Хорижий давлатларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг айрим механизмлари хусусида ш. Т



Download 19,72 Kb.
Sana02.06.2022
Hajmi19,72 Kb.
#629904
Bog'liq
ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АЙРИМ МЕХАНИЗМЛАРИ ХУСУСИДА Ш


ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АЙРИМ МЕХАНИЗМЛАРИ ХУСУСИДА Ш.Т.Рашидов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти мутахассиси Ёшлар сиёсати жамият ривожи ва ижтимоий ўзгаришларнинг муҳим омили сифатида турли механизм, услуб ва стратегияларни ишлаб чиқишни ҳамда изчил равишда амалиётга тадбиқ этишни тақозо этади. Давлатдаги ижтимоий барқарорлик кўп жиҳатдан ёшларнинг барча қатламларига -127- йўналтирилган кучли ижтимоий ҳимояга, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имкониятларини юзага чиқаришда етарли шарт-шароит яратилганига боғлиқдир. Шу жиҳатдан, 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун мамлакатимизнинг ушбу йўналишдаги асосий тамойилларини белгилаб бериб, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, истеъдодини юзага чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутмоқда. Президент Ш.Мирзиёев бугунги кунда мамлакатимизнинг ёшларга оид сиёсати ҳақида тўхталиб, “Энг муҳими, ёшлар билан доимий мулоқот олиб бориш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, жамиятнинг муносиб аъзоларига айланиши, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш вазифаси барчамизнинг кундалик фаолиятимиз мезонига айланиб бормоқда”36, деб таъкидлаб ўтди. Бугун глобаллашув жараёнлари шиддатли ривожланиб бораётган даврда барча жабҳаларда бўлгани каби ёшлар сиёсатини амалга ошириш, улар билан ишлаш соҳасида ҳам янгича қарашлар, муносабатлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда хорижий давлатларнинг илғор технологияларидан фойдаланиш тақозо этилмоқда. Зеро, ушбу тажрибаларни таҳлил қилиш, улардан мамлакатимиз амалиётида унумли фойдаланиш йўлларини ўрганиш орқали ижобий натижаларга эришиш мумкин. Мазкур мақолада, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Украина, Молдова ва Сербия давлатларида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда қўлланилган айрим механизм ва тажрибалар хусусида фикр юритилади. Хорижий мамлакатларнинг аксариятида давлатнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги асосий принциплари, вазифалари акс этган ҳуқуқий ҳужжатнинг ишлаб чиқиш масаласига катта эътибор қаратилади. Мисол учун, Озарбайжон, Белоруссия, Финландия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Жанубий Корея каби давлатларда Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида Қонун қабул қилинган37 . 36 https://president.uz/uz/lists/view/1876 37 http://www.youthpolicy.org/nationalyouthpolicies -128- Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун мамлакатнинг ушбу соҳадаги асосий фаолияти, вазифалари ҳамда асосий тамойилларни ўзида акс эттиради. Бироқ, ушбу Қонунларда ёшларга оид сиёсатни амалга оширишнинг аниқ механизмлари кўзда тутилмайди. Кейинги йилларда аксарият Европа давлатларида ёшларга оид сиёсатни амалга оширишда ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш тажрибасидан кенг фойдаланилмоқда. Хусусан, Албания, Австрия, Болгария, Венгрия, Македония, Руминия, Сербия, Словакия38 ва бошқа давлатларда ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар Стратегиялар орқали амалга оширилмоқда. Стратегиянинг афзал томонларидан бири, уни қабул қилишдан олдин ёшларнинг турли қатламлари ўртасида тадқиқотлар ўтказилиб, мавжуд ҳолат ва муаммолар аниқланади ҳамда уни бартараф этишга оид тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Иккинчи томондан, маълум вақтлар оралиғида стратегиядаги вазифаларнинг ижроси мониторинг қилиб борилади. Бу давлатнинг ёшларга оид сиёсатини маълум бир муддатларда баҳолаб бориш, таҳлил қилиш имконини беради. Мисол учун, Молдовада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда бугунги кунга қадар 3 та стратегия ишлаб чиқилган. Хусусан, “2009-2013 йилларда ёшлар масалалари бўйича миллий стратегия”, “Молдова-2020” миллий ривожланиш стратегияси” ҳамда “2020 йилгача Ёшлар секторини ривожлантиришнинг миллий стратегияси” каби ҳужжатлар мавжуд бўлиб, улар мамлакатда ёшлар сиёсатини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 2014 йилда Молдовада “2020 йилгача Ёшлар секторини ривожлантиришнинг миллий стратегияси”39 қабул қилиниб, уни ҳаётга тадбиқ этишнинг ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур стратегияни ишлаб чиқишдан ав38 http://www.youthpolicy.org/nationalyouthpolicies 39 http://lex.justice.md/UserFiles/File/2014/mo400-403md/an%20 1_1006%20a.docx -129- вал, мамлакатнинг 10 та вилоятида ёшлар ўртасида сўровнома ва тадқиқотлар амалга оширилиб, ёшлар орасида учраётган долзарб муаммолар таҳлил қилинган. Аниқланган муаммолардан келиб чиқиб Стратегиянинг асосий мақсад ва вазифалари белгилаб олинган. Унга кўра кейинги 6 йилда ёшлар секторини ривожлантириш, ёшларнинг, хусусан, имконияти чекланган ёшларнинг шахсий ва касбий ўсишини таъминлаш учун тегишли шароитларни яратиш белгилаб берилган. Бунда: - демократик жараёнларни мустаҳкамлашда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш; - ёшларнинг билим, малака ва касбий маҳоратини оширган ҳолда ҳамда ахлоқий тарбиясини яхшилаган ҳолда уларнинг, шу жумладан, имконияти чекланган ёшларнинг жамиятга ижтимоийлашуви учун шароит яратиш; - ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги имкониятларини оширган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлаш, бу борада имконияти чекланган ёшларга алоҳида эътибор қаратиш; - ёшлар ташкилотларининг инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ёшлар билан ишлаш соҳасида таъсирчан механизмларни қўллаш вазифалари асосида стратегик йўналишлар белгилаб олинди. Ушбу Стратегияни амалга оширишда Молдова Ёшлар ва спорт вазирлиги масъул этиб белгиланган. Худди шунга ўхшаш ҳужжат Арманистон Республикасида ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, у “2013-2017 йилларда ёшларга оид давлат сиёсати Стратегияси”40 деб номаланади. Унда 5 та йўналишдаги муҳим жиҳатлар қамраб олиниб, 44 та банддан иборат чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Булар қуйидагилардан иборат: - ёшларни мамлакат сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги иштирокини ошириш; - ёшларни ижтимоий-иқтисодий ва бандлигини таъминлашдаги муаммолар; - ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш; 40 https://www.arlis.am/documentview.aspx?DocID=80598 -130- - ёшларни маънавий ва маданий қадриятлар ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш; - узлуксиз ҳамда норасмий таълимни янада ривожлантириш. Ўз навбатида юқоридаги йўналишларни амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар, уларнинг муддати, масъул ташкилотлар ва молиялаштириш манбалари кўрсатиб ўтилган. Арманистон Республикасининг “2013-2017 йилларда ёшларга оид давлат сиёсати Стратегияси” 9 бўлимдан иборат бўлиб, унинг 2 бўлими мамлакатдаги ёшлар сиёсатининг жорий ҳолати, замонавий тенденциялари таҳлилига қаратилган. Стратегияни ҳаётга тадбиқ этишга масъул давлат органи Арманистон Ёшлар ва спорт вазирлиги ҳисобланади. Европа Иттифоқи таркибидаги давлат - Сербияда ҳам “2015-2025 йилларда ёшлар миллий Стратегияси”41 амалиётга жорий этилган. Қайд этиш жоизки, Сербияда 2008-2014 йилларда ҳам шу каби Стратегия ишлаб чиқилган ва ҳаётга тадбиқ этилган. Ушбу стратегияни якунига оид баҳолаш натижалари ҳамда Европа Кенгаши экспертлари томонидан таёрланган “Ёшлар сиёсатини такомиллаштиришга оид тавсиялар”дан келиб чиқиб янги 2015-2025 йилларга мўлжалланган Стратегия яратилган. 10 йилга мўлжалланган янги Стратегия ёшлар сиёсати соҳасида 9 та муҳим вазифаларни амалга оширишни кўзда тутади: - ёшларнинг меҳнат қобилиятини ва бандлигини ошириш; - ёшларнинг ўз мутахассислиги бўйича малакаларини ошириш ва уларнинг инновациялар соҳасидаги билимларини ривожлантириш; - ёшларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш; - ёшларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш; - ёшларнинг ўз хавфсизлиги соҳасида маданиятини юксалтириш; 41 http://www.mos.gov.rs/wp-content/uploads/download-manager-files/ Nacionalna%20strategija%20za%20mlade%20-%20ENG.pdf -131- - жамиятдан ажралиб қолиш хавфи бўлган ёшлар гуруҳларини ижтимоийлашувига ёрдамлашиш; - ёшлар ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ёш мигрантларни қўллаб-қувватлаш; - ёшларни ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардор қилишни такомиллаштириш; - маданият соҳасидаги дастурларни яратишда ёшларни фаол жалб қилиш. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар бир йўналишдаги муаммолар чуқур таҳлил қилинган ва ёшлар ўртасида сўровномалар ўтказилган. Уларнинг натижаларидан келиб чиқиб, аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланган. Уларнинг асосий ижрочиси сифатида Сербия Ёшлар масалалари вазирлиги кўрсатилган. Юқорида номлари тилга олинган давлатлардаги муҳим жиҳат – ёшлар сиёсатини амалга оширишда алоҳида давлат органининг мавжудлигини қайд этиш зарур. Чунки узоқ маълум муддатларга тузилган давлат стратегияларини амалга оширишда аниқ ижрочининг бўлиши ва у давлат ташкилоти мақомида бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда алоҳида вазирлик ташкил этган яна бир давлатлардан бири Озарбайжон Республикаси ҳисобланади. Мазкур давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишда стратегиялар билан бир қаторда дастурий сиёсий технологиялардан фойдаланишга катта эътибор қаратган. Жумладан, Ёшларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, иш билан банд қилиш ҳамда давлат бошқарувидаги иштирокини таъминлаш бўйича “2005-2009 йилларда Озарбайжонда Ёшларга оид Давлат Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “2006-2010 йилларда Алоҳида иқтидори бўлган болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича Давлат Дастури”, “2007-2012 йилларда Озарбайжон Республикасида профессионал-техник таълимни ривожлантириш бўйича Давлат Дастури” ва “2007-2015 йилларда озарбайжонлик ёшларни хорижда таълим олишини таъминлаш бўйича Давлат Дастури” қабул қилинган. -132- Шунингдек, “Озарбайжон ёшлари 2011-2015 йилларда” номли Давлат Дастури” ва “2015-2025 йилларда Озарбайжон ёшларини ривожлантириш стратегияси” ҳамда “Озарбайжон ёшлари 2017-2021 йилларда” номли Давлат дастурлари ёшларга оид давлат сиёсатининг узоқ муддатли истиқболларини белгилаб берган. “Озарбайжон ёшлари 2011-2015 йилларда” номли Давлат Дастурига мувофиқ Ёшлар Фонди ташкил этилиб, фан, таълим, маданият ва ёшлар сиёсатини самарадорлигини таъминлашга қаратилган бир қатор ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш, фаол ёшларга ўз имкониятларини намоён этишларига кўмаклашиш вазифалари белгиланди. Ушбу Фонд ўтган етти йил мобайнида 4 мингдан ортиқ йирик ижтимоий лойиҳаларни молиялаштиришга эришган.42 Бундан ташқари, Озарбайжон Президенти администрациясида ёшлар ва спорт масалалари бўйича хизмат фаолияти йўлга қўйилган. Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқарув Академиясида раҳбар кадрларни малакасини ошириш йўналиши мавжуд бўлиб, унда “Озарбайжон Республикасида ёшлар сиёсати” номли махсус курс ўтилиши ташкил этилган. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда дастурий технологиялардан фойдаланиш бўйича Белоруссия Республикасида ҳам бир қатор ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Хусусан, 2016-2020 йилларга мўлжалланган “Таълим ва ёшлар сиёсати”, “Беларус Республикасида халқ саломатлиги ва демографик хавфсизлик”, “Беларус Республикасида болалар ва ёшларнинг узлуксиз таълими”, “Аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва бандлигини таъминлаш” каби Давлат Дастурлари орқали мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсати амалга оширилмоқда. Белоруссия Республикасида амалга оширилаётган ёшлар сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири, унда иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни ижтимоий ҳимоялаш Беларус Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларни қўллаб42 http://cbc.az/ru/v_story/video1517673079 -133- қувватлаш Махсус Фонди томонидан амалга оширилади. 2017 йилда Фонд маблағлари ҳисобидан ўқиш ва илмийтадқиқот соҳаларидаги муваффақиятлари учун 2 070 нафар ёшлар тақдирланган. Яна бир муҳим жиҳат, Белоруссияда мамлакат иқтидорли ва истеъдодли ёшларининг маълумотлар банки (манзилли рўйхати) шакллантирилган. 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра, мазкур рўйхатга Респуб-ликанинг 6 минг нафар иқтидорли, 690 нафар истеъдодли ёшлари киритилган. Белоруссияда ёшларнинг олий таълим олиши учун кенг имкониятлар яратилади, жумладан, 2016-2017 ўқув йилида 51 та ОТМда 313 минг нафар талаба таҳсил олган. Ҳар 10 минг нафар аҳолига тўғри келадиган талабалар сони бўйича Беларус МДҲ давлатлари орасида 1-ўринда қайд этилган (10 минг аҳолига 330 нафар талаба). Ундан кейинги ўринларни Украина (321 нафар) ҳамда Арманистон (310 нафар) эгаллаган. Мамлакат таълим тизими ёшларнинг ахбороткоммуникацион технологиялар, жумладан, компьютер ва Интернет тармоғидан фаол фойдаланиши учун улкан шароитлар яратади. Мамлакат ёшларининг бу жараёнлардаги иштирокини – “рақамли авлод” ибораси билан ишлатиш урфга кирган. Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилда 14-30 ёшлиларнинг Интернетдан фойдаланиши 98,5% ни ташкил қилган43 . Хулоса қилиб айтганда, хорижий давлатлар ёшлар сиёсатини амалга оширишда бир қанча услуб ва механизмлардан фойдаланиб келмоқда. Мазкур услублар, илғор тажрибалардан мамлакатимиз амалиётида қўллаш учун қуйидагилар таклиф қилинади: ■ Белоруссияда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшларнинг АКТни (дастурлаш, компютерлаштириш, интернетдан фойдаланиш) ўрганишига давлат даражасида эътибор қаратилади. Бу келгусида ёшларнинг нафақат ўз юртида балки Европанинг бир қанча давлатларида муносиб иш топишини таъминлайди. Мазкур илғор 43 http://bobruisk.by/edi/den2018/4909.html -134- тажрибадан Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлаш, меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар етказиб беришда фойдаланиш, уларни АКТ саводхонлиги бўйича пухта таёрлашнинг комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқиш ва бу борада зарур шароитлар яратиш мақсадга мувофиқ. ■ Молдовада ҳаётга тадбиқ этилган Стратегияни амалга ошириш жараёнида ёшларнинг турли қатламларига хос муаммолар аниқланиб, тадқиқот ва таҳлиллар амалга оширилган. Ушбу тадқиқотлар Стратегиянинг натижадорлигини баҳолаш билан бир қаторда мамлакат ёшлар сиёсатининг 6 йиллик ҳолатини таҳлил қилиш имконини беради. Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида юқоридаги каби стратегияларнинг ишлаб чиқилиши ёшлар ўртасидаги асосий муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва турли кўрсаткичларнинг ўзгариш динамикасини кузатиб бориш ҳамда ушбу йўналишдаги фаолиятни баҳолаш учун хизмат қилиши мумкин. ■ Молдовада “ёшлар билан ишловчи мутахассис” тушунчаси қўлланилиб, уларнинг малакаси, нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Уларнинг ёшлар билан ишлаш компетенциясига эгалиги, ёшларни руҳлантира олиш, рағбатлантириш сифатларига эга бўлиши муҳим талаблардан ҳисобланади. Мазкур тажрибани Ўзбекистонда ёшлар масалаларидаги ННТ амалиётида жорий этиш, “ёшлар билан ишловчи мутахассис” тушунчасини қўллаш орқали бу борада маълум бир меъёрларнинг жорий этилиши, ушбу соҳада ишловчиларнинг фаолиятини баҳолаш нормалари ишлаб чиқилишига имкон бериши мумкин. - Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқарув Академиясида раҳбар кадрларни малакасини ошириш йўналиши мавжуд бўлиб, унда “Озарбайжон Республикасида ёшлар сиёсати” номли махсус курс ўтилиши ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академияси ҳамда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида ҳам “Ўзбекистон Республикасида ёшлар сиёсати” номли махсус курс ўтилишини ташкил этиш мумкин. -135- - Арманистонда “ёшлар мутахассиси” институти ташкил этилган44 бўлиб, асосий мақсади ёшларга оид давлат сиёсатини ҳамда ёшларга оид давлат дастурларини амалга ошириш бўйича кадрларни тайёрлашдан иборат. Институт ёшлар билан ишлаш, ёшлар сиёсати ва дастурларини амалга ошириш йўллари, услублари бўйича кадларни тайёрлаб беради. Ўзбекистонда ҳам айрим олий таълим муассасаларида “ёшлар мутахассиси” бўйича йўналишлар очиб, кадрларни тайёрлаш ёшлар сиёсатини амалга оширишда муҳим ўрин тутуши мумкин.
Download 19,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish