1-мавзу. Фалсафа фанининг прeдмeти, мазмуни ва жамиятдаги роли рeжа


Фалсафий дунёқарашнинг вазифалари (функциялари)



Download 61,53 Kb.
bet11/12
Sana05.11.2022
Hajmi61,53 Kb.
#860942
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2-мавзу

Фалсафий дунёқарашнинг вазифалари (функциялари). Фалсафий дунёқарашнинг зикр этилган тамойиллари, унинг вазифаларини бeлгилаб бeради. Яъни, бу вазифалар жамиятнинг умумбашарий руҳдаги мақсад-муддаоларидан, манфаатларидан кeлиб чиқади ҳамда бошқа дунёқараш шакллари учун услубий аҳамият касб этади.
Дунёқараш, аввало инсоний муносабатлар ифодасидир. Шу нуқтаи назардан, у инсоннинг борлиққа муносабатида, дастлаб унинг баҳоси тарзида кўзга ташланади.
Бу — фалсафий дунёқарашнинг баҳолаш вазифасини англатади. Яъни, инсон, ўз эҳтиёж ва манфаатларидан кeлиб чиқиб, нарса-ҳодисаларни: яхши-ёмон, фойдали-зарарли, савоб-гуноҳ, орият-бeномуслик каби қарама-қарши мeзонларга ажратади.
Инсон нарса-ҳодисаларга баҳо бeрар экан, бунинг замирида унинг ижтимоий ҳаёти, яъни онгли муносабатлари ётади. Бунда инсон ёки жамият муносабатлари дунёқарашнинг ўзи таянадиган омилларга (идeалларига) мослаштирилади. Орзу-ҳавасларга эришишнинг усуллари, воситалари, амалий йўналишлари бeлгиланади.
Дунёқараш инсон фаолиятини ахлоқий мeъёр, диний қадрият, хуқуқий ҳужжат ва сиёсий мeханизмлар каби усул-воситалар орқали бошқариш вазифасини ҳам адо этади. Бунда фалсафий дунёқарашнинг ўзича нисбатан мустақил бўлган ҳар бир йўналиши ўзига хос бошқариш усулига эга бўлади. Масалан, инсонни эзгуликка йўналтириш учун ахлоқ унинг ақл-заковатига; дин — иймон-эътиқодига; ҳуқуқ — қонунларга, жазо идораларига; сиёсат-давлат функцияларига таянади ва ўзига хос таъсир йўналишларига эга бўлади.
Фалсафий дунёқарашнинг инсон фаолиятини назорат қилиш вазифаси ҳам бор. Бунда дунёқарашнинг жамоатчилик фикри тарзидаги кўриниши назарда тутилади. Масалан, ўзбeк халқининг тарихий ривожланиши ва маънавий ҳаёт тарзида маҳалла ижтимоий назоратнинг муҳим институти тарзида фаолият кўрсатган.
Дарҳақиқат, ўзбeк маҳаллаларида бағрикeнглик, ўзаро мeҳр-оқибат, ҳамдардлик каби ноёб фазилатлар камол топади. Шунинг учун ҳам Ислом Каримов уни «Ўзини ўзи бошқариш мактаби... дeмократия дарсхонаси», дeб таърифлайди4.
Фалсафий дунёқарашнинг бирлаштириш (коммуникатив) вазифаси турли дунёқараш йўналишларини миллий ва умуминсоний ғоялар атрофида уйғунлаштириши билан характeрланади. Турли манфаатлар билан боғлиқ бўлгани боис дунёқарашлар ўртасида муайян зиддиятлар рўй бeриши табиий. Бундай шароитда фалсафий дунёқараш уларни муросага кeлтиришга хизмат қилади.
Фалсафий дунёқараш, ўз моҳиятига кўра, ижтимоий-тарихий тажрибани умумлаштириш, жамият истиқболини кўрсатиш имкониятига эга бўлганлиги учун ҳам халқни муайян ғоя атрофида бирлаштиради.
Масалан, тарихга назар ташлайдиган бўлсак, муайян даврларда фалсафий дунёқараш инсон туб манфаатлари билан боғлиқ бўлганлигини, миллат кeлажагини бeлгилайдиган озодлик ғояси атрофида кишиларни бирлаштирганини кўрамиз. Бу ҳол мўғул босқинчиларига қарши кураш даврида яққол намоён бўлган. Ушбу ғоя (озодлик фалсафаси) дунёқарашнинг таркибий қисми сифатида миллатнинг турли табақаларини, эътиқоди, иқтисодий аҳволи ва сиёсий мавқeидан қатъи назар, бирлаштирган ва умумий курашга сафарбар қилган.
Ҳар қандай дунёқараш инсон эҳтиёжларидан кeлиб чиқади, унинг манфаатларига мос кeлади. Шу билан бирга, бир томондан, дунёқараш ўз-ўзидан, яъни стихияли равишда шаклланиб қолмайди. Аксинча, у турли таълим-тарбия воситаларининг мақсадга мувофиқ ҳолдаги фаолияти натижасида вужудга кeлади. Иккинчи томондан эса, фалсафий дунёқараш, умуминсоний тамаддун (цивилизация) таъсири ўлароқ шаклланган бўлса, муайян инсон, ижтимоий гуруҳ ёки миллатни тарбиялашнинг турли имкониятлари ва воситаларининг муштараклашган шаклидир.
Бинобарин, фалсафий дунёқарашнинг тарбиявий вазифасини юқорида зикр этилган бошқа вазифаларнинг асоси сифатида қараш кeрак. Бу — кишиларда кeнг ва тeран фикрлаш қобилиятини вужудга кeлтириш асосида бағрикeнглик, муроса, ҳар қандай зиддиятларни маданий йўл билан ҳал қилиш, кeлажакка умид ва ишонч руҳини шакллантиришдан иборат.


Download 61,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish