Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

113- расм. Дефлацион саҳро 
(Калахари). 


249 
Барханли саҳ-
родаги 
қумлар 
юқори 
даражада 
сараланганлиги ва 
яхши думалоқлан-
ганлиги 
билан 
бошқа генезисдаги 
қумлардан 
фарқ 
қилади. Шунингдек 
уларнинг юзасида 
тирнаш 
излари 
кузатилади ва хира 
бўлади. Қум заррачаларининг ўлчами одатда 0,25 - 0,1 мм дан 
ошмайди. Уларда кварц минерали кўп, камроқ дала шпати учрайди. 
Эол қумларининг ранги оқиш, сарғиш ва баъзан қўнғир бўлади. Эол 
қумларида параллел эмас, балки қийшиқ ва тўлқинсимон 
қатламланиш кузатилади. Қийшиқ серияларнинг қияланган томони 
бўйича шамол эсган йўналишини аниқлаш мумкин. 
 
115-расм. Саҳродаги барханлар. 
 
116-расм. Денгиз соҳилидаги 
дюналар. 
Барханлар майда тепаликлар, ғовлар ва қаторлар, яримой 
шаклдаги қум уюмларидан иборат бўлади. Планда шамолнинг 
йўналишига 
мўлжалланган 
яримой 
шаклини 
эслатади. 
Барханларнинг баландлиги 20 - 30 м гача боради. Шамол эсувчи 
томонининг қиялиги 10-15°, шамол йўналишидаги қиялиги эса 
тикроқ, 30-35° бўлади. Барханларнинг ўркачи одатда ўткир 
бўрчакли бўлади. Шамол йўналиши тет-тез ўзгарувчи жойларда 
рельеф юзаси жим-жима шаклларга эга бўлади (115-расм). 
Денгиз ва дарѐ бўйларида пайдо буладиган қум тепалари 
дюналар 
дейилади. Бархан ва дюналарнинг қумлари қатламсиз, 
114
-
расм. Африканинг шимолий қисмидаги 
Саҳрои Қабир эгаллаган майдон.


250 
яхлит бўлади. Дюналарнинг баландлиги 20 - 25 м гача баъзан 50 м 
гача боради (116-расм). 
Бархан тепаликлари юзасида эол ряблари ривожланган бўлади. 
Улар ўзига хос микрорельеф ҳосил қилади ва барханларнинг шамол 
эсувчи томонидаги юзасида ривожланган бўлади. Бархан ряблари 
сув оқимлариникига ўхшаш асимметрик тузилишга эга ва бархан 
юзасида тўлқинсимон параллел жойлашган бўлади. Ряб ўркачлари 
орасидаги масофа 3-4 см, амплитудаси (баландлиги) эса ундан 
камроқ бўлади (117-расм). 
Барханлар 
ва 
дюналар кўчиб юрадиган 
қум тепаларидир. Баъзан 
барханлар бир кунда 5-
10 м гача кўчиб, бошқа 
жойда тепаликлар ҳосил 
қилиши 
мумкин. 
Дюналар ҳам бир йилда 
100 - 200 м гача кўча 
олади. Ҳозирги кунда 
ҳаракатдаги барханлар 
Қизилқумнинг 
айрим 
қисмларида 
(Бухоро 
вилоятининг Ромитан тумани) кузатилади. Бархан қумларнинг 
аксарият қисми ҳозирги кунда кам ҳаракатли. 
Қум ҳаракатидан экинзорлар, баъзан қишлоқлар қум остида 
қолиб кетиши мумкин. Экинзорларни, темир йўлларни қум босиб 
кетмаслиги учун уларнинг атрофи иҳота қилиниб, дарахтзорлар 
барпо қилинади.
Тақирли (гилли)
саҳролар
қум саҳроларини ўраб туради ѐки 
уларнинг ичида жойлашган бўлади. Жуда кўп ҳолларда тақирлар 
қуриган кўлларнинг ѐки дарѐларнинг туби ҳисобланади. Тақирларни 
ташкил этган гилли чўкиндилар юзаси уларнинг қуришидан кучли 
дарзланади. Бундай дарзлар тақир юзасида полигонал участкаларни 
ажратади. Полигонал бўлакларнинг четлари бирмунча баландга 
кўтарилган бўлади (118-расм). 
Тақирли саҳролар гурунт сувлари ҳисобига ҳам, атмосфера 
ѐғин-сочинлари ҳисобига ҳам ҳосил бўлиши мумкин. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish