Авария ҳолатларида хавфсизлик талаблари
4.1. Аварияларни бартараф этиш режаси билан танишмаган ва унинг иш ўрнига таалуқли қисмини билмаган шахсларга ишлашга рухсат бериш тақиқланади.
4.2. Авария тўғрисида билгач, раҳбарлик пунктига етиб келиб, шахсан ёк бевосита бошлиқ орқали ишларнинг масъул раҳбарига етиб келганингиз ҳақида хабар бериш керак.
4.3. Ёнғин содир бўлганда аварияни бартараф этиш режасига асосан вентиляция тизимлари ҳар қандай шахс томонидан тўхтатилиши мумкин.
4.4. Авария ҳолатида ёки авария содир бўлганда жиҳозни ишлашдан тўхтатиб, жиҳознинг ишдан чиқишини давом этишини олдини олиш чораларини кўриш, агарда авария яқин атрофда бўлган одамларнинг соғлиғига ёки ҳаётига хавф солаётган бўлса уларни бу ҳақда огоҳлантириш. Дарҳол авария ҳақида бригадирга, смена устасига хабар қилиш.
4.5. Қуйидаги ҳолларда дарҳол (авария ҳолатида) жиҳознинг электр симини ўчириш:
электродвигателдан ёки унинг ишга тушириб-бошқарувчи (пускорегулируюший) аппаратурасидан дуд ёки олов чиққанида;
инсон билан бахтсиз ҳодиса рўй бериб, электр жиҳозини дарҳол ўчириш керак бўлса;
жиҳоз бутунлигига хавф солаётган кўрсатилган меъёрдан юқори тебранишда (вибрация);
юритма (приводной) механизм ишдан чиққанда;
рухсат этилгандан юқори даражада подшипниклар қизиб кетганда;
электродвигателнинг қизишига олиб келувчи айланишлар (оборотлар) сонининг жуда пасайиши.
4.6. Ёнғин ва ўт олиш бошланаётганини кўриб қолганда ЗАРУР:
бу ҳақда дарҳол смена бошлиғига ёки ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар бериш керак;
бор бўлган ўт ўчириш воситалари ёрдамида ёнғинни ўчиришга киришиш;
ёнғин содир бўлган жойга смена устаси, бўлим, цех бошлиғини чақириш;
4.7. Жароҳатланган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда қуйидагиларни амалга ошириш керак:
шикастланган кишини жароҳатловчи омилдан халос этиш (электр токи таъсиридан қутқариш, заҳарланган атмосферадан тоза ҳавога олиб чиқиш, ёнаётган кийимни ўчириш ва ҳ.к.);
шикастланган кишиниг ҳолатига тўғри баҳо бериш;
шикастланган кишининг ҳаётига катта хавф солаётган жароҳатнинг тоифасига қараб шифокоргача ёрдам кўрсатиш ҳаракатларининг кетма-кетлигини аниқлаб олиш;
тезда шикастланганни қутқариш бўйича зарур чораларни амалга ошириш (нафас олиш йўлларидан ҳаво ўтишини таъминлаш, сунъий нафас олдириш, юракни ташқи уқалаш, қон кетишини тўхтатиш, синган жойни қимирламайдиган қилиб қўйиш, боғич бойлаш ва ҳ.к.);
тиббиёт ходимлари етиб келгунгуа қадар шикастланган кишининг асосий ҳаётий функцияларини тутиб туришига кўмаклашиш;
завод соғломлаштириш пунктидан тиббиёт ходимини чақириш, тунги вақтда эса–смена бошлиғи орқали тез ёрдамни чақириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |