131
жараѐнларга бардошлилиги туфайли бу
усул Ер ривожланишининг
илк босқичлари учун яроқли ҳисобланади.
Калий-аргон усули
умуман тоғ жинслари бўйича магматизм ва
седиментация ѐшини ва мономинерал фракциялар (калийга эга бўлган
минераллар: слюда, амфиболлар, калийли дала шпатлари) бўйича
ѐшни аниқлашда фойдаланилади. Ёшни аниқлашда одатда фақат
40
Аг
ни ажратиб олувчи
40
К нинг радиоактив парчаланиш реакциясидан
фойдаланилади. К-Ar усулини қўллашдаги асосий қийинчилик
радиоактив парчаланишнинг асосий маҳсулоти – аргоннинг
учувчанлик хоссаси билан боғлиқ бўлиб, у метаморфлашган ва
нураган тоғ жинсларида ѐмон сақланади.
40
Аr /
39
Аr усули анъанавий К-Ar усулидаги
каби минераллар ва
ялпи намуналарнинг ѐшини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин, аммо
у Аr исроф бўлмайдиган ва унинг ортиқча миқдорисиз идеал ѐпиқ
системаларни диагностика қилиш учун кўпроқ истиқболлидир.
Минерал структурасида аргоннинг ҳаракатланиши учун
минерал ѐпиқ бўлган ҳарорат аргон системасининг ѐпилиш
ҳарорати дейилади. К-Ar, Ar-Ar ѐши минералнинг аргон системаси
ѐпилиш ҳароратидан паст ҳароратгача совиши моментидан
бошланган вақтни ифодалайди.
Минералларнинг Ar-Ar ѐши фақат ер пўсти денудацион
тарихининг бир қисминигина саналайди. Шундай қилиб, Ar-Ar ѐши
кўп ҳолларда эксгумация ѐши дейилади.
Радиоуглерод усули
ѐши 60 минг йилдан ортиқ бўлмаган
геологик объектларнинг ѐшини аниқлаш учун фойдаланилади. Ерда
углероднинг учта изтопи -
12
С,
13
С ва
14
С
мавжуд
.
Уларнинг
табиатдаги концентрацияси жуда турлича:
12
С барча углероднинг
98,9 % ни,
13
С - 1,1 % ни, биз учун жуда муҳим бўлган радиоактив
изотопи
14
С эса атмосфера ва тупроқнинг жудаям кам улушини (10
12
%) ташкил этади. У азот атомлари ядросини космик нурлар
протонлари билан бомбардировка қилиниши туфайли доимо ҳосил
бўлиб туради, кейинчалик яримпарчаланиш даври 5730 йил
давомида барқарор азотга айланади.
Бир неча йил давомида янги
ҳосил бўлган радиоуглерод фотосинтез орқали планетанинг бутун
биосферсидаги айланма ҳаракатга жалб этилади.
Ҳар қандай тирик организмда радиоуглерод миқдори ер
атмосферасидагига тенг бўлади, бу тенглик уларнинг фотосинтези
ѐки ҳаѐти тўхтагунгача озиқланиши туфайли сақланади. Биологик
қолдиқларнинг радиоактивлигини ўлчаш орқали
организмнинг
132
ўлган
вақтини
ѐки
дарахтларнинг
йиллик
ҳалқалари
шаклланишининг охирини ҳисоблаб топиш мумкин. Бундай
тадқиқотларга мисол тариқасида миср фараони саркофагининг ѐши -
2190 йил ва Бристол қарағайининг ѐши - 4300 йил этиб
аниқланганлигини кўрсатиш мумкин.
14
С атмосферада космик нурларнинг таъсирида узлуксиз ҳосил
бўилиб туради. Углероднинг
14
С
эркин атомлари
14
СО
2
молекуласига киради ва улар тирик организмлар томонидан
ўзлаштирилади. Органик суяк моддаларидаги
14
С нинг миқдори ти-
рик организмлар таркибига киргандан бошлаб ўтган вақтни
аниқлашга имкон беради.
Атмосферанинг
устки
қатламларида
ҳосил
бўлувчи
углероднинг радиоактив изотопи
14
С турли тоғ жинсларида (кўмир,
оҳактош) тўпланади ва парчалана бошлайди.
14
С изотопнинг
парчаланмаган миқдори бўйича объектнинг кўмилган вақти
баҳоланади (
14
С
концентрациясининг
атмосферада доимийлиги
тахминидан келиб чиққан ҳолда).
Радиологик усулларнинг ҳозирги вақтдаги имкониятлари анча
юқори, амалда барча тоғ жинслари ва минералларнинг ѐшини жуда
ишончли даражада аниқлаш мумкин. Бу усулларни қўллашдаги
асосий қийинчиликлар геохронологик маълумотларни талқин қилиш
билан боғлиқ. Умумий ҳолда турли усуллар ѐрдамида олинган
натижаларнинг мос келиши реал ѐш қийматининг инончли мезони
ҳисобланади. Бунда ѐшнинг ҳисоблаб топилган қиймати ҳисобланган
моделига мос келиши геохронологик системанинг (радиоактив - ра-
диоген элемент) ҳосил бўлиш вақтига мос келади ва бу ҳар доим ҳам
геологик объектларнинг шаклланиш вақтига мос келавермайди, унинг
ривожланишидаги муайян босқичларни акс эттириши мумкин. Бир
хил ва ишончли маълумотлар
олиш учун геологик-петрографик,
геокимѐвий
ва
изотоп-геохронологик
тадқиқот
усулларини
имконияти борича бирга қўллаш даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: