1 мавзу –кадастр хужжатлар тупламини тайёрлаш ва бахолаш тугрисида тушунча


Бино ва иншоотлар бошқа шахсга ўтказилган пайтида қуйидаги тартиб белгиланди



Download 3,55 Mb.
bet17/34
Sana26.05.2022
Hajmi3,55 Mb.
#608966
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34
Bog'liq
Йигма жилд (1)

Бино ва иншоотлар бошқа шахсга ўтказилган пайтида қуйидаги тартиб белгиланди:
Турар жой биносига, боғ уйчасига бўлган мулк ҳуқуқи ўзга шахсга ўтган тақдирда, жисмоний шахсларга ушбу иморатларга бўлган мулк ҳуқуқи билан бирга белгиланган тартибда берилган ва унда ушбу иморатлар жойлашган бутун ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади, ер участкасига бўлган ҳуқуқлар уйларни нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзга шахсга ўтказиш шартномалари ва бошқа ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.
Юридик ва жисмоний шахс бошқа шахсга ўтказиладиган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкасининг мулкдори бўлган ҳолларда, янги ҳуқуқ эгаси номига бутун ер участкасига ёки унинг кўчмас мулк эгаллаган ҳамда ундан фойдаланиш учун зарур бўлган қисмига бўлган мулк ҳуқуқи, агар ўзга шахсга ўтказиш шартномаси билан бошқаси назарда тутилмаган бўлса, қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ер участкасида жойлашган барча бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан ўзга шахсга ўтиши олди-сотди ва ўзга шахсга ўтишнинг бошқа турларига оид шартномалар, мулкдорларнинг ёки улар томонидан ваколатланган шахсларнинг қарорлари, суд қарори ёхуд суд ижрочисининг қарори ёки қарз ундирувчи ҳамда қарздор ўртасида бино ва иншоотларни топшириш тўғрисидаги суд ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома, шунингдек бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ундан бошқага ўтадиган шахснинг ер участкасига оид ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари асосида рўйхатдан ўтказилади.
Айрим бинолар ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан вужудга келган ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ўзга шахсга ўтиши давлат ҳокимияти органининг ер участкасини олдинги ердан фойдаланувчидан олиб қўйиш ҳамда уни янги ердан фойдаланувчига белгиланган мақсадлар бўйича фойдаланиш учун зарур бўлган ўлчамларда бериш тўғрисидаги қарори асосида рўйхатдан ўтказилади. Қарор ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кун мобайнида юқорида кўрсатилган ҳужжатлар асосида қабул қилинади.
Бунда янги ҳуқуқ эгасига иморат ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг олдинги эгасида ер участкасига бўлган ҳуқуқ ўтади.

Шаҳар (шахарча), қишлоқ аҳоли пункти ерлари таркиби ва ҳуқуқий ҳолати

Шаҳарлар ва посёлкалар ерларининг таркиби ва уларнинг ердан фойдаланиш хуқуқий холати Ер кодексининг 59-моддасига биноан тартибга солинади.


Шахар , кишлок ва посёлка маъмурлари юритишида булган ерлар умумий майдони 38,5 млн га купрокни ташкил қилади. Шундан шахар хукумат органлари 1,5 млн га купрок мавжуд кишлок маъмуряти кармоғида - 31 млн га (14,6%), ассоциалари, кишлок хужалиги корхоналари, ташкилотлар, далабог куриш кооперативлари ва фукаролар карамогида карийб 3 млн га (1,3%) ташкил этган.
Шахар (посёлка) хукумат органлари кармогида булган барча ерлардан далабог посёлкалари ва шахар (посёлка) чегараси доирасида жойлашган ерлар майдони карийиб 5,7 млн га(72,7%) ташкил этади. Кишлок маъмурияти кармогида булган ерлардан ахоли пунктлари жойлашган чегарасида жойлашган майдон 10,4 млн га (33,4%) ташкил этади.
Аҳоли пунктларининг ерлари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига биноан, шаҳарлар ва посёлкаларнинг маъмурий чегараларидаги барча ерлар шаҳарлар ва поселкаларнинг ерлари жумласига киради. Бу ерлар таркибига қуйидагилар киради:
1) шаҳар ва поселка қурилиши ерлари - уй- жой, коммунал – маиший - маърифий, саноат, савдо, маъмурий ва бошқа бинолар ҳамда иншоотлар қурилган ёки шундай бино ва иншоотлар қуриш учун берилган ҳамма ерлар киради.
2) умумий фойдаланишдаги ерлар – бундай ерларга қуйидагилар киради:

  • майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоғи, соҳил бўйи ерлари ва шу каби ерлар;

  • аҳолининг майдони – маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, боғлар, сайлгоҳлар, хиёбонлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар);

  • коммунал- маиший аҳамиятга молик ерлар (қабристонлар, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва улардан фойдаланиш жойлари ва бошқа шу каби жойлар);

3) қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар – қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларнинг эгалигидаги ҳайдалма ерлар, боғлар, узумзорлар,питомниклар, яйловлар , пичанзорлар, суғориш, зах кечириш ва йўл тармоқлари, иморатлар, ҳовлилар, майдонлар эгаллаб турган ва бошқа ерлар:
4) дарахтзорлар эгаллаган ерлар - аҳолини дам олишини ташкил этишга, шаҳардаги макроиқлимни, атмосфера ҳавосини ҳолатини ва санитария - гигиена шартларини яхшилашга, аҳолини маданий - эстетик эҳтиёжларини қондиришга, шаҳар худудини сув ва шамол эрозиясидан муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар.
5) саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар – тегишли вазифаларни бажариш учун корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларга берилган ерлар киради.
6) табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий маданий аҳамиятга молик ерлар – давлат қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, табиат ёдгорликлари, табиий шифобахш омилларга эга бўлган, аҳолинии оммавий дам олиши ва туризмни ташкил этишга мўлжалланган, тарих ва маданият ёдгорликлари эгаллаган ерлар киради;
7) сув фонди ерлари - дарёлар, табиий ва сунъий сув ҳавзалари, сувни муҳофазалаш минтақалари, гидротехник ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар.
8)захира ерлар – шаҳар ва посилкаларни қуриш фаолиятига ва бошқаларга жалб қилинмаган ерлар.
Аҳоли пунктларининг чегараси. Шаҳар атрофи зоналари Ер кодексининг 60-моддасига биноан тартибга солинади.
Аҳоли пунктларининг чегараси — шаҳар, посёлка, қишлоқ аҳоли пункти ерларининг ташқи чегаралари бўлиб, улар ана шу ерларни бошқа ерлардан ажратиб туради.
Аҳоли пунктларининг чегарасини белгилаш тасдиқланган шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Аҳоли пунктларининг чегараси юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларининг чегаралари бўйича белгиланиши лозим (Ер кодексининг.
Шаҳар атрофи зоналари шаҳар билан ягона ижтимоий, табиий ва хўжалик ҳудудини ташкил этувчи шаҳар чегарасидан ташқаридаги ерларни ўз ичига олади. Шаҳар атрофи зоналарида шаҳар атрофидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳудуди, аҳоли дам олиш зоналари, шаҳарни ривожлантириш учун захира ерлар ажратилади.
Шаҳар атрофи зоналарининг чегаралари ва ҳуқуқий режими қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкалари Ер кодексининг 63-моддасига биноан тартибга солинади.
Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкалари мазкур уйлар бошқарувини амалга оширувчи ташкилотларга доимий фойдаланиш учун берилади.
Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


Шаҳар ва посёлка ерларининг ҳуқуқий ҳолати
Мамлакатимизда аҳолининг тез суръатларда ўсиб бораётганлигини инобатга олиб, шаҳар ерларидан фойдаланишнинг алоҳида ҳуқуқий ҳолати ўрнатилган. Шаҳар ерларидан фойдаланиш асосан қатъи белгиланган режа асосида қурилиш масалаларини ҳал қилишга қаратилган бўлади. Демак, шаҳар ерлари шаҳар қурилиш иншоотларини жойлаштириш учун фундамент, асос, ўрин, макон вазифасини бажаради.
Шаҳар ва посёлка ерларининг ҳуқуқий ҳолати Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида белгиланган (59-67-моддалар). Унга кўра шаҳарлар ва посёлкаларнинг маъмурий чегараларидаги барча ерлар шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига киради. Шаҳар ерлари чегараси нафақат бинолар ва ҳар хил қурилмалар эгаллаган ерлардан, балки шаҳар хўжалиги ва аҳолисига хизмат қиладиган қурилишлар билан банд бўлмаган ерлардан иборат бўлади. Шаҳар ерларининг чегараси ўзгариб туради. Унга янги турар-жой бинолари, транспорт, коммунал хўжалиги эҳтиёжлари учун янги ерларни қўшиб олиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 61-моддасида кўрсатилишича, режалаштириш ва қурилиш олиб боришнинг тасдиқланган лойиҳаларига мувофиқ шаҳар ерларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва ижарага бериш туман ёки шаҳар ҳокимининг қарорига асосан амалга оширилади.
Шаҳар ва посёлка ерлари таркибига қуйидагилар киради: 1) шаҳар ва посёлка қурилиши ерлари; 2) умумий фойдаланишдаги ерлар; 3) қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар; 4) дарахтзорлар эгаллаган ерлар; 5) саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерлари; 6) алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари; 7) сув фонди ерлари; 8) заҳира ерлар.
Шаҳар ерлари таркибини бу тартибда туркумлаш ушбу ерлар ҳуқуқий ҳолатида умумийлик бўлиши билан бирга, ҳар бирини ҳуқуқий ҳолатида ўзига хос жиҳатлари бўлишини ҳам билдиради. Чунончи, дарахтзорлар эгаллаган ерлардан умум фойдаланса, улар бирор бир юридик ва жисмоний шахсларга бириктириб берилмаган бўлса, саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тегишли ташкилотларга фойдаланиш учун бериб қўйилади, Ерларни муҳофаза қилиш тартиби жиҳатдан ҳам қишлоқ хўжалигиги мўлжалланган ерлар билан транспорт, алоқа мақсадларини мўлжалланган ерлар ўртасида алоҳида фарқлар бўлади ва хоказо.
Шаҳар ва посёлка қурилиши ерлари Ер кодексининг 62-моддасига биноан тартибга солинади.
Шаҳар ва посёлка қурилиши ерларига уй-жой, коммунал-маиший, маданий-маърифий, саноат, савдо, маъмурий ва бошқа бинолар ҳамда иншоотлар қурилган ёки шундай бино ва иншоотлар қуриш учун берилган ҳамма ерлар киради.
Шаҳар ва посёлка қурилиши ерлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга уй-жой, маданий-маиший, саноат объектлари қуриш ва капитал қурилишнинг бошқа турлари учун фойдаланишга, фуқароларга эса, якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилади.
Шаҳар ва посёлканинг қурилиш учун ажратилган, лекин вақтинча шу мақсадда фойдаланилмаётган ерлари енгил турдаги объектлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама иншоотлари ва шу кабилар) қуриш ва ўзга эҳтиёжлар учун вақтинча фойдаланишга шаҳар ёки туман ҳокими қарори билан берилиши мумкин.
Ер участкасининг ёхуд ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш, канализация, трубопровод, суғориш қурилмалари ва шу кабилар), ер участкаларининг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса, мустақил равишда ўзича ёки транспортда кириб-чиқиш имконидан маҳрум бўлиб қоладиган бўлса, ер участкасининг бўлинишига йўл қўйилмайди.
Агар ер участкасига хўжалик бинолари (гараж, отхона, оғилхона, омборхона, ертўла ва шу кабилар) қуриш ушбу участкада жойлашган юридик шахслар ёки уй-жойларда яшовчи жисмоний шахсларнинг манфаатларига зарар келтирса, бундай қурилишни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Табиий офат ёки бошқа сабаблар билан иморат бузилган тақдирда бузилган иморатнинг мулкдори иморат бузилган кундан бошлаб икки йилдан кечиктирмасдан иморатни тиклашга ёки ана шу участкада янги иморат қуришга киришса, бузилган иморат мулкдорининг ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади, шаҳарни ёки посёлкани режалаштириш ва уни қуриш лойиҳасида ана шу ер участкасидан бошқача тарзда фойдаланиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда бузилган иморатнинг мулкдорига ушбу шаҳар, посёлка чегараси доирасида бошқа ер участкаси ёки бошқа обод уй-жой берилади.
Шаҳар ва посёлкалар ер таркибининг иккинчи тури умумий фойдаланиладиган ерлардир.

Download 3,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish