1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2



Download 405,31 Kb.
bet44/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

Шахснинг ўз-ўзини баҳолаши. Оилавий муҳитда шахснинг асосий характер хислатларига асос солинади. Бу характер хислатлари эса улғайган фарзанднинг меҳнат жамоасига кириб боришида ва ҳатто раҳбарлик фаолиятини амалга оширишда ҳам ўз аксини топади. Мана шундай характер хислатларидан бири шахснинг ўз-ўзини баҳолашидир.
Ўз-ўзини баҳолаш деганда инсоннинг бирон муаммоли вазиятга нисбатан ўз кучи ва қобилиятларини мослаштириш жараёнига айтилади. Шахс қаршисидаги масала ечимининг мураккаблигини акс эттирган ҳолда ва бу ечимни ўз имкониятлари билан қиёслаган ҳолда ўз-ўзига юқори, адекват-мос ёки паст баҳо бериши мумкин. Юқори баҳолаш хусусиятига эга кимса ўзини ҳар қандай масаланинг уддасидан чиқа оладигандай тутади, ўз кучи ва қобилиятига ҳаддан зиёд ишонади. Адекват равишда ўзини баҳолаш даражасидаги одам эса ечимни ўз қобилияти ва имконияти билан ҳаққоний тарзда таққослай олади, ўз масъуллигига керагидан ортиқ вазифани қабул қилмайди. Ўз-ўзини паст баҳолаш хусусиятига эга инсон ўз кучи, қобилияти ва имкониятига етарли даражада ишонмайди. Бундай кимса жуда қобилиятли бўлиши мумкин, лекин ўзига нисбатан танқидий муносабатнинг кучлилиги натижасида ундаги мавжуд имкониятларни тўғри баҳолай олмайди.
Шахснинг ўз-ўзини баҳолаши хислати раҳбар фаолиятидаги муҳим психологик омиллардан биридир. Раҳбар ўз қаршисидаги масалани еча олиш ёки олмаслиги, қандай муддатларда кўзланган мақсадга эришиши ва ҳатто лавозимдаги ўсишни режалаштиришда ҳам ўз-ўзини баҳолаши хусусиятидан келиб чиқади. Шу муносабат билан шахснинг ўз-ўзини баҳолаши адекват даражадан сал юқори бўлиши мақсадга мувофиқдир. Одатда, шахснинг ўз-ўзини баҳолаш методикаларида қайд этилган даражалар қуйидаги қийматларда ифодаланади:


+1 + 0,5 0 - 1


Юқори Адекват Паст
баҳолаш баҳолаш баҳолаш


4.3.2 Чизма. Шахснинг ўз-ўзини баҳолаш даражалари
Психологларнинг фикрига кўра, инсондаги ўз-ўзини баҳолаш даражаси 0,75 қийматда бўлганда оптимал ҳисобланади.9 Бундай ҳолат инсоннинг ўз олдига доимо имкониятидан юқорироқ мақсадлар қўйиш ва доимо ўз-ўзини такомиллаштиришга туртки бўлиб хизмат қилади.
Ўз-ўзини баҳолашнинг негизи оилада шаклланади деб таъкидлаб ўтилган эди. Ота-онанинг фарзанд қобилиятларини баҳолашлари аста-секин боланинг ўз қобилиятини ўзи баҳолашига айланаади. Ота-она фарзанди қобилиятини юқори баҳолаши бола ютуқларини қайта-қайта эслатишда, унинг бирон ишни бошлаши ва якунлашига ишонч билдиришда ва дастлабки хатоларни иложи борича танқид қилмаслик орқали ифодаланади.
Болада ўз-ўзига ишончнинг пастлиги эса мутлақо тескари оилавий муҳитда кузатилади. Боланинг ҳар бир камчилигига эътибор қаратиш, уни мустақил ҳаракатларига ишончсизлик билдириш, бола уддалаётган ишидаги ютуқлар ўрнига камчиликларни кўриш унда ҳаддан зиёд танқидийликни ва ўз-ўзини паст баҳолашни шакллантиради. Фарзандни мана шу икки қутб ўртасидаги оптимал нуқтада улғайтириш бўлажак раҳбар муваффақиятининг асосини ташкил этиши эҳтимолдан ҳоли эмас.



Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish