315
ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати,
шунингдек, унинг шохоб¬чалари)га маълум қилади;
йўриқномадан сўнг патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари
бўлинмаларининг хизматга жалб этиладиган автотранспорт воситала-
рининг техник ҳолатини текширади;
қабул қилинган қарорга мувофиқ
нарядлар хизматининг ташкил
этилиши ва ўталиши, постлар ва йўналишларини қайд этиш китобида
кўзда тутилганидек шахсий таркибдан, патруль автомототранспорт
воситасидан фойдаланган ҳолда нарядларни хизматга қўйиш
ишларининг бажарилишини назоратга олади.
Оммавий тадбирларга тайѐргарлик кўриш ва уни ўтказиш
жараѐнида патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари саф бўлинмалари
ушбу тадбир бўйича ишлаб чиқилган режалар ҳамда куч-воситалар
тақсимоти
асосида жалб этилиб, шахсий таркибнинг иш фаолияти
ички ишлар органлари қошида тузилган тезкор штаб раҳбари
томонидан бошқарилади. Демак, патруль-пост ва йўл-патруль
хизматлари саф бўлинмалари командирларига эса тадбирга жалб
этилган шахсий таркибнинг хизматини белгиланган йўналишлар
бўйича ташкил этиш ва назорат қилиш, аниқланган камчиликларни ўз
вақтида бартараф этиш вазифаси қўйилади.
Жойлашувларда кўзда тутилган пост ва патруллик қилиш
йўналишларида ҳамкорликда хизмат ўташ жараѐнида патруль-пост ва
йўл-патруль хизматлари ходимларига хизмат йўналишларига қараб
зиммасига қуйидаги вазифаларни амалга ошириш юклатилади:
тадбир давомида юзага келаѐтган вазият тўғрисида мунтазам
равишда масъул раҳбар ходимга
ахборот бериб бориш;
оммавий тадбир ўтказиладиган объект ва унинг атрофида, тадбир
қатнашчилари ва томошабинлар йиғиладиган ҳудудларда, транспорт
воситаларини тўхташ бекатларида жамоат тартибини сақлаш ва йўл
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш;
тадбир қатнашчилари, транспорт воситалари ҳайдовчилари ва
томошабинларнинг белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш-
ларини таъминлаш;
316
бириктирилган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва йўл
ҳаракати хавфсизлигини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш чораларини кўриш ҳамда фуқароларнинг хатти-ҳаракатларини
кузатиб бориш;
ўраб олинган ҳудудга ўзини бошқара олмайдиган даражада маст
ҳолатда ѐки ѐнида спиртли ичимликлар бўлган фуқароларни, қурол-
яроғ, катта ҳажмдаги қўл юки бўлган фуқароларни, шунингдек,
таклифномаси ѐки махсус рухсатномаси бўлмаган шахслар ва
транспорт воситаларини ўтказмаслик;
оммавий тадбир ўтказиладиган объект ва унинг атроф ҳудудла-
рида фуқароларнинг спиртли ичимликларни истеъмол қилишларига
йўл қўймаслик;
ички ишлар органлари ходимлари ҳарбий нарядларни ташиѐтган
ҳамда авария-қутқарув хизматларининг транспорт воситаларини
тўсиқсиз ҳаракатланиши (ўтиб кетиши)га кўмаклашиш;
зарурат туғилганида тезкор штаб топшириғи асосида транспорт
воситалари ва йўловчиларнинг ҳаракатини
белгиланган тартибда
чеклаш;
тадбир давомида жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, террорчилик-
қўпорувчилик ҳаракатлари ҳамда жамоат тартиби бузилиши ҳолат-
лари содир этилишининг олдини олиш чораларини кўриш;
қўшни пост ва йўналишларга жамоат тартибини сақлаш ҳамда
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жиноятлар ва маъмурий
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан кўмаклашиш;
тадбир қатнашчилари ва томошабинларни тадбир ўтказилган
жойдан тартиб билан чиқишларини таъминлаш, уларни транспорт
воситаларининг тўхташ бекатларигача кузатиш ва ўтқазиб юбориш
ҳамда асосий ҳаракатланиш йўлларида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш.
Халқаро ва республика миқѐсидаги муҳим оммавий тадбирларга
тайѐргарлик кўриш борасида патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари
ҳамда бошқа соҳавий хизматлар билан рекогносцировка ўтказилади.