12-Мавзу. Корхоналар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)ни баҳолаш ва таҳлил қилиш


Банкротлик институти ва унинг ривожланиш истиқболлари. Иқтисодий ночорликни тартибга солишнинг ҳуқуқий нормалари



Download 142,56 Kb.
bet3/27
Sana21.02.2022
Hajmi142,56 Kb.
#35749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
12-тема

Банкротлик институти ва унинг ривожланиш истиқболлари. Иқтисодий ночорликни тартибга солишнинг ҳуқуқий нормалари

Банкротлик институти – мураккаб ҳуқуқий муассасадир: ҳуқуқий муассаса томонидан белигиланадиган процессуал меъёрларни белгилаш, тартиблаш амалга оширишни ўз ичига олади.


Ўзбекистон Республикасида банкротлик институти 1994 йилда ташкил этилган. Ўтган давр мобайнида бу борада сезиларли ишлар олиб борилди ва муҳим натижаларга эришилди. Энг муҳими ушбу муносабатларни тартибга солишнинг пухта ва мукаммал қонунчилик базаси шакллантирилди. Дастлаб 1994 йилда 5-майда “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу қонун дастлаб 35 моддадан иборат бўлган. Лекин қонун амалиёти бўйича мазкур даврда биронта ҳам банкротлик ҳолати кўрилмади.
Қонун амалда бўлган даврда банкротлик бўйича фақат иккитагина ариза қабул қилинган ва кўриб чиқилган.
1995 йилда Қонун амалиёти ва банкротликни амалга киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори чиқарилди ва бу борадаги ишлар бироз жадаллашди. Шу йилда 47 та банкротлик ҳолати бўйича ишлар кўриб чиқилди.
1996 йил 11 декабрда “Банкротлик тўғрисидаги қонунни амалда қўллаш чора тадбирлари тўғрисида”ги Республика Президентининг махсус фармони соҳадаги ишларни янада жадаллаштириш имконини берди.
1998 йил 28 августда Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. У кўплаб моддалар билан бойитилди. Хусусан, айрим турдаги қарздорларнинг банкротлиги тўғрисидаги қоидалар, янги таомил – ташқи бошқарув қўшилди ва бу кредиторларнинг ҳуқуқларини кенгайтирди. Ушбу қонунда юридик ва якка тартибдаги тадбиркор банкротлиги аломатлари алоҳида ажратиб кўрсатилди.
2003 йил 24 апрелда Қонун яна янги таҳрирда эълон қилинди. У 192 моддадан иборат бўлиб, банкротлик белгилари ва таомилларига тегишли бўлган, тўловга қодир бўлмаган қарздорларнинг тўлов қобилиятини тиклашни мақсад қилиб қўйган кўплаб янги қоидаларни ўзида мужассамлаштирди. Қонунга иккита янги боб киритилди ва улар янги банкротлик таомилларини ўзида ифода этди: кузатув ва суд санацияси, шунингдек, барча банкротлик таомиллари суд бошқарувчилари томонидан амалга оширилиши, суд бошқарувчилари суд томонидан тайинланиши ва назорат қилиниши белгиланди.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банкротлиги Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни ва унга кейинчалик киритилган қўшимча, ўзгартиришлар билан ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Амалдаги қонунчиликка кўра банкротлик деганда суд томонидан эътироф этилган қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги тушунилади. Айтиш жоизки, қарздорни банкрот деб топишда кредиторлар талабларини ва мажбурий тўловларни тўла қондира олмаслиги эмас, балки «Банкротлик тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддаси иккинчи қисмида белгиланган талаблар ҳисобга олинади. Ушбу моддада қуйидагилар баён этилади.
Банкротлик тўғрисидаги иш иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар энг кам иш ҳақи миқдорининг камида беш юз каррасини ташкил этадиган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса энг кам иш ҳақи миқдорининг камида ўттиз каррасини ташкил этадиган бўлса, иқтисодий суд томонидан қўзғатилиши мумкин, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно”.
Шунингдек, кредиторларнинг исталган талаблари бўйича эмас, балки аниқ белгиланган талаблар бўйича тўлашга қодир эмаслик банкротлик аломатлари ҳисобланади. Қонунчиликда банкротлик аломатларини аниқлашда кредитор талабининг қуйидаги икки тури: қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича ҳамда мажбурий тўловлар бўйича, яъни солиқ, йиғим, божларни тўлаш бўйича талаби белгиланган. Қолган бошқа талабларнинг бажарилмаслиги корхона ёки тадбиркорнинг банкрот деб топилишига асос бўлмайди.
Қарздорнинг пул мажбуриятлари тушунчаси банкротлик қонунчилигида фуқаролик қонунчилигига нисбатан тор маънода берилган. Банкротлик қонунчилигига асосан пул мажбуриятлари деганда қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра кредиторга муайян пул суммасини тўлаш мажбурияти тушунилади («Банкротлик тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддаси).
Пул мажбуриятининг биринчи белгиси қарздорнинг иш бажариши, хизмат кўрсатиши ёки товарни топшириши эмас, балки пул суммасини тўлаш мажбурияти ҳисобланади.
Иккинчи белгиси эса мажбуриятларнинг фақат Фуқаролик кодексига асосланган бўлишидир. Корхонанинг ўз вақтида ишчиларига иш ҳақини тўлай олмаслиги оқибатида корхона банкрот деб топилмайди. Чунки меҳнат ҳақи бўйича келиб чиққан мажбурият Меҳнат кодекси билан тартибга солинади. Шу сабабли ушбу мажбурият пул мажбурияти ҳисобланмайди.
Банкротлик институти тадбиркорлар ўртасидаги шартномавий муносабатларни яхши йўлга қўйиш, ўзаро тўлов интизомини кучайтириш, йиғилиб қолган кредиторлик ва дебиторлик қарзларини ундириш, оқибат натижада ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш борасида муҳим аҳамият касб этади.
Қарздорлар банкрот деб эълон қилинади қачонки, банкротлик фактларини барчаси эътироф этилса.
Банкротлик тўғрисидаги иш олий суд томонидан кўриб чиқилади. Шунингдек, “Банкротлик тўғрисидаги” Қонуннинг III бобига кўра, хўжалик субъектлари судга мурожаат қилмасдан туриб ҳам ўзини ўзи банкрот деб эълон қилиш мумкин. Бунинг учун корхонанинг раҳбари ихтиёрий тугатиш ҳақида қарор чиқаради, уни кредиторлар маъқуллайди, сўнгра бу қарор мулкдор (қарздорнинг мол-мулкида давлат улуши бўлса, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҳам) томонидан тасдиқланади. қарор мулкдор томонидан (қарздорнинг мол-мулкида давлат улуши бўлса Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан ҳам) тасдиқланган пайтдан бошлаб қарздор банкрот бўлган деб ҳисобланади. Агар кредиторларнинг лоақал биттаси бу қарорни маъқулламаса ёки кредиторларнинг барчаси маъқулласа-ю, аммо мулкдор бу қарорга норози бўлса, қарздор ўзини ўзи банкрот деб топа олмайди. Бундай ҳолда у қонунда белгиланган тартибда судга банкротлик аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.
Қарздор ўзини ўзи банкрот деб топган тақдирда ҳам у «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда тугатилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 30-моддасига кўра, ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар қарздор турган жойдаги судда кўриб чиқилади.
Ушбу Кодекснинг 23-моддасига кўра, юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилотлар ёки тадбиркор жисмоний шахслар судда тараф сифатида иштирок этишлари мумкин. Яъни, корхонанинг юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмаган бўлинмалари банкрот деб топилиши мумкин эмас. Чунки уларнинг қарз мажбуриятлари бўйича юқори ташкилоти жавоб беради.
Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар энг кам иш ҳақи миқдорининг камида беш юз каррасини ташкил этадиган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан эса энг кам иш ҳақи миқдорининг камида ўттиз каррасини ташкил этадиган бўлса, суд томонидан қўзғатилиши мумкин.
Мажбурий тўловлар мажбуриятини бажармаганлиги натижасида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожат этиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар эга.

Download 142,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish