Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


-расм. Вулкан қурилмасининг тузилиши. 1-



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

67-расм. Вулкан қурилмасининг тузилиши. 1-
бирламчи магма ўчоғи; 2-тектоник ѐриқ; 3-
иккиламчи магма ўчоғи; 4-паразит вулкан; 5-
бўғиз; 6-кратер; 7- вулкан конуси. 


185 
аппаратларининг ѐн томонларида ериқлар пайдо бўлади, у ердан 
ҳам вулкан маҳсулоти чиқабошлайди. Бу хилдаги вулкан 
паразит 
вулкан 
деб аталади. Улардан ҳам кўп миқдорда лава чиқиши 
мумкин. 
Вулкан илдизи, яъни унинг бирламчи магматик ўчоғи 60-100 
км чуқурликдаги астеносфера қатламида жойлашган бўлади. Ер 
пўстининг 20-30 км чуқурлигида ҳам иккиламчи магматик ўчоқ 
жойлашган бўлиб, у бўғиз орқали вулканни бевосита 
озиқлантиради. Вулкан конуси отилиб чиққан маҳсулотлардан 
тузилган. Конус учидаги кратер баъзан сув билан тўлдирилган 
бўлади. Кратер диаметри турлича бўлиши мумкин. Масалан, 
Ключевск Сопкасиники 675 м, Помпейни вайрон қилган Везувий 
вулканиники эса 568 м.
Вулкан отилишдан ҳосил бўлган рельеф шакллари хилма - 
хилдир. Масалан, Маар типидаги вулкан кратерининг атрофи туф 
ѐки вулкан кулидан иборат. Вулкан кратерининг диаметри 250 м 
дан 1 км гача бўлиб, унинг шакли воронкага ўхшаш, кратери 
кўпинча сув билан тўлиб, кўл ҳосил қилади. 
 
68-расм. Йирик кальдеранинг космосдан кўриниши.
Вулкан отилганидан сўнг кратер емирилади ва тик деворларга 
эга бўлган чўкма – кальдера ҳосил бўлади. Кальдералар газ ва 
буғнинг жуда кўп тўпланиб қолиши натижасида баъзан жуда 
кучли портлаш эвазига вужудга келиши мумкин (68-расм).


186 
Кальдералар айлана шаклда, четлари асосан тик, ички девор-
лари вертикал бўлиши мумкин. Кальдераларнинг ўртасида кейин 
пайдо бўлган ѐш конуслари кузатилади.
Баъзи кальдераларнинг диаметри кўплаб километрларга 
боради, масалан, Аляскадаги Аниакчан вулканининг кальдераси 10 
км ни ташкил этади.
Кейинчалик кальдералар сувга тўлиб, йирик кўлга айланади. 
Бундай кўллардан бири АҚШдаги Крейтер (инглизча Crater Lake, 
Крейтер кўли) кўли ҳисобланади (69-расм).
Кўл 
Маунт-
Мазам 
вулканининг 
бузилганидан 
сўнг 
бундан 
7700 
йил 
илгари ҳосил бўлган. У 
кальдерани 
қисман 
тўлдирган. Ўлчамлари 
8 х 9,6 км, ўртача 
чуқурлиги 
350 
м. 
Максимал чуқурлиги 
594 м бўлиб, АҚШдаги 
кўллар орасида энг 
чуқури ҳисобланади ва дунѐда чуқурлиги бўйича еттинчи ўринни 
эгаллайди (Байкал - энг чуқур кўл). Кальдеранинг чети океан 
сатҳидан 2130 - 2440 м баландда жойлашган. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish