1-амалий. Инсоният ривожланишининг илк босқичларида педагогиканинг пайдо бўлиши. Режа



Download 133,4 Kb.
bet12/17
Sana25.02.2022
Hajmi133,4 Kb.
#288196
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
2 5379607848621706813

Фойдаланилган адабиётлар
1. Қучқоров,Ҳ.Ҳ. (2020). Жавдат ва унинг Самарқанд адабий ҳаётида тутган ўрни. ИНТЕРНАУКА, 13(142), 89-90.
2. Расулова,Р.Б. (2020). Она тили фанини ўқитишда иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларнинг нутқ маданиятларини оширишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш. Таълим, фанваинновация, 1(2), 37-40.
3. Усербай,Б. (9102). Мустақил таълим -талаба билимининг асоси. Туркий халқлар фольклори, адабиётшунос ҳамда тилшуносликнинг аҳамиятли масалалари: Халқаро конференция, 1(1), 105-108.
4. Қучқоров,Ҳ.Ҳ. (2020). Личность в системе человеческих общение и педагогических взаимоотношений. Innovative achievements in science, 439-441.
5. Байкабилов, У. А. (2020). Таълимда инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш босқичлари.Сcиэнcэ анд Эдуcатион,1(Спеcиал Иссуэ 2), 51-56.
6. Холбеков, С. Б. (2020). Адабиёт дарсларида ижодкор таржимаиҳолини ўргатиш хусусида.Science and Education,1(Special Issue 2).
7. Жуманиёзов, С. А. (2020). Умумий ўрта таълим мактабларида она тили фанини ўқитишда она тилидан синфдан ташқари ишларни ташкил этиш. Science and Education,1(Special Issue 2).


5-амалий:Axborot texnologiyalari sohasida mutaxassisga qo’yiladigan psixologik talablar.
Режа:
1. Ҳозирги замон психология фанининг тузилиши ва аҳволи.
2. Ривожланиш психологиясининг предмети ва вазифалари.
3. Психология тарихи фанига кириш.
4. Психологияни мустақил фан сифатида шаклланиши.

Психологияни фан сифатида шаклланиши, мия ва психика, психиканинг акс эттириш ва бошқарувчанлик вазифалари, онг ҳақида тушунча ва унинг хоссалари, онг ва онгсизлик. Ҳозирги замон психология фанининг тузилиши ва аҳволи. Ҳозирги замон психологияси фанининг тамойиллари, ҳозирги замон психологиясининг тузилиши, аниқ фаолиятни ўрганувчи психология соҳалари, ривожланишнинг ёш хусусиятларини ўрганувчи психология соҳалари, шахс ва жамиятга бўлган муносабатларни ўрганувчи психология соҳалари, ҳозирги замон психологиясининг тадқиқот методлари.


Психика ва онгнинг тараққиёти. Психиканинг филогенетик тараққиёти, Сесканувчанлик ва сезувчанлик, тропизмларнинг моҳияти, ҳайвонларнинг хатти-ҳаракат типлари, сенсор босқич ва унинг характерли хусусияти, перцептив босқич ва унинг характерли хусусияти, интеллектуал босқич ва унинг характерли хусусияти, А.Н.Леонтьев, Э.Фабри бўйича психиканинг ривожланиш босқичлари.
Фаолият ҳақида тушунча. Фаолиятнинг тузилиши, фаолиятнинг ўзига хослиги, фаолиятнинг интероризацияси ва экстроризацияси, фаолиятнинг ўзлаштирилиши ва малакаларни эгаллаш, фаолиятнинг асосий турлари, ўйин, меҳнат, таълим фаолияти мазмуни, А.Н.Леонтев бўйича фаолият тузилиши. Мулоқот ҳақида тушунча, мулоқот турлари, мулоқот вазифалари, мулоқотнинг вербал воситалари, мулоқотнинг новербал воситалари,мулоқот шахслараро ўзаро таъсир этиш, мулоқот инсонланинг бир-бирини тушуниши, мулоқот техникаси ва усуллар, педагогик фаолиятда мулоқот, тил ва нутқ тушунчаларининг мазмуни, мулоқот ва муомала тушунчаларининг мазмуни, мулоқот кишилар ўртасидаги ўзаро таъсир этиш, мулоқотнинг коммуникатив ва интерактив томони.
Шахс ҳақида тушунча, индивид шахс, индивидуаллик тушунчалари. Шахс фаоллиги тушунчаларининг мазмуни, шахс шаклланишига таъсир этувчи омиллар, шахснинг малака ва одатлари, эндопсхика ва экзопсихика ҳақида тушунча, шахс борасида қўш омиллик назарияси, чет эл психологиясида шахс назариялари, биогенетик, социогенетик назариялар, конституцион назария, роллар назарияси, шахс борасида К.Левин назарияси, психодинамик назария, когнитивистик назария, рус психологиясида шахс ривожланиши назариялари, шахс шаклланиши борасида Л.С.Виготский ғоялари, шахс шаклланиши борасида С.Л.Рубинштейн назарияси, Л.И.Божович ва шахс шаклланиши, Д.Б.Эльконин ва шахс шаклланиши, шахс шаклланиши борасидаги А.В.Петровский назарияси, собиқ совет психологиясида шахс таърифлари, С.Л.Рубинштейн, А.Г.Ковалев бўйича шахс тузилиши, шахснинг психологик тузилиши моделлари таҳлили, шахсда ўз-ўзини англашни таркиб топиши, эҳтиёж ва шахс фаоллиги, шахс шаклланишида ижтимоий муҳит, ирсият, таълим-тарбия.
Диққат ҳақида тушунча. Диққатнинг физиологик асослари, диққат турлари, диққатнинг хусусиятлари. Сезгилар ҳақида умумий тушунча, сезгиларнинг нерв физиологик асослари, сезгиларнинг таснифи, сезгиларнинг турлари, сезги соҳасидаги қонуниятлар. Идрок ҳақида тушунча, идрокнинг мураккаблиги, идрокда кузатиш ва кузатувчанлик, идрокнинг хоссалари, идрокда обект ва фон, апперцепция, идрокнинг константлиги, идрокда иллюзия ва галлюцинация, идрокнинг таснифи, ҳаракатни идрок қилиш, вақтни идрок қилиш, фазони идрок қилиш.
Хотира ҳақида тушунча, хотира турлари, фаолиятга кўра хотира турлари, хотира жараёнлари, хотира типлари, хотира тасаввурлари.
Тафаккур ҳақида тушунча, тафаккур операциялари, тафаккур шакллари, тафаккур сифатлари, тафаккурнинг турлари, тафаккур борасидаги психологик назариялар.
Хаёл ҳақида тушунча. Хаёл жараёнлари, хаёл турлари, тасаввур хаёли, ижодий хаёл, ихтиёрсиз ва ихтиёрий хаёл, орзу, туш кўриш ва ширин хаёл, хаёл сифатлари, хаёл жараёнларининг физиологик асослари, хаёл шакллари тўғрисида тушунча, хаёлнинг аҳамияти.
Ҳиссиёт ҳақида тушунча. Ҳис-туйғуларнинг вазифалари, ҳиссий ҳолатларнинг физиологик асослари, ҳисларни кечириш шакллари, юксак ҳислар. Ирода ҳақида тушунча, иродавий фаолиятнинг умумий хусусиятлари, ирода назариялари, иродавий акт ва унинг тузилиши, шахснинг иродавий сифатлари, иродани тарбиялаш, ироданинг индивидуал хусусиятлари.
Темперамент ҳақида тушунча, олий нерв фаолияти типи ва темперамент, темперамент хусусиятлари, темперамент типлари, фаолиятнинг индивидуал услуби ва темперамент, темпераментни тарбиялаш, темпераментнинг ривожланиш тарихи, темперамент типи.
Характер ҳақида тушунча. Характернинг физиологик асослари, характер типологияси, характер аксентуацияси, характер таркиби. Қобилиятлар ҳақида тушунча, қобилиятларнинг сифат ва миқдор тавсифи, қобилиятлар тузилиши, талантнинг пайдо бўлиши ва тузилиши, қобилият ва талантнинг табиий шартлари, қобилият борасидаги назариялар.
Ривожланиш психологиясининг предмети ва вазифалари. Ривожланиш психологиясида биологик, социогенетик ва комплекс йўналишлари, психик ривожланишнинг шарт-шароитлари ва ҳаракатлантирувчи кучлари, ривожланишнинг категориялари, ёш психологиясини ривожланишида сифат ва миқдор тушунчаси ҳақида, психикани ҳаракатга келтирувчи куч шароитида зиддиятлар
Гўдаклик даври (2 ой-1 ёшгача) жисмоний ва мотор ривожланиш сенсор ва перцептив ривожланиш, когнитив ривожланиш, предметлар билан ўйнаш, тажриба ва миянинг ривожланиши. Илк болалик (1-3 йилгача). Илк болалик даврида анатомик физиологик ва жисмоний хусусиятларни ривожланиши, когнитив ва нутқнинг ривожланиши, бола тафаккурида эгоцентеризм предметли ҳаракат фаолиятини ривожланиши, ўйин, илк болалик даврида ўйинни турлари ва унинг когнитив ривожланишидаги ўрни. Мактабгача тарбия ёш даври (3ёшдан 7ёшгача) жисмоний ва мотор ривожланиш, жисмоний ўсиш ва функционал ва ички ўзгаришлар ҳаракат малакаларини, жисмоний ривожланиш учун шарт-шароитларни ташкиллаштириш, когнитив ривожланиш болани мактаб таълимига тайёрлаш масаласи.
Кичик мактаб ёши (7ёшдан 10 гача) жисмоний ва мотор ривожланиш, жисмоний ўсиш ва морфофункционал ва ички ўзгаришлар, ҳаракат малакаларини ривожланиши, жисмоний ривожланиш учун шарт-шароитларни ташкиллаштириш, когнитив ривожланиш, олий психик функцияларнинг фаол шаклланиши. Ўсмирлик даври (11 ёшдан 14 ёшгача) жисмоний ва мотор ривожланиш, жисмоний ўсиш ва морфофункционал ва ички ўзгаришлар, пубертат тушунчаси ва ёшнинг пубертат инқирозлари, жинсий ва сексуал хулқ-атвор хусусиятлари, ўсмирлик даврида когнитив ўзгаришлар. Илк ўспиринлик даври 15 ёшдан 17 ёшгача жисмоний ва психик ривожланиш, жисмоний ўсиш ва морфофункционал ва ички ўзгаришлар сексуал установкаларни ривожланиши ўспиринлик даврида когнитив ўзгаришлар.
Илк етуклик 20 ёшдан 40 ёшгача. Илк етуклик даврида ривожланиш вазифалари ҳаётий вазифаларга танқидий ёндашиш, илк етуклик даврида жисмоний ривожланиш, жисмоний куч ва чидамлилик, жисмоний ривожланиш шакллари ва саломатлик. Ўрта етуклик 40 ёшдан 50 ёшгача ўрта етуклик даврида жисмоний ривожланиш, ҳаёт даврдаги инқироз, когнитив ривожланиш, когнитив малака ва воситалар, интеллект функцияларининг ўзгариши.
Педагогик психология шаклланишининг ҳозирги ҳолати. Педагогик психология – фанлараро илмий билим соҳаси. Педагогик психологиянинг шаклланиш тарихи, педагогик психологияда таълим муҳим объект сифатида, таълим кўпқиррали феномен сифатида, ҳозирги замон таълимида ўқишнинг асосий йўналиши, шахсий фаолиятли йўналиш асоси сифатида.
Тарбияда дифференциал йўналиш. Шахсий индивидуал йўналиш мазмуни, психик ҳолат таълимоти самарали таълимни психологик механизмлари, умумий инсоний ва миллий қадриятлар ва унинг шахс шаклланишида ўрни, миллий мустақиллик ғоялари, умуминсоний қадрият тушунчаси ва унинг тузилиши, шахсда олий қадриятларнинг шаклланиши.
Психология тарихи фанига кириш. Фан мақсади, вазифалари, персоналистик ёндашув, психология тарихининг босқичлари. Шарқ мамлакатларида илк психологик фикрларни пайдо бўлиши: Ведалар мактаби, жайнизм, буддизм, даосизм, Конфуций, менцзи, диний таълимоти, Мемфис геологияси. Ҳиндистон, Хитой, Миср фалсафасидаги психологик ғоялар. Антик давр психологияси Гераклит, Демокрит, Эпикур, Платон, Аристотел, Гиппократ таълимотлари. Европада уйғониш даври психологияси. Рене Декарт, Х.Вивес, Х.Уарте, Ф.Бекон, Бенедикт Спиноза, Томас Гоббс, Готфрид Лейбниц, Джон Локкни психологик қарашлари.
Марказий Осиёда психологик таълимотларнинг ривожланиши, Абу Наср Форобий, ибн Сино, Беруний, ал – Хоразмий, Умар Хайём психологик қарашлари. Ал Киндий, Абу Ар Розий, Форобий, Абу Али Ибн Сино, Ибн Рашид, Умар Хайём, Яссавий, Нақшбандий, Алишер Навоий, Қуръон ҳадисларида психологияга доир қарашлар, исломда онг муаммоси. Психологиянинг мустақил фан сифатида шаклланишига замин ҳозирланиши. Х.Вольф, Ж.Ламетри, И.Гердер, Г.Спенсер, Ч.Дарвин, Ф.Гальтон, Х.Дилексон, Ч.Белл, И.Сеченов, И.Гербарт, ва бошқа олимларнинг тадқиқотлари.
Психологияни мустақил фан сифатида шаклланиши: Германия, Россия, АҚШ, Англия, Франция психологиясида дастлабки экспериментал тадқиқотлар ва уларнинг натижалари. Психологик мактаблари ёки жаҳон психологиясидаги йирик йўналишлар: Психоанализ (З.Фрейд, А.Адлер) Неофрейдизм (Вильгелм Райк, Карен Хорни, Эрик Фромм), Бихевиоризм (Джон Уоцон, Берее Скинер) Необихевиоризм (Эдвард, Голмен, Кларк Халл), Гештальтпсихология (Абрахам Маслоу, Карл Роджерс). Психоанализ Неофрейдизм, Бихевиоризм, Необихевиоризм, Гештальтпсихология. Ўзбекистонда психология фанининг ривожланиши ва ҳозирги аҳволи. Ўзбекистонда психологик билимларни юзага келиш, лаборатория ва институтларни очилишида олимларни хизматлари ва психологияни истиқболлари.
Ижтимоий психология фанининг предмет ва вазифалари. Ижтимоий психология фанининг тарихи, унинг расман тан олиниши, Халқлар психологияси назарияси ва унинг асосий ғояси, Омма психологияси назарияси, Ижтимоий хулқ-атвор инстинктлари назарияси, ижтимоий психологиянинг уч назарий манбаcи. “Халқлар психологияси назарияси ва унинг асосий ғояси, Омма психологияси назарияси, Ижтимоий хулқ-атвор инстинктлари назарияси, инсоният тарихи мобайнида ижтимоий қарашларнинг ривожланганлиги, Шарқ файласуфлари асарларида ижтимоий психологик қарашлар. (Форобий асарлари), фаннинг Россия ва собиқ иттифоқда ривожланиши, Ўзбекистонда ижтимоий психологик тадқиқотлар, бу соҳадаги муаммолар.
Мулоқотдаги низолар. Низо психологиясининг моҳияти, мулоқот жараёнида низоларнинг вужудга келиш сабаблари, уларни батараф этиш усуллари (рақобат, ён бериш, пассивлик, компромисс, ҳамкорлик), мулоқотдаги низолар.
Ижтимоий психологияда гуруҳлар муаммоси. Гуруҳ ҳақида тушунча, гуруҳ турлари, катта ижтимоий гуруҳлар психологияси, этник гуруҳлар психологияси, омма психологияси, кичик гуруҳлар психологияси, кичик гуруҳларнинг классификацияси, кичик гуруҳнинг инсон ҳаётидаги ўрни, кичик гуруҳлардаги динамик жараёнлар, гуруҳларда лидерлик муаммоси, кичик гуруҳлардаги қонуниятлар, ижтимоий психологияда гуруҳлар муаммоси.
Хорижий психологиядаги психологик таълимотлар тузилиши принципи. Қуйидаги қарама-қарши принципларни қараб чиқиш: детерминизм-эркинлик, холизм-элементаризм, ўзгарувчанлик – ўзгармаслик ва бошқалар, хорижий психология ривожланишининг умумий таҳлили, ўзаро ҳаракат фарази схемаси.
Психология тарихий фан сифатида. Психологиянинг тарихий фан сифатидаги ғоялари, А.Р.Лурия ва Л.С.Виготскийнинг Ўрта Осиёдаги тадқиқотлари, инсон онги ва психикасига таъсир борасидаги қарашлари, психологиянинг классик мактаблари қарашларини танлаш.
Психодиагностика ва экспериментал психология фанининг назарий асослари. Психодиагностика ва экспериментал психология ҳақида, психодиагностика ва экспериментал психология психолог амалий фаолиятининг муҳим таркибий қисми ва психология фанининг соҳаси экани ҳақида, психодиагностика ва экспериментал психология фанининг вазифалари, психодиагностик ва экспериментал билимлар қўлланадиган соҳалар, психодиагностик ва экспериментал текширув босқичлари, психологик тадқиқотнинг асосий методологик тамойиллари
Психодиагностик текширувда қўлланадиган асосий методлар ҳақида умумий маълумот. Метод ва методика ҳақида тушунча. Стандартлаштирилган ва эксперт (клиник) методларнинг асосий фарқлари. Тест стандартлаштирилган психодиагностик метод сифатида. Тест турлари. Сўров методи ва унинг асосида ишлаб чиқиладиган методикалар. Сўровномалар тури.
Психодиагностик методикалар ва психодиагностик текширув жараёнига қўйиладиган талаблар. Валидлик – психодиагностик методикаларнинг асосий хусусиятларидан бири сифатида валидликнинг асосий турлари ва уларни аниқлаш усуллари. Ишончлилик – психодиагностик методикаларнинг муҳим психиометрик кўрсаткичи сифатида. Ишончлилик турлари ва уларни аниқлаш усуллари. Психодиагностик методикани ва текширув натижаларини стандартлаштириш муаммоси. Психодиагностик текширувда танланма тўплам репрезентативлиги муаммоси
Илмий тадқиқотнинг умумий схемаси. Илмий тадқиқотни ўтказишнинг асосий босқичлари. Тадқиқотнинг психологик гипотезаси. Илмий тадқиқот гипотезасини эмпирик текшириш
Экспериментларни ўтказиш шарт-шароитлари ва босқичлари. Ўзгарувчилар: мустақил, тобе, идора қилса бўладиган, тасодифий. Рандомизация. Аралашувчи омиллар. Ички валидликка хавф солувчи омиллар: фон, этилиш, саралаш, ўлим, тестлаш, статистик регрессия тушунчалари
Илмий манбалар билан ишлаш. Расмий манбалар: китоблар, мақолалар, техник ҳисоботлар, электрон нашрлар. Норасмий манбалар: мутахассислар билан учрашувлар, тадқиқий гуруҳлар, ўқитувчилар.
Экспрементда ўтказиладиган мустақил ва тобе ўзгарувчиларни танлаш. Экспрементда ўтказиладиган мустақил ва тобе ўзгарувчиларни танлаш, мустақил ўзгарувчини аниқлаш, танлаш. Тобе ўзгарувчини танлаш: операционал тушунча, валидлик, ишончлилик, бевосита кузаца бўладиган тобе ўзгарувчилар, билвосита таъсир ўтказадиган тобе ўзгарувчилар ҳамда салбий ва ижобий кўрсаткичлари.

Download 133,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish