Хотирани ҳимоялашнинг қурилмали воситалари қўлланилади.
Адреслар майдонини мантиқий тақсимлашнинг бошқа кўринишлари:
– ОТ модуллари илова (дастур)лар учун кикриш мумкин бўлмаган ўз виртуал адреслар майдонига эга
– иловалар бир-биридан изоляция қилинган бўлиб, ўзаро қуйидагилар ёрдамида мулоқот ўрнатилади:
буфер (clipboard)
OLE (object linking and embedding)
DDE (dynamic data exchange).
Иловалар DLLга мурожаат қилади. DLL эса мурожаатни тизимга йўналтиради. Бу мурожаат (сўров)лар изоляция қилинган адреслар майдонида тизимли сервер жараёнида қайта ишланади.
Кўпмасалали режимда Win16/Win32 (умумий ёки изоляция қилинган хотирада) бир нечта иловалар ва бир нечта DOS сеанслари бажарилиши мумкин.
Юкланиш моментида йиғиш: Win и OS/2 ОТ ларда DLL dynamically loadable library динамик юкланувчи библиотека. Тизимли функциялар ёки ташқи/процедуралар улушидан таркиб топган бўлиб, мурожаат бўйича юкланади. Хотиранинг умумий адреслар майдони қўлланилади. Бир нечта дастурларнинг ҳамкорликда қўлланилиши учун библиотекалар версияси ва ўзига хос хусусиятларининг бир-бирига тўғри келиши талаб қилинади.
Ҳар бир илова C:\WINDOWS\SYSTEM32 га «бўлакланган» модулларда жойлашади, мураккаблиги:
масалан, оддий сўров - "DLL га қайта ёзиш"? -> иловалар конфликти
бунинг учун Win NT/2000/Xp да администратор имтиёзи талаб этилади.
Процессор иш режимлари
Замонавий 32-разрядли Intel (i80386 ва ундан юқори) процессорлари иккита режимда ишлаши мумкин:
– реал
– ҳимояланган
Real mode
Реал режимда ишлаш – биринчи бўлиб 16 разрядли i8086 (Intel) ва бошқа процессорларда бўлган.
Командаларни адреслашга мисол.
– сегментли CS регистрининг мазмуни (таркиби), Code Segment 16 га кўпайтирилади, яъни ўнг томонига 4 та нол ёзилади.