1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2



Download 405,31 Kb.
bet54/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

Ташкилотда командалар
Команда тушунчаси. Гуруҳ ривожланишининг юқори босқичи жамоанинг уюшганлиги, аъзолари ўртасида ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик даражасининг ошиши билан ифодаланади. Жамоа ташкилот бўлаги сифатида умумий мақсадларни қабул қилади ва мақсадга қаратилган вазифаларни бажариш масъулиятини олади. Меҳнат жамоасининг бундай уюшган ва мақсадга интилувчан шакли менежмент фанида команда, деб номланади. Бу ибора ижрочи ходимлар уюшмасига ва маъмурий-бошқарув тизими вакилларидан иборат гуруҳга нисбатан қўлланилади.
Команда оддий гуруҳ ва жамоадан фарқ қилувчи, ўз мавқе ва имкониятига эга. Шунингдек, гуруҳ тараққиётининг юксак поғонасида турувчи ва юклатилган масъулиятни чуқур ҳис этувчи ҳамфикр ходимлар мажмуасидир.
Команда ўз ташаббуси ва фаоллиги билан ташкилотнинг бошқа ходимларини ҳам умумий мақсад сари ундайди. Команда шароитида бажарилаётган меҳнатга муносабат, вазифаларни амалга ошириш тартиби ва ҳатто жамоанинг ташкилий тузилмаси ҳам тубдан ўзгаради. Бундай жамоада ходимлар ўртасида ҳамжиҳатликка асосланган ўзаро боғлиқлик, ишонч ва якдиллик намоён бўлади. Команда аъзоларининг бир тан ва бир жонлиги, уларнинг меҳнат самарасини оширувчи асосий омилдир. Миқдорий ёндошув нуқтаи назаридан команда шароитида жамоа самарадорлиги 2+2=4 ўрнига 2+2=5 ёки ундан ортиқ кўрсаткичга тенг бўлади. Чунки, жамоа яхлит организм сифатида уни ташкил этувчи қисмларининг оддий йиғиндисидан кўра кўпроқ кучга эга. Бундай натижа ҳамкорлик муносабатлари шароитидаги синэргетик эффект деб аталувчи психологик феномен асосида содир бўлади. Таърифланишича, синэргетик эффект – гуруҳдаги ижобий муносабатлар натижасида жамоа фаолияти самарадорлигининг геометрик прогрессия тарзида ўсишидир.
Команданинг ўзига хослиги. Ҳозиргача, бирон-бир мақсад йўлида ташкил этилган жамоага нисбатан команда сўзини ишлатиш оддий ҳолга айланган. Бу ибора бирон меҳнат фаолиятида иштирок этаётган ходимлар гуруҳи, бирон лойиҳа устида ишлаётган мутахассислар ёки ҳар қандай спорт жамоасига нисбатан ҳам қўлланилиб келади. Лекин, психологик нуқтаи назардан команда, бу - гуруҳ ички муносабатлари шаклланганлигининг юксак босқичидир.
Команда таърифида яна икки жиҳатни кўриш муҳим. Биринчидан, юқорида бир неча бор таъкидлаганимиздек, команда юксак маънавият ва ахлоқий муҳит шаклланган жамоадир. Бу ерда ходимлар орасида ўзаро ёрдам, қўллаб-қувватлаш ва умумий мақсад сари интилиш йўлида юқори масъулият ҳисси мавжуд. Иккинчидан, командага хос асосий хусусият - бажарилаётган бир бутун фаолиятнинг гуруҳ аъзолари томонидан алоҳида бўлакларга ажратилишидир. Шундай меҳнат турлари борки, уларни индивидуал тарзда бажариш афзалроқ, акс ҳолда меҳнат унумдорлиги пасайиши мумкин. Аммо, ҳар қандай жамоа ўз табиати бўйича командага хос ғоявий мазмунга эга бўлса, айни муддаодир.
Меҳнат жамоасининг команда тартибида ишлаш заруриятини аниқлаш мақсадида, унинг уч поғонали ривожланиш моделидан фойдаланган маъқул. Бу моделга биноан, А поғонадаги аҳил жамоада бажарилаётган меҳнат ҳар бир ходим томонидан алоҳида адо этилади. В поғонага хос жамоа эса команда, деб аталади ва бундай жамоа фаолияти ходимларнинг ҳамжиҳатликдаги иштирокини ва ўзаро ҳамкорликда ҳаракатини талаб қилади. С – поғона эса самарали ташкилий комплекс, деб аталади ва ташкилот ўз мақсадига эришиш учун бир неча командаларнинг ҳамжиҳат ишлашини талаб этади. Зеро, шундай хулосага келиш мумкинки, ҳақиқий команда атамасига мос меҳнат жамоаси, ҳам психологик жиҳатдан, ҳам меҳнат тартиби жиҳатидан маълум талабларга жавоб бера олиши лозим. Меҳнат тартибига кўра команда сифатида туриб, фаолият юритувчи жамоалар, албатта, унинг психологик хусусиятига ҳам эга бўлишлари керак. Муайян команданинг психологик хусусияти деганда, ушбу жамоа аъзолари ўртасидаги юксак ривожланган ўзаро муносабатлар тизими назарда тутилади.
Бошқа меҳнат жамоаларидан команда ўзининг мазмуни билан фарқ қилиб туради. Командани оддий меҳнат жамоаларидан ажратиб турувчи белгилар қуйида баён этилади:

  • гуруҳ аъзолари бирон ғояни умумий деб биладилар ва ягона мақсадни тан оладилар;

  • ҳар бир меҳнат функциясининг ўз аниқ эгаси бор;

  • гуруҳ лидери ёки раҳбарнинг асосий вазифаси қисқа муддатли йиғинлар ўтказиш;

  • ҳар бир ходим қўйилган вазифага масъулият ҳис этади;

  • ходимлар орасидаги аҳиллик юксак даражага кўтарилади;

  • гуруҳнинг ҳар бир ходими, ўз касбининг устаси ва жамоада ишчанлик муҳити барқарор;

  • команданинг ҳар бир аъзоси, унга етакчи бўлиш имкониятига эга, бу деган сўз ситуатив лидерликдир;

  • расмий раҳбар ўз ходимига лидерлик имкониятини беради ва қабул қилинган қарорни тезда ижро этишга гуруҳни ундайди.


Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish