Жисмоний машқлар билан ўқувчиларни мустақил шуғулланиш малакаларини шакллантириш
Жисмоний тарбия таълими жараёнининг асосий машғулоти саналмиш жсмоний тарбия дарсида мустақил шуғулланиш малакаларини шакллан тириш келажакда уни ҳозирда давлат сиёсати даражасига кўтарилган “соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти” соҳибига айлантиришга оид билимларининг заҳирасини оширишга хизмат қилади.
Ўқувчиларнинг мустақил шуғулланиш машғулотлари ва уларни ташкиллашнишига машғулотларнинг алоҳида шакли сифатида қараб унга қўйилган вазифаларни ҳал қилишда ўқувчилар фаолиятини турлича ташкиллашни – ўқувчи фаолиятини ташкиллаш услубиётлари деб ҳам қараш қабул қилинган.
Мустақил шуғулланиш(ишлаш)га ўргатишнинг асосий ва хусусий мақсадлари мавжуд. Улар машғулотларда ўқувчиларни мустақил шуғуллан ириш орқали жисмини тарбиялашни назарда тутади.
Мустақил шуғулланишнинг асосий мақсади мамлакат жисмоний тарбия тизимининг умумий мақсадидан – “ижодий меҳнат ва ватан мудофасига тайёрлаш”дан келиб чиқади. Ижодий меҳнатга тайёрлаш касбий тайёргарлигининг талаб лари билан боғлиқ. Қайсидир касб соҳибига куч-чидамлилиги зарурият бўлса, бошқа касб эгасига тезкорлик – чидамлилиги зарур. Шунга қараб мустақил шуғулланиш малакаси ва унга керак бўладиган билимлар, амалий малакаларни ўқувчилиги давридаёқ эгаллашига восита бшлиши назарда тутилади. Мустақил шуғулланиш машғулотларининг асосий мақсади ҳам шунга йўналтирилган.
Мустақил шуғулланиш машгулотларининг хусусий вазифалари ўзининг ёшига муносиб жисмоний ривожланганлик ва тайёргарликнинг айрим бўғинларидаги камчиликлар, уларни аниқлашни билиш, ўзлаштирилган, мустаҳкамланган ҳаракат малакаларини шакллантиришдаги камчиликларни тузатиш, машғулотлар, уларда қўллаш учун воситаларни танлаш, улардан мақсадли фойдаланишни билишни назарда тутади.
Ўқувчи фаолиятида мустақил машғулотлардан сўнг ҳаракат малакасини юзага келганлигининг дастлабки белгилари, ташқаридан ёрдамсиз ёки аҳамиятсиз даражадаги ёрдам олиш билан мустақил шуғулланиш учун машғулотлар мазмуни ва унинг структурасига лозим бўган ўзгартиришларни қилаолишидир. Мустақиллигининг даражаси эса унинг ёшига хос англаш имкониятлари ва ўқув материалининг мазмунини тахлил қила олиши билан боғлиқ.
Кичик мактаб ёшидаги болаларда мустақил шуғулланиш энг аввало уларни тақлид қилиш қобилияти ва ҳаракатни турли хилдаги кўринишлар тарзида такрорлай олишлар, қайтаришлар сифатида амалга оширилади.
Ўрта ва катта мактаб ёшида мустақил ўзининг устида ишлаши қуйи дагича йўлга қўйилади:
1) назарий билим олишнинг турли хил манбалари – жисмо ний тарбия жараёнининг дарсликлари, ўқув ва кўргазмали қуроллари, ахборот технологияларидан мустақил фойдала нишни билиши орқали ;
2) амалий ўқув материалидан фойдаланиш – белгиланган уй вазифаларни олдиндан тайёрланган ўқув - карточкалари орқали бажариши, танланган буюртма тарзидаги машқларни ўрганиш ва унинг назорат – карточкалари, ўқув дастурни ўрга увчи алгоритмлар принципи асосида тузилган вазифаларни ҳал қилиш ва бошқалар билан мустақил ўзининг устида ишлаши билан амалга оширилади.
Ўқувчиларни ўқув ишлари(дарс) материали бўйича амалда мустақил шуғулланганлигининг даражаси - матнда ифодалан ган мазмунни ўрганганлиги, эришган натижаси, кўргазмали қурол билан ишлай олиши, ўқитувчининг ўқувчиларни билим ларини назорат қилиш дастуридан танлаб олинган саволларга ва унинг турли вариантларига шуғулланувчилар томонидан берилган жавоблари орқали мустақил шуғулланаолиш маҳо рати баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |