Ф.Менделсон
Ф.Менделсон XIX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод қилган буюк композитор, дирижёр, педагог, марифатпарвар, мусиқа санатининг тарғиботчисидир. Унинг ижоди немис мусиқа маданиятидаги ёрқин ҳодисалардан бири бўлиб, ўзида ўша даврдаги бадиий юксалишни акс эттирди.
Менделсоннинг композитор, дирижёр, фортепиано ижрочиси, педагог, ташкилотчи сифатидаги серқирра фаолияти марифатпарварлик ғоялари билан суғорилган. Қисқа ҳаёти давомида тинимсиз ижод қилган композитор жуда катта бадиий мерос қолдирди. Бўлажак композиторнинг истедоди жуда тез ривожланди. Олти ёшида онасидан фортепиано чалишни ўрганган бола ўн уч ёшга келиб ажойиб асарлар яратгани учун уни «мусиқий мўжиза» деб атадилир. Устозлари: композитор К.елтер ва фортепиано ижрочиси П.Бергернинг самарали меҳнати, ўша даврнинг буюк алломалари Гёте, Гегел, Гейне ва Вебер билан бўлган доимий мулоқот Менделсон истедодининг ривожланишида ва дунёқарашининг шаклланишида муҳим рол ўйнади.
Мусиқа санатининг жонкуяр тарғиботчиси сифатидаги фаолиятини Менделсон йигирма ёшида бошлади. 1829-йилнинг 11 мартида Берлинда унинг ташаббуси ва раҳбарлигида И.С.Бахнинг буюк асари «Страсти по Матфею» ижро этилди. Бу тадбир вафотидан кейин хеч ким эсламаган, деярли унутиб юборилган И.С.Бах ижодига катта қизиқиш уйғотди. Кейинчалик Бах асарларининг доим ижро этилиши ва тўла нашр этилишида Менделсоннинг улкан ҳиссаси бор. Кейинги йилларда у Германиянинг бошқа шаҳарлари – Дюсселдорф ва Лейпцигда ҳам катта контсерт жамоалари раҳбари бўлиб ишлади. Конертлар дастурига ўтмишдаги буюк композиторларнинг унитилган ва кам ижро этиладиган асарларини киритди, шу билан бирга замондош композиторларнинг ижодини ҳам тарғиб қилди. Мусиқий талим тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Менделсон 1843-йилда Лейпциг шаҳрида Германиядаги биринчи консерваторияни очди.Бу режани амалга ошириш йўлида турли қийинчиликлар ва тўсиқларни энгди. Ўша даврдаги илғор қарашларга эга бўлган таниқли композиторлар ва ижрочиларни консерваторияда ишлашга жалб қилди. Бу ўқув даргоҳи кўплаб мусиқа санатининг тарғиботчиларини этиштирди ва бу ҳам Менделсоннинг тарғиботчи ва педагог сифатидаги улкан ҳизматидир. Унинг бу ташабусидан кейин Германиянинг бошқа шаҳарлари Берлин, Кёлн ва Штутгартда ҳам косерваториялар очилди.
Менделсон қизғин контсерт ва педагогик фаолиятини олиб борар экан, ижодий ишини ҳам тўхтатмади. Турли жанрларда ажойиб асарлар яратди ва композитор сифатида ҳам катта шуҳрат қозонди. Унинг илғор, прагрессив интилишлари ижодда ҳам ўз аксини топди.
Менделсоннинг мусиқасининг асосий фазилатларидан бири унинг кенг оммага тушинарлилигидир. Унинг санъати барча демократик кайфиятда бўлган мусиқа ихлосмандларининг бадиий дидига мос эди. Асарларидаги мавзулар ва образлар ўша давр немис маданяти билан узвий боғлиқ бўлди. Айниқса миллий шерий фолклор, замонавий шерият ва адабиётдаги образлар Менделсон асарларида ўз аксини топди. Композитор халқ қўшиқларига айниқса катта қизиқиш билан қараган. Унинг кўплаб асарларида, айниқса романсларида немис халқ қўшиқларига хос бўлган хусусиятларни учратиш мумкин.
Менделсон ўз ижодида классик композиторларнинг илғор ананаларини давом эттирган. Аммо романтизм даврининг ижодкори бўлгани учун асосан лирик кайфиятдаги романтик образларни яратди. У нозик дид билан инсоннинг ички дунёсини ифодалаш, табиатнинг улуғвор манзаралари ва халқ ҳаётини тасвирлашнинг катта устаси эди. Халқ қўшиқчилик услуби билан боғлиқ бўлган ёрқин куйчанлик, рақс элементларини доим қўллаш, шаклнинг аниқлиги Менделсон услубига хос хусусиятлардир.
Менделсон яратган асосий асарлар қуйидагилар: Симфоник оркестр учун 5 та симфония ва 6 та увертюра, фортепиано ва оркестр учун 2 та контсерт, скрипка ва оркестр учун контсерт, фортепиано учун 48 та «Сўзсиз қўшиқлар», учта оратория, иккита трио ва 7 та квартет, 80 дан ортиқ қўшиқлар ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |