Бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқини ва оператив бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
ваколатли давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини ташкил этиш тўғрисидаги ва уларга Бино- иншоотни хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқида бериш ҳақидаги қарорлари;
ваколатли давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг бинолар ва иншоотларни муайян давлат корхоналари ҳамда муассасаларига бериш тўғрисидаги қарорлари;
муассисларнинг бинолар ва иншоотларни улар томонидан ташкил этиладиган муассасаларга бериш тўғрисидаги қарорлари.
Турар жой бинолари ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни ва битимларни тасдикловчи ҳужжатлар
Турар жой бино ва иншоотларига бўлган ҳуқуқлар ва битимларни тасдикловчи хужжатлар мулк эгаларига ер участкаларини ажратиш карорлари ва куйидаги хужжатлардан бири асосида вужудга келади:
а) ер участкаси, бинолар, иншоотлар учун кадастр ҳужжати;
б) инвентаризация (кадастр) плани;
в) паспорт ёки бошқа шахс тасдиқловчи ҳужжат;
Тузиладиган битим турига қараб, қуйидаги ҳужжатлардан бири:
г) нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси;
д) нотариал тасдиқланган ҳадя қилиш шартномаси;
е) нотариал орган томонидан берилган қонун бўйича ёки васиятнома бўйича мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;
ж) нотариал тасдиқланган алмашиш шартномаси;
з) нотариал тасдиқланган турар жой биносини (хонадонни) умрбод асраш шарти билан бошқага ўтказиш шартномаси;
и) нотариал тасдиқланган ерга эгалик қилиш шартномаси;
к) нотариал тасдиқланган рента шартномаси;
л) турар жой биносини (хонадонни) ишониб топширилган бошқариш шартномаси;
м) туман ёки шаҳар ҳокимининг мулкий ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги қарори;
н) мулкий ҳуқуқларни тан олиш, тақсимлаш ва бошқалар тўғрисидаги суд қарорлари.
о) уй жойнинг олди сотдиси, алмашилиши ёки гаровга берилиши, агар уй жойни сотиб олувчи томон чет эл фукороси, МДХ давлатларининг фукороси ёки фукоролиги булмаган фукоролар бўлса, бошқа ҳужжатлар қаторига биргаликда яшаш турини асословчи ҳужжатни тақдим этиши зарур;
уй жой хадя қилинганда, чет эл фукороси, МДХ давлатларининг фукороси ёки фукоролиги булмаган фукоро хадя олувчининг якин кариндоши ва Ўзбекистон Республикасида биргаликда яшаш тури булмаганда, уй жойнинг инвентаризация қийматининг 100 фоизлик йигин тўлови туланганлигини тасдиқловчи тўлов чекини тақдим этиши зарур.
Махсус камиссиянинг рўйхатга қўйиш қарори, агар уй жой сотиб олувчи томон Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидаги фукороларнинг Тошкент шахридан уй жой сотиб олиш, олмашилиши ёки гаровга бериши.
Тураржой бўлмаган биноларва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни ва битимларни тасдиқловчи ҳужжатлар Турар жой булмаган (нотурар) бино ва иншоотларига бўлган ҳуқуқлар ва битимларни тасдиқловчи хужжатлар мулк эгаларига ер участкаларини ажратиш карорлари ва куйидаги хужжатлардан бири асосида вужудга келади:
Давлат мулкидаги хусусийлаштирилмаган объектлар:
а) ер участкасини ажратиб бериш тўғрисидаги қарор;
б) ер участкаси, бинолар, иншоотлар учун кадастр ҳужжати;
в) инвентаризация (кадастр) плани.
Хусусийлаштирилган объектлар:
а) ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор (бошланғич рўйхатдан ўтказишда);
б) ер участкаси, бинолар, иншоотлар учун кадастр ҳужжати;
в) инвентаризация (кадастр) плани.
Тузиладиган битим турига қараб, қуйидаги ҳужжатлардан бири:
г) ер участкаси ижара шартномаси;
д) нотариал тасдиқланган ер участкасини қайта сотиб олиш тўғрисидаги ҳужжат;
е)давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган давлат мулкига бўлган мулкий ҳуқуқ учун давлат ордери;
ж)олди-сотди шартномаси;
з)нотариал тасдиқланган ҳадя қилиш шартномаси;
и) алмашиш шартномаси;
к) нотариал тасдиқланган рента шартномаси;
л) ишониб топширилган бошқариш шартномаси;
м) нотариал орган томонидан берилган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;
н) шаҳар ёки туман ҳокимининг мулкий ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги қарори;
о) юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги суд қарори.