1 Амалиёт. Техника хавфсизлиги инструктажларини урганиш


Иш тугагандан кейин хавфсизлик талаблари



Download 0,51 Mb.
bet25/32
Sana18.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#455963
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
ХК практика 2017-18

Иш тугагандан кейин хавфсизлик талаблари

5.1. Иш ўрнини тоза ҳолда, хизмат кўрсатаётган жиҳозларни ва ишлаб турган коммуникацияларни соз ҳолатда барча тўсиқлар ва ғилофлар билан бирга топшириш.
5.2. Ўт ўчиришнинг бирламчи воситалари, асбоблар, противогазларнинг авария ҳолати учун заҳирасини йиғма ва соз ҳолатда топшириш.
5.3. Сменани қабул қилувчига хизмат кўрсатувчи жиҳозлар ҳолати, иш вақтида аниқланган носозликлар, уларни бартараф этиш учун қўлланилган чоралар ва жараённинг технологик тартиботи ҳолати ҳақида хабар бериш керак.
5.4. Бригадирга, уста-технологга смена топширилганлиги тўғрисида маълум қилиш ва унинг рухсати билан ишни тўхтатиш.
5.5. Махсус кийим, махсус пойабзал, шахсий ҳимоя воситаларини чангдан ва кирдан тозалаш, санпропускникда душ қабул қилиш.


10 Амалиёт. Кўп қон йўкотганда биринчи ёрдамни кўрсатишни ўрганиш.

Қон кетиши ташқи (қон танадан ташқарига оқади) ёки ички (қон бош суягининг, кўкрак қафасининг, қорин бўшлиғининг ичида) бўлиши мумкин. Қон томирларининг шикастланишига қараб артериал, вена ва капилляр қон кетиши турларига бўлинади.


Артериал қон кетиши чуқур кесилган ёки санчилган жароҳатларда пайдо булади. Ёрқин қизил (алвон) ранг қон (юрак мушакларининг қисқаришига мос) тепиб тиркираб оқади, баъзида эса кичкина фавворача бўлиб ўради. Катта (уйку, ўмров ости, елка, сон, тизза ости) артериалар жароҳатланганда жуда кучли қон кетиши вужудга келади, қон катта босим билан қон томирлардан оқиб чиқади, агар қон кетишини ўз вактида тўхтамаса, жароҳатланган киши бир неча дақиқа ичида нобуд бўлиши мумкин.
Венадан қон кетиши веналар жароҳатланганда пайдо бўлади. Қон секин текис оқиб чиқади, тўқ қизил олча рангига эга бўлади.
Капилляр қон кетиши катта шилинган жойларда ва сиртқи жароҳатларда майда қон томирлар (капиллярлар) шикастланганда бўлади. Қон яра жойининг бутун сирти бўйлаб аста – секин томчилаб сизиб чиқади. Капилляр қон кетишини дастлаб яранинг атрофини йод билан артиб стерил боғлам ёки водород пероксидининг 3% ли эритмасига ҳўлланган боғлам ёрдамида тўхтатиш осон.
Ташқи қон кетиши турли усуллар билан тўхтатилади. Кучли бўлмаган (вена ёки артериал) қон кетишида яранинг устига қаттиқ сиқувчи боғлам қўйилади ва тананинг қонаётган қисми тепага кўтарилади.
Сиқувчи боғлам қўйидагича қўйилади: яра атрофидаги тери йод билан артилади, яранинг устига боғлам материаллари (бир нечта қават стерил дока, бинт), пахта қўйилади ва сиқиб боғланади. Агар қон кетиши тўхтамаса, қўйилган боғлам материлларини олмасдан туриб, унинг устига яна бир нечта қават дока, пахта қўйилиб сиқиб боғланади. Агар қўл – оёклар боғланадиган бўлса, бинт ўрамлари пастдан юқорига - бармоқлардан танага қараб боғланиши керак. Жарохатланган қўл ёки оёқ тепага кўтарилиб қўйилади.
Кучли қон кетишини тез тўхтатиш учун қонаётган томирни ярадан тепароқда (қон оқими бўйлаб) суякка бармоқлар билан босиб туриш керак.
Қўйидаги жароҳатларда қон кетишини тўхтатиш учун босиладиган нуқталар:
пешона ёки чаккада – чакка артерия қон томирини қўлоқ супраси олдида (1 - нуқта);
гарданда – гардан артериясини босиш (2 - нуқта);
бошда ёки бўйинда - уйқу артерияси қон томирларини бўйин умуртқа поғоналарига босиш (3 – ва 4 – нуқталар);
елкада (елка бўғимлари олдида) ва қўлтиқ остида – ўмров ости артерияни ўмров ости чукурчасидаги суякка босиш (5 – нуқта);
елка олдида – қўлтиқ ости (6 – нуқта) ёки (7 – нуқта) артериясини елка ўртасида ички томондан босиш;
қўл панжараси ёки бармоқларида – билак ва тирсак артериаларини елка олди суягининг пастдаги учдан бир қисмининг панжа олдида босиш (8 – ва 9 – нуқталар);
сон қисмида – сон артериясини бутида босиш (10 – нуқта);
болдирда – сон артериясини соннинг ўртасида (11 – нуқта) ёки тизза ости артерияни (12 – нуқта) босиш;
Оёқ ва қўллардаги қон кетишини уни жароҳат жойидан юқорироқда бўғимда букиш йўли билан тўхтатиш мумкин, агар бу қўл ёки оёқ синмаган бўлса. Жабрланувчининг тезлик билан енгини ёки шимининг почасини шимариш ва бўғимини бўкишда хосил бўлган чуқурчага бир сиқим пахта, дока ёки исталган мато бўлагини солиб қўйиш ва бўғинини куч билан, охиригача бўкиш керак. Бунда бўкилган жойдаги ўтган ярага қон келтирувчи артерия сиқилади. Оёқ ёки қўл шундай бўкланган ҳолатида жабрланувчининг танасига рўмол, шарф ёки камар билан боғлаб қўйилиши керак.
Жароҳатланган оёқ – қўллардан қон кучли кетганида уни жгут билан қаттиқ тортиб боғлаш керак.
Жгут сифатида ҳар қандай эгилувчан, чўзиладиган мато, резина найча, подтяжкалар ва ҳоказолардан фойдаланиш мумкин.
Жгут жароҳатдан юқорироқ (танага яқинроқ) жойга, олдин қон кетаётган томирни тегишли суякка бармоқ билан босиб турган ҳолда, оғриқни камайтириш ва терининг қисилиб қолмаслиги учун кийимнинг устидан ёки қандайдир юмшоқ қистирма (оёқ – қўлга ўралган бир нечта қават қилиб бўкланган бинт, дока ёки рўмол) устидан боғланади.
Агар ёрдам бир киши томонидан кўрсатилаётган бўлса, қон томирини босиб туришни жабрланувчига топшириш мумкин.
Жгутни иккала қўл билан чўзиб туриб жароҳатланган қўл – оёқ атрофида икки – уч марта ўраш керак, бунда жгут ўрамлари ўртасида терининг очиқ қолган жойлари бўлмаслиги лозим.
Жгутни қон кетиши тўхтамагунча бўраш лозим. Агар жгут тўғри қўйилган бўлса, жгут қўйилган жойдан пастдаги қон томирда қоннинг пульсацияси аниқланмайди, боғланган жойдан пастдаги оёқ – қўлнинг учи оқара бошлайди. Бироқ жгутни жудда қаттиқ боғлаб бўлмайди, чунки мушакларни шикастлаш, асаб томирларини сиқиб қўйиш ва оёқ – қўл фалажини пайдо килиш мумкин.
Қўл остида боглаш учун ишлатса бўладиган чузиладиган мато бўлмаса, оёқ –қўлни чузилмайдиган матодан: бўйинбоғ, белбоғ, буралган рўмол ёки сочиқдан ва ҳоказолар ясалган бурама билан боғлаш мумкин.
Бурама ясалиши керак бўлган мато кўтарилган оёқ –қўл атрофида тегишли қистирма қўйиб ўралади ва оёқ қўлнинг ташқи томонидан тугун қилиб боғланади. Шу тугуннинг ичига ёки унинг тагига таёқчага ўхшаш қандайдир жисм тиқилиб, қон тўхтатишига қадар буралади. Керакли даражагача буралганидан сўнг таёқчани, ўзи очилиб кетмайдиган қилиб (қўшимча халқа ёки бинт билан) маҳкамлаш керак.
Йилнинг илиқ даврида жгут ёки бурамани 2 соатдан кўпроқ вақтга, совуқ даврида эса – 1 соатдан кўпроқ вақтга қўйиб бўлмайди. Жгут бундан кўпроқ вақтга қўйилганда оёқ –қўл тўқималарини нобуд бўлиши хавфи бор. Шу боисдан вақтни назорат қилиш учун жгут ёки бураманинг тагига ёки жароҳатланганнинг кийимида боғлаш жойининг ёнига, улар қўйилган аниқ вақт кўрсатилган қоғозни қистириб қўйиш керак. Бир соатдан кейин жгутни (бурамани) қолдириш зарурати бўлса, жароҳатланган жойга қон келиши учун жгутни 10-15 дакикага ечиб туриш, сўнгра жгутни олдинги жойидан тепарок ёки пастроққа қайтадан боғлаб қўйиш керак. Жгут боғланган жабрланувчини имкон қадар тезроқ даволаш муассасасига етказиш зарур.
Ҳаёт учун жуда хавфли бўлган ички қон кетишида, қон тананинг ички органлари бўшлиқларига оқади ва уни амалда тўхтатиб бўлмайди. Уни жабрланувчининг ташқи кўринишига қараб аниқлаш мумкин: унинг ранги оқаради, терида ёпишқоқ тер пайдо бўлади, тез – тез юзаки нафас олади, пульси тезлашиб унинг овози секин эшитилади. Жабрланувчини ётқизиш ёки ярим ўтирган холатга келтириш, унга тинчлик – осойишталикни таъминлаш, тахминий қон кетаётган жойга «муз» (муз, совуқ сув солинган идиш) қўйиш ва тезлик билан шифокорни чақириш лозим. Агар қорин бўшлиғи шикастланганлигига тахмин қилинаётган бўлса, унга ичишга сув бериш мумкин эмас.
Бурундан қон кетганда, жабрланувчини ўтказиш қон димоғига оқиб тушмаслиги учун бошини олдинга энгаштириш, ёқасини ечиб қўйиш, қаншарига совуқ сувга хўлланган латта қўйиш, бурнининг ичига 3% ли водород пероксидига хўлланган пахта ёки дока тикиб қўйиш, бурун катакларини 4 -5 дақиқага бармоқлар билан қисиб қўйиш керак.
Оғиздан қон кетганда (қон қусиш) жабрланувчининг бошини ён томонга буриб ётқизиб қўйиш лозим.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish