоавий ӯйинларга қизиқиш холатларининг устунлиги;
-ӯқувчи ёшларда муҳим нуқтаи назарнинг шакллланмаганлигига алоҳида эътибор бериш;
-уларнинг кӯпгина ҳаракатларини ҳиссиётлар бошқариб турганлигини унутмаслигимиз зарур;
-ташқи таъсирларга берилувчанликнинг устунлиги;
-болаликдан катталикка ӯтиш жараёнларининг жадаллашуви .

2.2.6-расм.Ахборот хуружларининг ўқувчи ёшларга таъсирини ўрганиш бўйича ота-оналардан олинган сўровнома натижалари(n=193).


Тадқиқотимиз давомида “Ахборот хуружларининг ўқувчи шахсининг шаклланишида таъсири қандай” саволига иккала вилоятда яшовчи ота-оналарнинг жавобларини таҳлил қилганимизда, Қашқадарёлик оналардан 32,4% оталарни 22,2% ӯқувчи ёшларнинг шаклланиб, ривожланиб, жамият ва давлатга муносиб хизмат қилишида керакли ахборотлардан самарали фойдаланилгандагина ижобий таъсир кӯрсатиши мумкинлигини, керакли ахборотлардан самарали фойдаланиш ижобий таъсир кӯрсатишини, Самарқандлик оналарни 31,8% оталарнинг 20% керакли ахборотлардан ӯқувчи тӯғри фойдалангандагина ижобий таъсир кӯрсатиш мумкинлигини таъкидлашган. Кузатишларимиз давомида шу нарса аниқ бӯлдики сӯровнома иштирокчиларининг аксарияти бӯлган оналаримиз (Қашқадарёда 32,4%,Самарқандда 31,8%) айнан керакли ахборотларгина ижобий таъсир кӯрсатиши мумкинлигини қайд этишди. Биз ота-оналарга қуйидаги тавсиялар орқали ӯқувчи ёшларнинг шаклланиб улғайишида айниқса бугунги глоболлашган жамиятда ахборотлардан тӯғри фойдаланиш уларнинг ёшлар онги ва тафаккурига таъсири даражасини ёшлар камолоти ва психологик ривожланишига салбий таъсир кӯрсатмасликлари учун амал қилишларини сӯраймиз:
-мафкуравий таҳдидлар, бузғунчи ғоя ва ахборотларга қарши маънавий билимлар орқали курашиш;
-ӯқувчи ёшларни тарбиялашда сиёсий ва психологик билимларни қӯллай олиш;
-ёшларнинг психологик механизмларига юқори даражада эътибор қаратиш;
- салбий ахборотларга дуч келганда қатъиятли иродавий сифатларни шакллантириш;
-ёшларда креативликни шакллантириш;
-ижодий хусусиятларни шакллантириб, мустақил фикр билдиришнинг устунлиги;
-ҳар қандай бузғунчи ва вайронкор ахборотларга муросасиз қарши тура олиш каби психологик жиҳатларни ӯқувчи ёшларда шакллантиришимиз зарур .
Ахборот таҳдидларига Сизнинг муносабатингиз?-саволига ота-оналарнинг муносабатларини ӯрганганимизда Қашқадарёлик оналарни 37,9% оталарни 27,7% бу ӯқувчи ёшлар учун ниҳоятда хавфлилигини, оналарни 12,9% ахборот таҳдидлари, салбий ва ижобий ахборотлар ҳақида тӯлиқ маълумотларга эга эмасликлари сабабли, аниқ жавоб бера олмаслигини, отани 7,4%, онани 6,4% ёшларнинг ахборот билан ишлаш маданияти шаклланишида керакли ахборотларгина ижобий таъсир кӯрсатиш мумкинлигини қайд этишди. Самарқандлик оналар 22,4% оталардан 20% бу ӯқувчи ёшлар учун ниҳоятда хавфлилигини, 15,2% ота-оналар фақат керакли ахборотларгина ижобий таъсир кӯрсатишини, ахборот таҳдидларига ижобий муносабатда эканликларини, оналарни 16,5% оталардан 10,6% аниқ жавоб бера олмасликларини баён қилишди. Жавоблардан бугунги кундаги ахборотлар орқали кӯрсатилаётган таҳдидлардан оналарнинг хавотирланишлари (Қашқадарёда 37,9%, Cамаркандда 22,4%) маълум бӯлди. Айниқса Қашқадарёнинг туман маркази ва асосан қишлоқларида таълим олаётган умумтаълим мактаби ӯқувчи ёшларининг оналари ахборот хуружларидан доимий ҳавотирланишларини баён қилишди. Биз ота-оналарга ахборот таҳдидларига муносабат билдириб ӯқувчи ёшларни тарбиялашларида қуйидаги психологик тавсияларга амал қилиши зарурлигини тушунтирдик:
-ота-онадаги қӯрқув ӯқувчи ёшлар тарбиясида салбий из қолдириши мумкин;
-миллий тарбия принциплари ва миллий ҳарактернинг психологик механизмларидан тӯғри фойдаланинг;
-ёш авлодни аждодлар намунаси орқали тарбиялай олсакгина юқори самарадорликка эришамиз;
-оилавий муносабатларда боланинг ӯрни борлигини унутманг;
-ӯсмирлар тахдидлар орқали қӯрқувга тушиб қолишига йӯл қӯйманг.
Биз Қашқадарёлик синалувчи ота-оналарга “Фарзандингиз Интернетга боғланиб қолди қандай йўл тутасиз” деган савол билан мурожаат қилганимизда 43% она 35,2% оталар ӯз фарзандларига ижтимоий тармоқлар хусусан Интернетнинг таъсирларини, шахслараро муносабатлардаги ӯрнини тушунтиришини, индивидуал – психологик ҳолатларини тӯлиқ ӯрганишини қайд этди. Самарқандлик оналарни 40% отани 25,9% эса Ижтимоий тармоқ ва ёшлар, шахс, давлат ва жамиятнинг шаклланишида ижтимоий тармоқларнинг ӯрни, Интернетнинг таъсирларини босиқлиқ билан фарзандларига тушунтиришлар билан маслаҳатлашиб муаммони бартараф этишларини қайд этдилар. Манбаларда ота-онанинг бурчлари фарзандларига яхши исм қӯйиб унга тӯғри тарбия бериш эканлиги тӯғрисида кӯп маълумотлар ёзиб қолдирилган ва бугун ҳам кӯп гапирилади. Бугунги кунда ахборот технологияларининг шиддат билан ривожланаётганлиги барчамизни хурсанд қилади, шунинг билан биргаликда ёмон ниятли айрим гуруҳ аъзолари бузғунчилик вайронкорлик ахлоқсизлик ҳақидаги ахборотларни ижтимоий тармоқ орқали тарқатиб ӯқувчи ёшларни ӯз гуруҳларига қӯшишга ҳаракат қиладилар. Фарзандларнинг таълими ва тарбиясида ҳар доимгидай оналарнинг маъсулияти етакчи эканлиги иккала вилоятдан олинган натижаларда Қашқадарё 35,2%, Самарқанд 40% маълум бӯлди. Бугун глобал муаммолар орасида кӯзга кӯринмасада аслида кӯринишидан содда ҳеч бир аҳамиятга молик эмасдек туюладиган, ӯқувчи ёшларнинг онгини забт этиб, уларнинг ӯзи билмаган ҳолатда маънавияти ва руҳиятига таъсир эта оладиган салбий ахборот таъсирлари мавжуд эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Мана шундай шиддатли замонда ота-онага қӯйиладиган талаблардан бири фарзандни тӯғри ва маъсулият билан тарбиялаш эканлигига қарамай асосий маъсулият оналарнинг зиммасидалигини гувоҳи бӯлдик. Қашқадарёлик оналарнинг 43%, Самарқандда 40% маъсулиятни ӯз зиммасига олиши кузатилди. Натижалардан иккала вилоят ӯқувчи ёшларининг оналари мустақил ва қатъиятли, ӯз фарзандларини тарбиялашда шарқона оилавий муносабатларни шакллантира олган деган хулоса келиб чиқади.
Тадқиқотимиз давомида ота-оналарга “Ахборот хуружларининг асл мақсади нимага қаратилган деб ўйлайсиз?”-саволига жавобларида Қашқадарёлик оталарнинг 14,8% ахборот хуружларининг асл мақсади шахснинг онгини бузишга йӯналтирилганлигини, 15,7% оталар эса шахсий манфаатларни амалга оширишни кӯзлашларини, 12,1% хуружларнинг асл мақсади нимага қаратилганликларини билмасликларини, оналарнинг 21,2% ахборот орқали таъсир кӯрсатиш кенг тус олганлигини, хуружларнинг биринчи мақсади шахс онгини бузишга йӯналтирилганлигини, 19,4% ахборотлар орқали шахсий манфаатларни амалга оширишда устунликка эришиш мумкинлигини, 16,6% оналар бу ҳақда ҳеч нарса билмасликларини айтиб жавоб бердилар. Самарқандлик оталарнинг 14,1% ахборот хуружларининг асл мақсади шахслараро муносабатларни бузишга йӯналтирилганлигини, 21,1% ахборот хуружларининг асл мақсади шахсий манфаатларни амалга ошириш эканлигини, 10,6% бу ҳакда ҳеч нарса билмаслигини, оналарнинг 23,6% ӯқувчи шахсини онгини бузиб, унинг давлат ва жамият ҳақидаги ижобий психологиясини бузишини, 18,9% шахсий манфаатлар устувор эканлигини, 11,7% эса ҳеч нарса билмасликларини таъкидлаб жавоб беришди. Кузатишларимизда Самарқандлик ӯқувчи ёшларнинг оналари 23,6% Қашқадарёлик оналарнинг 21,2% ахборот тарқатувчиларнинг асл мақсади ёшларнинг маънавий-руҳий баркамоллигига салбий таъсир кӯрсатади деган жавобни беришган.
“Ӯқувчи ёшлар ахборот хуружларига ҳар куни тӯқнаш келиши мумкинми?”- саволига Қашқадарёлик оталарнинг 30,5%, оналарнинг 33,3% ӯқувчи Интернетдан фойдаланиш маданиятига қараб тӯқнаш келиши ёки келмаслиги мумкинлигини, оталарнинг 7,4%, оналарнинг 16,6% ӯқувчи ёшлар бугунги кунда ҳар куни ахборот хуружларига тӯқнаш келишини, Самарқандлик оталарнинг 16,5% ӯқувчи ёшлар гоҳида боланинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятига қараб дуч келиши мумкинлигини оналарнинг 23,5% ахборотсиз яшаб бӯлмаслиги, бугунги глобаллашган маконда бу табиий ҳол эканлигини, 27% оналар эса боланинг шахс сифатида шаклланишига боғлиқлиги, ахборот хуружларига қарши психологик иммунитетни шакллантириш оиладан бошланиб мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, олий ӯқув юртлари, шу билан биргаликда бутун давлат ва жамият олдидаги асосий кечиктириб бӯлмайдиган вазифа эканлигини алоҳида таъкидлаб жавоб бердилар. Натижалардан аниқ бӯлдики Қашқадарёлик ӯқувчи ёшлар оналарининг 33,3%, Самарқандлик оналарнинг 27% ӯқувчи ёшларнинг Интернетдаги ахборотлардан фойдаланиш маданиятига қараб тӯқнаш келиши мумкин деб жавоб беришган.
Сӯровномамиздаги “Ахборот хуружларидан ӯқувчиларни қандай ҳимоялаш мумкин деб уйлайсиз?” саволи юзасидан олинган жавоблар қуйидагича таҳлил қилинди. 14,8% Қашқадарё вилоятида яшовчи оталар ҳимоялаш мумкинми саволига билмайман деб, 22,2% ота-оналар ӯзларининг шахсий фикр-мулоҳазаларини, оналарнинг 22,2% бу саволга жавоб бера олмасликларини, 29,6% оналар ӯз фикрларини билдирар эканлар, бу жараёнда ӯқувчи ёшларнинг психологиясига таъсир кӯрсатувчи хуружлардан ҳимоялашга ӯз фикрларини билдирганлар. Самарқандлик оталарнинг 17,6% бу саволга билмайман деб, 16,5% оталар ҳимоя қилиш шарт эмас деб ӯйлашларини, 30,5% оналар эса ӯз фикрларини билдириб, ахборот хуружларидан ӯқувчиларни қандай ҳимоялаш мумкин деб ӯйлайсиз саволига фикрларини билдирар экан, ахборот хуружларидан ӯқувчиларни психологик ҳимоялаш мумкинлигини таъкидлаганлар.
Салбий ахборотларга берилиш сабаблари нималарга боғлиқ деб ӯйлайсиз?-саволига иккала вилоятда яшовчи синалувчи ота-оналарнинг фикр-мулоҳазаларини ӯрганимизда Қашқадарёлик оталарнинг 25,9%, оналарнинг 40,7% ӯспиринлик ва ӯсмирлик давридаги ӯқувчи ёшларнинг ахборотлар ва ижтимоий тармоқлар билан ишлашдаги бӯш вақтларини тӯғри назорат қилмаслиги туфайли, ота ва оналарнинг 7,4% эса ёш даври хусусиятларига кӯра ҳамда Ғарб маданиятига тақлид қилишлари сабабли, оталардан 2,6% оналардан 9,2% ӯзларининг шахсий фикрларини билдириб, бугунги кунда жамиятда давом этаётган глоболлашув жараёнида бузғунчи ғоялар ва ахборотларнинг ёшлар психологиясига таъсири Ғарб маданиятига тақлид ҳолатларининг кӯпайиши, ӯқувчи ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялаш ва уларга мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориш давлат ва жамиятнинг асосий вазифаларидан бири бӯлиши кераклигини таъкидладилар.
Самарқандлик ота-оналарнинг сӯровномага берган жавоблари таҳлил қилинганда оталарнинг 18,9% онанинг 21,1% ӯқувчи ёшларнинг бӯш вақтни тӯғри назорат қилмаслиги туфайли, оталарнинг 21,1% ва оналарнинг 22,3% ёш даври хусусиятларига кӯра ёшларимизни иймон ва эътиқодли, билимдон ва гӯзал хулқли, оиласи, халқи ва ёру-биродарларига садоқатли инсонлар этиб тарбиялаш, уларни турли ахборот хуружларининг таъсиридан, бузғунчи ғоялар ва салбий ахборотлар, ижтимоий тармоқлардаги ёшлар онгини бузувчи, нотӯғри ахборотларнинг қурбони бӯлишдан асраш, жамиятимиз келажаги учун қайғурадиган ҳар бир фуқаронинг долзарб вазифаси бӯлиши зарурлигини сӯровнома жавобларида таъкидладилар.
’’Ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялаш учун нима қилиш керак деб ӯйлайсиз?’’- саволига Қашқадарёлик оталарнинг 35,1%, оналарнинг 38,8% ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялашда энг асосийси уларнинг тушунча ва билим даражасини ошириш зарурлигини, бу жараёнда ёшларни ҳимоялаш, уларда ахборот психологик иммунитетни шакллантириш муҳим вазифалардан эканлигини таъкидлаганлар. Самарқанд вилоятидаги оналарнинг 36,4%, оталарнинг 20,3% эса тушунча ва билим даражасини ошириш кераклигини, бугунги кунда ёшларимиз айниқса, ӯқувчи ӯсмирларимизга салбий таъсир кӯрсатаётган ахборот таҳдидларидан ҳимоялашда уларнинг ёш билан боғлиқ ижтимоий-психологик, индивидуал-шахсий ва этнопсихологик хусусиятларини, атрофида айни ёшида кимлар билан кӯпроқ муносабатларга киришаётганликларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидладилар.
Шахс давлат ва жамиятнинг ривожланишида ахборотнинг таъсири ниҳоятда муҳим. Салбий ахборот хуружларидан шахсни қандай ҳимоялаш зарур!–саволига Қашқадарёда яшовчи оналарни 48,1% оталарни 36,1% салбий ахборот хуружларидан шахсни ҳимоялашда асосан ӯқувчи ёшларга тӯғри тушунтиришлар, психологик маслаҳатлар бериш орқали, салбий ахборот хуружларидан шахсни ҳимоялаш зарурлигини қайд этдилар, оталардан 4,6%, оналарнинг 5,5% шахс давлат ва жамиятнинг ривожланишида ахборотларнинг ӯрни муҳимлигини салбий ахборотлардан шахсни ҳимоялаш учун белгиланган қонун қоидалар асосида, салбий ахборот хуружларидан шахсни ҳимоялаш учун маъмурий чоралар кӯриш зарурлигини, оталардан 1,85% оналарни 3,7% эса, ижтимоий тармоқлар ва улардаги ахборотлар ӯқувчи ёшларнинг онгига кучли таъсир кӯрсатишини, тафаккурини заҳарлаб, турли кӯринишларда ӯз гирдобига тортаётганлигини, бундай салбий ахборотлардан ёшларни ҳимоялашда ота-она шахсий намуна ва мунтазам дӯстона тушунтириш ишларини олиб боришлари зарур ва кечиктириб бӯлмайдиган асосий вазифа эканлигини ӯз жавобларида қайд этишди. Ӯсмирлик даврида боланинг хулқида кузатиладиган ӯзгаришларга ота-она хеч қачон бефарқ бӯлмасдан, таълим муассасаларининг ӯқитувчилари доимий равишда ёши катта устозлар билан маслаҳатлашиб фаолият олиб боришлари, ёшлардаги болаликдан катталикка ӯтиш, хулқ-атворидаги парокандалик, улардаги беқарор хусусиятларга алоҳида эътибор берилса, ёшларни салбий ахборотлардан ҳимоялашда юқори самарадорликка эришиш аниқ эканлигини таъкидлашдилар
Самарқандлик оналарнинг 34,1% оталарнинг 22,3% шахснинг ижтимоий-психологик тараққиётида ахборотнинг таъсири ва ӯрни ниҳоятда муҳимлигини, айниқса салбий ахборотлар уларнинг ёшларга таъсири ахборот хуружларидан шахсни ҳимоялаш ҳақида фикрларини билдириб,вазиятларнинг ижобий ва салбий психологик жиҳатлари уларнинг ёшига мос равишда тушунтиришлар орқали амалга оширилганда самара беришини таъкидладилар. 21,1% оталар, 17,7% оналар маъмурий чораларнинг ӯрни муҳимлигини, 2,3% ота ва оналар эса ӯз фикрларини билдирар эканлар, ӯқувчи ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялашда қуйидаги омилларга алоҳида эътибор бериш ота-оналарнинг вазифаси ҳисобланишини таъкидлайди:
-ӯн икки ёшдан кейин ота-она фарзандларига дӯстона муносабатда бӯлишлари;
- ёшлар билан муносабатларда уларнинг ёш билан боғлиқ индивидуал-психологик хусусиятлари шунинг билан биргаликда ирсий ген билан боғлиқ ҳолатларига эътибор қаратиш зарурлиги;
-ӯзлигини англаш билан боғлиқ психологик механизмлар (»мен» »эго мен »);
-жамиятда муносиб ӯринга эга бӯлишга интилиш;
-ёшлар хулқ-атворидаги ӯз фазилатларини намоён қилиш орқали шахслараро муносабатларда ҳурматга сазовор бӯлишнинг устунлиги.
Ота-оналарнинг ахборот ва ахборот психологик хуружлари хақида қай даражада маълумотларга эгалигини ӯргандик. Ӯқувчи ёшларнинг ахборотлардан фойдаланиши, қандай оилада яшаши, ота-оналарининг ижтимоий-психологик хусусиятлари, уларнинг ӯз фарзандлари муаммоларига бефарқ эмасликлари ва қай даражада эътибор бериши, фарзандларининг келгуси фаолиятида рӯй бериши мумкин бӯлган ютуқ ёки аксинча нохушликларни сабабини билиш имконини беради.
Ӯсмирлик даврида боланинг хулқида кузатиладиган ӯзгаришларга ота-она хеч қачон бефарқ бӯлмасдан, таълим муассасаларининг ӯқитувчилари доимий равишда ёши катта устозлар билан маслаҳатлашиб фаолият олиб боришлари, ёшлардаги болаликдан катталикка ӯтиш, хулқ-атворидаги парокандалик, улардаги беқарор хусусиятларга алоҳида эътибор берилса, ёшларни салбий ахборотлардан ҳимоялашда юқори самарадорликка эришиш аниқ эканлигини таъкидлашдилар.
Ёшларни ахборот хуружларидан психологик ҳимоялаш, тегишли ахборотлар таъсирида ўқувчи ёшларда кузатиладиган психологик ўзгаришларни ўрганиш мақсадида Т.И.Пашукова томонидан тавсия этилган “Эгоцентрик ассоциациялар тести”дан фойдаландик. Кузатишларимиз давомида Қашқадарёлик 32,2%, Самарқандлик 30,2% синалувчиларда эгоцентризмнинг паст даражасини аниқладик. Эгоцентризм ўсмирларнинг тафаккурида рўй беради. Ўқувчи ёшларни бугунги глобаллашув жараёнларидаги ахборот хуружларига жавоб бера оладиган мустақил фикрли ва комил нсонлар даражасида тарбиялаш асосий вазифалардан ҳисобланади. Бу вазифаларни амалга оширишда психология фанининг алоҳида ўрни бор. Кундалик ҳаётда ахборот оқимлари, воқеалар жуда кўп, уларнинг ҳаммасини қабул қилиш инсон психикасини зўриқтиради, толиқтиради ва оқибатда стрессга олиб келади. ‘’Ахборот стресси ахборот юкламалари ортиб кетган вазиятларда, инсон ўзи қабул қиладиган қарорлар оқибати учун жуда катта масъулиятли бўлганида пайдо бўлади. Ёшларнинг узоқ вақт комьпютер олдида фойдасиз ўтириши, зарарли компьютер ўйинлари ўйнаши, онгини заҳарловчи роликлар томоша қилиши уларда ахборот стресси пайдо бўлишига сабаб бўлади. Натижада компьютер аллергияси, компьютер истерияси, компьютер фобияси каби салбий психик ҳолатлар юзага келиши, ўқишдан орқада қолиш, яқинлар билан муносабатдан қочиш, салбий фикрлар, норозилик кайфияти шаклланиши, психик зўриқиш пайдо бўлиши мумкин’’29.



Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish