Қуйи бошқарув бўғини –
туман (шаҳар) ички ишлар органлари
фаолиятини
мувофиқлаштириш
бошқармалари,
ички
ишлар
бошқармалари (бўлим)лари ва Транспортда хавфсизликни таъминлаш
тармоқ бўлимларининг жамоат тартибини сақлаш бўлим (бўлинма-
лари, гуруҳлари) патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш
фаолиятини амалга оширишнинг бевосита ташкилотчи ва ижрочи-
лари ҳисобланадилар. Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини
сақлашга доир функцияларни ушбу бўғин аппаратларининг
инспекторлари таркиби ўртасида тақсимлаш ҳудудийлик принципига
кўра амалга оширилади.
Туман (шаҳар) маъмурий ҳудудий бирликларида ички ишлар
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг
жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари патруль-пост ва
жамоат тартибини сақлаш хизматлари фаолиятига раҳбарлик қилади
ҳамда уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан
жавобгар ҳисобланади. Улар тегишли ички ишлар органлари
фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тақдим-
номасига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири,
139
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари,
вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан
лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади.
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ва
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимларининг жамоат
тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) бошлиқлари
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент
вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар
бошқармаларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини
сақлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига асосан,
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар
ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички
ишлар
бошқармалари
бошлиқлари
томонидан
лавозимга
тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг),
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимларининг жамоат тар-
тибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари
тегишлича туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари),
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимлари бошлиқларининг
тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар
вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бош-
қармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томо-
нидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Мазкур бошқарув бўғинига кирувчи ички ишлар органлари
фаолиятининг асосий мазмуни жамоат жойларида содир этиладиган
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга чек қўйиш ва уларни
очиш чораларини бевосита кўриш ҳамда уларнинг содир этилишида
айбдор шахсларни жавобгарликка тортишдан иборат. Бунда асосий
эътибор ҳуқуқбузарликлар профилактикасига – жамоат тартибини
бузиш ҳолатларининг сабаблари ва уларга имкон берган шарт-
шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш учун зарур
чоралар кўриш, аҳоли орасида тарбиявий-тушунтириш ишларини
олиб бориш, ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларига қаратилади.
140
Тошкент шаҳри туманлари ички ишлар органлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бошқармаларининг патруль-пост хизмати ва
жамоат тартибини сақлаш фаолиятини бошқаришдаги вазифа ва
функциялари «Тошкент шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бошқармалари тўғрисидаги намунавий низом»да,
туман (шаҳар) транспортида жамоат хавфсизлигини таъминлаш
тармоқ бўлимларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини
сақлаш фаолиятини бошқаришдаги вазифа ва функциялари
«Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар
ички ишлар бошқарма (бош бошқарма)лари Транспортда хавфсиз-
ликни таъминлаш бўлимлари тўғрисидаги намунавий низом»да аниқ
белгиланган.
Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил
этишда туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқ-
лаштириш бошқармаси, ички ишлар бошқармаси (бўлими)
таркибидаги ички ишлар бўлимлари ҳам муҳим ўрин тутади.
Бунда Ички ишлар бўлими бошлиғи патруль-пост хизмати
нарядлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун шахсан жавобгар
ва масъул ҳисобланади. Унинг асосий вазифаларидан бири жамоат
тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини ҳимоя қилишни
таъминлаш, муомалада бўлиши тақиқланган ѐки қонун билан
чекланган қурол-яроғ, бошқа предметлар ва моддаларни сотиб олиш,
ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя
этилиши назоратини ташкил қилишдир.
Шу билан бирга ички ишлар бўлимлари бошлиқлари патруль-
пост хизмати нарядлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўл
остидагилар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган
таъсирчан чоралар ишлаб чиқади, бириктирилган патруль-пост
хизмати нарядларининг кундалик дислокациясини белгилайди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ички ишлар бўлимлари патруль-
пост хизмати нарядлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича
вазифаларини бажариш учун жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлаш, муомалада бўлиши
141
тақиқланган ѐки қонун билан чекланган предметлар ва моддаларни
сотиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш
қоидаларига риоя этилиши назоратини ташкил қилиш соҳасида
қуйидаги функцияларни амалга оширишлари белгиланган:
патруль-пост хизмати нарядлари фаолиятини мувофиқлаштириш,
ҳудуддаги криминоген ва тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда
уларнинг йўналишларини мустақил белгилаш ва уларга ўзгартириш
киритиш;
патруль-пост хизмати нарядлари фаолиятини самарали ташкил
этиш мақсадида патруль-пост хизмати отрядлари билан яқиндан
ҳамкорлик қилиш;
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга қарши
қаратилган хатти-ҳаракатларни барвақт аниқлаш, олдини олиш ва
бартараф этиш, шунингдек, оммавий тадбирларга тайѐргарлик кўриш
ҳамда уларни ўтказиш чоғида аҳоли гавжум бўладиган жойларда ва
фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳуқуқбузарликлар содир этган
шахсларни зудлик билан ушлаш чораларини кўриш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг лицензия ва рухсатномага эга
бўлмаган ҳамда муомалада бўлиши чекланган предметлари ва
моддаларининг олиб қўйилиши, ташилиши ва сақлаш учун
жойлаштирилишини таъминлаш;
патруль-пост хизмати ходимларининг хизмат вазифаларини
бажаришда йўл қўйган камчиликлари юзасидан мувофиқлаштириш
бошқармаларига тақдимномалар киритиш ва бошқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |