11-мавзу: дидактика таълим назарияси сифатида. Таълим мазмуни, давлат таълим стандартлари


Ҳозирги замон босқичида таълим мазмунини белгиловчи муҳим ғоялар (асослар)



Download 198,5 Kb.
bet13/16
Sana01.06.2022
Hajmi198,5 Kb.
#624355
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
2 5406703392837866953

Ҳозирги замон босқичида таълим мазмунини белгиловчи муҳим ғоялар (асослар). Таълим мазмуни – бу жамиятнинг шахсни маънавий ривожланиши даражасига қўйилган талаблар, жамиятнинг ижтимоий тажриба ва маданиятини акс эттирган ижтимоий буюртмаси моделидир.
Ижтимоий тажриба қуйидаги тўрт элемент билан тавсифланади:
-инсон табиат, жамият ҳақидаги билимлари
-фаолиятнинг кўникма, малака ва усуллари;
-янги вазифаларни ҳал этиш бўйича ижодий фаолият тажрибаси;
-атрофдагилар билан ўзаро эмоционал (ҳиссий) – қадриятли муносабатлар тажрибаси.
Шуларга мувофиқ замонавий дидактика ғояларига кўра таълим мазмунининг таркибида қуйидагилар ўз аксини топади: 1) олам ҳақидаги билимлар; 2) фаолиятни амалга ошириш усуллари тажрибаси; 3) ижодий фаолият тажрибаси; 4) атроф-муҳитга ҳиссий-қадриятли муносабат тажрибаси.
Илмий асосланган таълим мазмунини қандай аниқлаш мумкин? Таълим мазмунига нима таъсир кўрсатади? У нимага боғлиқ бўлади?
Таълим мазмунини аниқловчи асосий омиллар қуйидагилардан иборат бўлади:

  1. фан, техника, маданиятнинг жамиятда ривожланганлиги даражаси;

  2. таълимнинг мақсад ва вазифалари;

  3. ўқувчиларнинг ёши хусусиятлари;

  4. ўқувчи шахсининг эҳтиёжлари.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим мазмуни ўқувчиларда атроф-муҳит ҳақида умумий тасаввурларни ҳосил қилиши, уларни ўзларининг амалий фаолиятлари учун зарур бўлган билимларни излашг ва бу билимларни ҳаётий муаммоларни ҳал этишда қўллашга ўргатиши керак. Таълим мазмуни ўқув режалари, ўқув дастурларида, дарсликларда акс эттирилади. «Шуни унитмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади», - деб таъкидлайди Президентимиз.
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим мазмунини танлаб олиш тамойил ва мезонлари. Мактаб таълими мазмунини шакллантириш қуйидаги умумий тамойилларга мувофиқ амалга оширилади:
1. Таълим мазмунининг барча элементлари барча босқичларда жамият, фан, маданият ва шахс ривожланиши талабларига мос бўлиши тамойили. Бу тамойил таълим мазмунига анъанавий бўлган билим, кўникма ва малакалар билан бирга жамиятнинг ривожланганлиги, илмий билим, маданий ҳаёт даражаси ва шахснинг ривожланиш имкониятларини акс эттирувчи фанларни киритишни талаб этади.
2. Таълимнинг ягона мазмунли ва процессуал томони тамойили. Бу тамойил таълим мазмунини танлашда бир томонлама илмий йўналишни рад этади. У аниқ бир ўқув жараёнини амалга ошириш билан боғлиқ педагогик ҳақиқатни ҳисобга олишни кўзда тутади. Бу умумий ўрта ва ўрта махсус таълим мазмунини лойиҳалаштиришда уни бериш ва ўзлаштириш тамойиллари ҳамда технологияси, ўзлаштириш даражаси ва у билан боғлиқ ҳаракатларни ҳисобга олиш кераклигини англатади.
3. Таълим мазмунининг яхлит тузилиши тамойили. Бу тамойил таълим тизимининг турли босқичларида назарий билимларнинг берилиши, ўқув фани, ўқув материали, педагогик фаолият, ўқувчи шахси каби ташкил этувчиларининг ўзаро мослигини кўзда тутади.
Охирги йилларда таълим мазмунини танлаш гуманитарлаштириш ва фундаменталлаштириш каби тамойиллар етакчи ўрин эгалламоқда. Бу умумий ўрта ва ўрта махсус таълим шахснинг инсонпарварлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган бўлишини англатади. Инсонпарварлик маданияти биринчи навбатда билим, ҳиссиётлар маданияти, муомала ва ижодий ҳаракатлар уйғунлигидир.
4. Таълим мазмунини инсонпарварлаштириш тамойили. Бу тамойил биринчи навбатда ўқувчиларнинг умуминсоний ва миллий маданиятни фаол ижодий ва амалий ўзлаштиришлари учун шароитлар яратиш билан боғлиқдир. Бунинг учун гуманитар ғоялар умумий таълим мазмунига сингдирилиши керак. Бу эса ўз навбатида гуманитар ва табиий-илмий фанларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро муносабатлари тамойилининг ўзгартирилишини талаб этади, унинг асосини шахсга эътибор қаратиш ташкил этиши зарур.
5. Таълим мазмунини фундаменталлаштириш тамойили таълимни гуманитарлаштиришдаги тўсиқларни йўқотишга имкон беради (анъанавий педагогикада уни илмийлик, тушунарлилик ва тарихийлик тамойили сифатида қаралади). У гуманитар ва табиий-илмий билимларни бирлаштириш, кетма-кетликни ўрнатиш ва фанлараро алоқаларни ўқувчиларнинг идрок этиш ва амалий фаолият методологияси моҳиятини англаб етишларига таянишни талаб этади.
6. Таълим мазмунининг кетма-кетлиги тамойили, бу тамойил таълим мазмунини ўсиб борувчи йўналишда режалаштиришдан иборат бўлишини англатади, бунда биринчи навбатда ҳар бир янги билим аввалгисига таянади ва ундан келиб чиқади.
7. Таълимнинг мазмуни мунтазамлиги тамойили, ушбу тамойил ўрганилаётган билимлар ва шакллантирилаётган малакаларни ягона тизимдаги ўрни, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, барча ўқув курслари ва яхлит мазмуннинг бир-бирига ҳамда умуминсоний, миллий маданият тизимига кирувчи тизим сифатида кўришни кўзда тутади.
8. Таълим мазмунининг ўқувчилар ёшлари имкониятларига мослиги тамойили ўқувчиларнинг ёш даражаси ва тайёргарлигини кўзда тутади. Уларга ўзлаштириш учун у ёки бу билимлар ва малакалар тизими ўзлаштириш учун таклиф этилади.
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг мазмунини шакллантириш кўриб чиқилган тамойилларини замонавий ўрта мактаблар ва академик лицейлари учун танлаб олиш қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:

  • эркин фикрловчи шахснинг ривожланиши ва унинг маданиятини шакллантириш масалалари мазмунини яхлит акс эттириш;

  • илмий ва амалий аҳамияти;

  • таълим мазмунининг мураккаблиги, ўқувчилар имкониятларининг мавжуд ўқув дастурларига мослиги;

  • таълим ҳажмининг уни ўрганишга ажратиладиган вақтга мослиги;

  • мактаб ҳамда лицейлар базасининг замонавий талабларга жавоб бериши;

  • умумий ўрта таълим мазмунини қуришда халқаро тажрибаларни ҳисобга олиш.


Download 198,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish