6-Мавзу:Корхоналарда сухбатлар ва музокоралар ўтказиш(4 соат)
6.1. Ишбилармонлик суҳбат ва музокараларнинг этикаси ва психологияси.
6.2. Ишбилармонлик нонуштаси, тушлиги ва кечки овқатланиш.
6.3 Таржимонлар орқали суҳбатлашиш хусусиятлари.
6.4. Музокараларни олиб бориш техникаси.
6.5. Музокаралар олиб боришнинг миллий услублари
Таянч сўз ва иборалар: сухбат мавзуси, киска тарзда ифодалаш, аниклик, кунгирок килиш вакти, мулокат коидалари, маданияти, субординация, мулокат маданияти, ишга доир муносабатлар, олиб бориш жойи ва вакти, мавзу танлови, таклифномалар, таклиф килинганлар руйхати, мулокат доираси.
Ишбилармонлик суҳбат ва музокараларнинг этикаси ва психологияси.
Иш бўйича мулоқот ва музокаралар вербал (ингл. verbal – нутқли, оғзаки) шаклда амалга оширилади. Бу мулоқот иштирокчиларидан нафақат саводлиликни, балки нутқий мулоқот этикасига ҳам риоя этишни талаб этади. Бундан ташқари нутқни қандай имо-ишора, мимика билан сўзлашимиз (новербал мулоқот) ҳам муҳим рол ўйнайди. Ўзга маданият ва дин вакиллари бўлган хорижлик шериклар билан музокаралар жараёнида мулоқотнинг новербал томонларини билиш алоҳида муҳим характерга эга.
Иш бўйича мулоқотни олиб бориш. Иш бўйича мулоқот – иш муносабатлари билан боғлиқ шериклар ўртасидаги оғзаки алоқадир. Мулоқотнинг муҳим вазифаларидан бири – ҳамсуҳбатни шартнома шартларини қабул қилишга кўндиришдир.
Тайёргарлик чора-тадбирлари. Аввало бўлиб ўтадиган иш бўйича мулоқотнинг иштирокчиларини, мавзуни белгилаб олиш керак. Уучрашув тўғрисида келишиб олиш. Сўнг уни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш. Режа унинг аниқ вазифаларини белгилашни, суҳбатнинг тиғиз жойларини аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради.
Мулоқотнинг тўғри бошланиши суҳбат мақсадини, мавзу номини билдиришни талаб этади. Суҳбат меъёри муҳим аҳамиятга эга.
Ишбилармонлик нонуштаси, тушлиги ва кечки овқатланиш.
Кўп ҳолларда иш юзасидан бўладиган суҳбатлар норасмий вазиятда (кафе, ресторан) бўлиб ўтади. Бу иш юзасида масалаларни ҳал этиш билан овқатланишни бирга ўтказишда маҳорат талаб этади. Одатда, иш юзасидан нонушта, тушлик ва кечки овқатни ажратишади. Уларни уччала ҳолатнинг барчасида қўлланадиган баъзи умумий принциплар, хусусан стол атрофидаги хатти-ҳаракатнинг умум қабул қилинган қонунлари бирлаштиради. Бироқ иш юзасидан бўладиган мулоқот шаклларининг ҳар бири ўз хусусиятларига ҳам эга.
Иш юзасидан нонушта – кун бўйи зўр бериб ишлайдиганлар учрашуви учун қулай пайт, давомийлиги – 45 дақиқа атрофида. Иш юзасидан учрашувда эркак ва аёл бўлиши тавсия этилмайди.
Иш юзасидан тушлик – шериклар билан яхши муносабатларни ўрнатиш, мижозлар билан яхшироқ танишиб олишга имконият беради. Туш пайтида одам эрталабки соат 7-8 га қараганда фаолроқ ва эркинроқ бўлади. Иш юзасидан тушликнинг давомийлиги қатъий белгиланган эмас ва одатда, 1-2 соатни ташкил этади ва шундан ярим соатгача вақтни дунёвий суҳбат ташкил этади.
Иш юзасидан кечки овқат – нонушта ёки тушликка нисбатан янада расмийроқ тусдр бўлади ва регламентлаш даражасига кўра қабулга яқинроқ туради. Бу таклифномалар турини (телефонда эмас, ёзма), кийиниш хусусиятларини (тўқ рангли костюм белгилайди). Иш бзасидан кечки овқатнинг давомийлиги 2 соатдан ортиқроқни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |