Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Гидрометеорологик ва агрометеорологик



Download 10,78 Mb.
bet14/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

1.4.3. Гидрометеорологик ва агрометеорологик
хизматларнинг ривожланиши.
Ўрта Осиёда гидрометеорология хизматининг ривожланиши уч даврга бўлинади.
Биринчи даврга XIX асрнинг 70-йилларида Тошкент астрономия ва физика обсерваториясининг ташкил этилиши, биринчи марта метеорологик станция ва постларнинг очилиши киради.
Иккинчи даврга 1919-45 йилларда марказлаштирилган гидрометеорология хизматининг ташкил топиши ва халқ хўжалиги мақсадлари учун тадқиқотларни ривожланиши киради.
Учинчи даврга 1950 йиллардан бошлаб ҳозирги замон гидрометеорология тармоқларининг сифатий ривожланиши киради.
Ўрта Осиёда 1922-25 йилларда янги метеорологик станциялар барпо этилди ва эскилари қайта тикланди. Янги метеостанциялар биринчи навбатда агрометеорология бўйича кам ўрганилган жойларда очилди.
Ўрта Осиёда об-ҳаво ва иқлим шароитларининг қишлоқ хўжалик экинларига, биринчи навбатда ғўзага таъсирини батафсил ўрганиш учун 1923 йилнинг октябр ойида Тошкентга яқин жойда махсус ихтисослаштирилган Бўзсув агрометеорологик станцияси ташкил этилди. 1924 йилдан бошлаб ғўзанинг ривожланишига доир махсус кузатиш ишлари олиб борилди, 1926 йилдан эса 26 та метеостанцияларда фенологик кузатишлар амалга оширилди. 1927-29 йилларда Жиззах, Фарғона, Шеробод, Наманган, Ғузорда махсус агрометеорологик станциялар очилди. 1930 йилларда Писқом, Омонқўтон, Санзар ва бошқаларда метеостанциялар Томди, Чурук чўл метеостанциялари, пахта етиштириладиган жойлар Қовунчи, Тўйтепа ва Сирдарё метеостанциялари очилди. 1946-55 йиллари Ўзбекистон ҳудудида 25 та метеорологик станция ва 56 та пост очилди, 1958 йилдан бошлаб тупроқ намлигини асбоблар ёрдамида ўлчаш ишлари бошлаб юборилди. 1971-82 йилларда республикамизда 12 та гидрометеорологик станция очилди. Метеорологик кузатишлар билан бир қаторда қуёш радиацияси бўйича кузатишлар ўтказишни И.И. Крамалей даставвал 1921 йилда бошлаган ва 1945 йилдан кейинги йилларда 11 та актинометрик кузатиш жойи ишлаб турган. Қуёш радиациясини кузатишлар Қайроққум гидрометеорология обсерваториясида, Тохиатош, Фарғона, Чурук (Қорақалпоғистон), Томди, Самарқанд, Қизилча, Термиз, Мўйноқ ҳамда Сўқоқда олиб борилди. Ҳозир эса 7 та жойда актинометрик кузатиш ишлари олиб борилмоқда.
Атмосфера босими, ҳаво ҳарорати ва намлиги, шамол йўналиши ва тезлиги, ёғинлар, булутлик ва буғланиш бўйича метеорологик кузатишлар XIX аср охири ва ХХ аср бошларигача кунига 3 марта соат 7, 13, 21 ларда, кейин-чалик эса 4 марта 1, 7,13,19 ларда амалга оширилган. 1966 йилдан бошлаб эса метеостанцияларда суткасига 8 муддатли, Гринвич вақти билан ҳар 3 соатда (соат 00, 03, 06, 09, 12, 15, 18 ва 21 ларда) олиб бориладиган кузатишларга ўтилди.
Метеорологик кузатишлар маълумоти асосида ҳудудларнинг иқлими нормал базис даври бўйича аниқланади. Маълум йиллар оралиғидаги статистик маълумотларни таққослаш мақсадида иқлимни барча айнан қайд қилинган статистик белгиларини ўз ичига олган кўп йиллик давр ҳисобланилади. Варшавада 1935 йилда бўлиб ўтган Халқаро конференцияда 1901-30 йиллар базис давр сифатида олинган. Ҳозир ЖМТ (Жаҳон) қарори билан 1961-90 йилларни базис давр сифатида қабул қилинган.
Демак, метеорологик кузатишларнинг ўртача миқдорини топишда барча давлатлар ягона ЖМТ тавсияси бўйича иқлимни ўрганади.
1925 йилдан бошлаб ўн кунлик агрометеорологик бюллетен чоп этила бошланди. Унда Ўрта Осиё бўйича синоптик башоратлар билан баробар фенологик, метеорологик, гидрологик маълумотлар ҳам берилган. 1927 йилдан бошлаб ойлик «Ўрта Осиё метеорология институти бюллетени», 1930 йилдан эса кундалик, ўн кунлик ва ойлик бюллетенлар чиқарилди. Бундай бюллетенларда бериладиган маълумотлар йиллар бўйича мазмун жиҳатдан бойиб борди ва 1933 йилдан бошлаб ғўзанинг асосий фазалари: гуллаш, кўсакларнинг очилиши ва бошоқли дон ўсимликларининг пишишига оид башоратлар берилди. 1938 йиллари асбоблар ёрдамида тупроқ намлиги аниқланган маълумотлар асосида миқдорий баҳолаш кабилар бюллетенда жой олади. 1950-60 йиллардан бошлаб суғориладиган ва лалмикор ерларда, чўл, ярим чўл ва тоғли районларда агрометеорологик кузатишлар ёппасига бошлаб юборилди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 100 дан ортиқ агро ва гидрометеорологик станциялар ва постлар атрофидаги экин далаларида агрометеорологик кузатишлар ўтказилмоқда. Барча вилоятларнинг экинзорларида автомаршрут бўйича ғўза, дон ўсимликларининг ўсиши, ривожланиши, маҳсулдорлик элементлари махсус услубий дастурдан фойдаланиб Ўзгидромет белгилаб қўйган саналарда кузатиш ишлари ташкил этилган.
Кейинги бобларда ҳозирги вақтда замонда қишлоқ хўжалигига агрометеорологик хизмат кўрсатиш ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.


Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish