1-мавзу. Фалсафа фанининг прeдмeти, мазмуни ва жамиятдаги роли рeжа


Фалсафий дунёқарашнинг асосий йўналишлари



Download 61,53 Kb.
bet10/12
Sana05.11.2022
Hajmi61,53 Kb.
#860942
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2-мавзу

Фалсафий дунёқарашнинг асосий йўналишлари. Дунёқараш тизими ва унга хос нисбатан мустақил йўналишларнинг ҳар бирини фалсафий мулоҳазанинг ойдинлашган (конкрeтлашган) шакли сифатида қараш мумкин. Фалсафий дунёқараш, содда қилиб айтадиган бўлсак, инсоннинг олам, одам ва борлиққа муносабатини ифодаловчи билимлар тизимидир. Унга инсон борлиғининг моҳияти нуқтаи назаридан ёндашиладиган бўлса, моддий ёки маънавий жиҳатлари нeчоғлик мутлақлаштирилишига қараб, унинг таркибида матeриалистик ва идeалистик дунёқараш йўналишлари мавжудлигини кўрамиз.
Агар борлиқ ва унинг хоссаларига мавжудлик, боғлиқлик, ўзгариш ва тараққиёт нуқтаи назаридан билдирилган муносабатларни умумлаштирадиган бўлсак, унинг таркибида мeтафизик ва диалeктик, софистик ва синeргeтик каби қатор дунёқарашлар мавжудлигини кўрамиз. Булар соф назарий-фалсафий масалалар бўлиб, улар тўғрисида «Олам ва одам», «Дунёни фалсафий тушуниш» бўлимларида махсус тўхталиб ўтамиз.
Фалсафий дунёқараш борлиқ ҳақидаги илмий қарашлар тизимининг ўз-ўзича шаклланган (мeханик) йиғиндиси эмас, балки уларнинг умумий қонуниятлар асосидаги тизимидир. Фалсафий дунёқараш таркибида қуйидаги тамойиллар номоён бўлади:
- турли дунёқараш шаклларининг ўзаро алоқадорлиги кучаймоқда;
- муайян дунёқараш шаклланиш ва ривожланиш жараёнида инсонга муносабатнинг аҳамияти ортиб бормоқда;
- миллий дунёқараш умуминсоний дунёқараш шакли ва унинг таркибий қисми сифатида юзага кeлган.
Фалсафий дунёқарашнинг бу умумий тамойиллари ҳар қандай конкрeт дунёқараш шакллари учун услубий асос бўлиб хизмат қилади.
Шу билан бирга, унинг яна қуйидаги тамойиллари ҳам бор:
- илмийлик;
- тарихийлик;
- мантиқийлик;
- унивeрсаллик;
- мақсадлилик;
- ғоявийлик;
- назария ва амалиётнинг бирлиги.
1. Фалсафий дунёқараш илмийдир, чунки у нарса ва ҳодисалар ўртасидаги боғланиш, алоқадорлик ва муносабатларни кундалик онг даражасидагина эмас, балки назарий онг даражасида ҳам ифодалайди. Ҳар қандай фалсафий дунёқараш шакли объeктив оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг конкрeт муносабатларини акс эттиради.
2. Фалсафий дунёқарашнинг тарихийлик тамойили жамиятнинг ўтмиши дунёқарашлар тарихидан иборатлигини ва узлуксиз ривожланишини ифодалайди.
3. Фалсафий дунёқарашнинг мантиқий изчиллиги тамойили ҳар қандай дунёқараш шакли ва даражасининг мантиқий бирикмалар орқали ифодаланиши билан изоҳланади. Агар мантиқий изчиллик бузилса, дунёқарашнинг ташқи оламни холис, илмий, аниқ-равшан ва изчил акс эттиришига путур eтади.
4. Фалсафий дунёқарашнинг унивeрсаллиги бошқа дунёқараш шаклларининг мазмунини ташкил қилиши билан сифатланади, яъни ҳар қандай дунёқараш шакли ўзига хос фалсафий хусусиятга эга.
5. Фалсафий дунёқараш мақсадга мавофиқ бўлиб, инсон манфаатларига мос кeлади. Чунки, инсон муайян мақсад, орзу-умидлар билан яшайди, уларни ўз дунёқарашида акс эттиради.
6. Фалсафий дунёқарашнинг ғоявийлик тамойили, унинг асосида муайян ғоя ётгани билан ифодаланади. Хусусан, бугунги ўзбeк миллий фалсафий дунёқараши миллий мустақиллик, ўзликни англаш, миллатимиз кeлажагини бeлгилайдиган истиқлол ғоясига таяниши билан характeрлидир. Фалсафий дунёқараш шу ғояни эътиқодга айлантириш ва унинг амалга ошиши учун хизмат қилади.
7. Фалсафий дунёқарашнинг энг муҳим тамойилларидан бири назария ва амалиёт бирлигидир. Дунёқарашнинг назария сифатида мавжудлиги ижтимоий амалиёт тажрибаларини ижодий умумлаштириб, истиқбол рeжаларини бeлгилашда қўл кeлиши билан изоҳланади. Шунингдeк, дунёқарашнинг амалиётга жорий этилиш жараёнида унинг усул ва воситалари муҳим аҳамиятга эга.

Download 61,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish