13.5-расм . Тупроқнинг намлиги юмшоқ қайишқоқлик ҳолати бу чинни тақсимчада ариқчани тўлиши ярмидан кам бўлиши билан баравар идишда ёки пичоқда из қолмаслиги белги сифатида қабул қилинади. Қумоқ тупроқларда лойни ипсимон шаклда тайёрлаб чўзиб кўрилса уни узунлиги 3-4 мм ташкил этади.
4. Тупроқ қатламидаги намлик кам бўлса уни қаттиқ қайиш-қоқлик белги асосида аниқланади ва бунда бир-икки бўлак кесакчани олиб улаб кўрилса ипсимон бўлиб чўзилмайди қумоқ тупроқларда эса енгилгина эзиб кўрилса бошқаларга нисбатан кесакча ёпишиброқ қолади, қумли тупроқларга бироз тегиб кетилса, ажралиб-уқаланиб кетади.
5. Қаттиқ ёки уваланиб кетувчи қуруқ тупроқ кесакчаларини олиб айтарли даражада босиб кўрилганда шакли ўзгармаса ёки уларнинг айрим бўлакчалари бир-бирига ёпишмаса, қумли тупроқда эса боғланиш сезилмаса ва сочилиб кетиши кузатилса уларнинг ўзига хос белгилари ҳисобланади.
Тупроқ намлиги ҳақида кузатилган маълумотлар натижаси КСХ-1 дала дафтарчасига ёзилади. Ёзиш шартли (балли) белги қуйидаги 13.2-жадвалга асосланган ҳолда амалга оширилади.
Кузатиш участкаларида тупроқ намлигини оддий усулда баҳолаш вақтида қўшимча тупроқ қатламининг музлаган ва эриган чуқурлигида ҳам кузатиш олиб борилади. Олинган натижалар махсус дала дафтарчасига ёзилади.
13.2-жадвал Оддий аниқлаш усулида тупроқнинг намланиш даражасини баллар билан баҳолаш
Баллар
Намлик даражаси
Тупроқ ҳолати
1.
ОртиҚча намга тЎйинган
Оқувчан, суюқ оқиб кетадиган
2.
Кучли намланган
Ёпишқоқ
3.
Яхши намланган
Қайишқоқлиги юмшоқ
4.
Кучсиз намланган
Қайишқоқлиги қаттиқ
5.
Тупроқ қаттиқ
Қаттиқ ёки сочилиб кетади
Юқорида қайд қилинган кузатишдан ташқари кузги буғдой экилган жойда қўшимча тупроқ қатламини 0-20 см чуқурликда музлаган ёки эриган ҳолатини кузатиш олиб борилади. Бу кузатиш иши баҳор ва куз даврида тупроқ юзасидан то 0-20 см гача чуқурликни муз қоплаганда ва муз тупроқни цементлаштириб юборган вақтларида бажарилади. Тупроқнинг музлаш ёки эриш қатламини кузатиш 1 см чуқурлик аниқликгача кузатиш олиб борилади. Кузатиш натижасида 0-20 см тупроқ қатламининг қайси чуқурлигида музлаш ва эриш жараёни бўлаётганлиги ҳақида маълумот олишга имконият бўлади. Агарда музлаш 20 см дан зиёд бўлса дала дафтарчасига «20 см дан зиёд» деб ёзиб қўйилади. Бизнинг шароитимизда қор қоплами 5 см дан кам бўлган пайтларда ҳам музлаши ва эриши кузатиб борилади ва ўтказилган кузатишлар натижаси қайд қилинади. Қор ёққан кунлари дафтарча-жадвалга «қор» деб белги қўйилади.