17
Қуѐш тизимидаги сайѐралардан фақат Ергина ўзининг
мукаммал
ривожланган
атмосфераси,
гидросфераси
ва
биосферасига эга. Ернинг фазодан туриб олинган суратида тоғ
тизмалари, океанлар, йирик текисликлар аниқ кўзга ташланади.
Планеталар икки катта гуруҳга:
ер гуруҳига
– Меркурий,
Венера, Ер ва Марс – ва
юпитер гуруҳига, яъни
гигант
планеталар –
Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептунга бўлинади (2-
расм). Бу таснифда Плутонга ўрин йўқ: ўлчамлари бўйича ҳам,
хоссалари бўйича ҳам у
гигант планеталарнинг музли
йўлдошларига яқин.
Ер гуруҳидаги планеталар нисбатан кичик ўлчамли ва катта
зичликка эга. Уларнинг асосий таркибини силикатлар (кремний
бирикмалари) ва темир ташкил этади. Гигант паланеталарда
қаттиқ юза йўқ. Унча катта бўлмаган ядросидан ташқари улар
водород ва гелийдан тузилган ва газ-суюқ ҳолатда мавжуд. Бу
планеталарнинг атмосфераси
аста-секин зичлашиб, суюқ ман-
тияга ўтади.
Қуѐш тизими умумий массасининг асосий улуши (99,87%)
Қуѐшнинг ўзига тўғри келади. Шунинг учун Қуѐш тортиш
кучлари тизимидаги деярли барча қолган жисмлар: планеталар,
кометалар, астероидлар ва метеорлар ҳаракатини бошқаради.
Планеталар атрофида фақат ўзининг йўлдошларигина айланади.
Чунки бунда йўлдошлар ушбу планеталарга яқин бўлганлиги
туфайли тортиш кучи Қуѐшникидан ортиқ.
Барча планеталар Қуѐш атрофида бир йўналишда айланади.
Бу ҳаракат тўғри ҳаракат дейилади.
Планеталар орбитаси шакли бўйича
айланага, орбита
текислиги эса Лаплас текислиги деб аталувчи Қуѐш тизимининг
асососий текислигига яқин. Аммо планеталар массаси қанча кам
бўлса бу қоидадан оғиши шунча сезиларли бўлади, бу Меркурий
ва Плутон мисолида яққол кўринади.
Қуѐш тизими планеталари қуѐш
атрофида турли радиусда ва
тезликда айланади.
18
Қуѐш
Қуѐш - бу одатдаги юлдуз бўлиб, унинг ѐши 5 миллиард йилга
яқин. Қуѐш тизимидаги парча планеталар унинг атрофида
айланади. Унинг сиртида кучли шуълаланиш кузатилади (3-расм).
Қуѐш қайноқ плазмали
шар бўлиб, радиуси R=696 минг км,
ўртача зичлиги 1,416 кг/м
3
. Айланиш даври (синодик) экваторда 27
суткадан қутубларда 32 суткагача ўзгаради,
эркин тушиш
тезланиши 274 м/с
2
. Қуѐш спектори таҳлилига кўра унинг кимѐвий
таркиби: водород 90% га яқин, гелий 10%, бошқа элементлар 0,1%
дан кам.
Қуѐш энергиясининг манбаи
бўлиб Қуѐшнинг марказий қисмида
водороднинг
гелийга
ядровий
айланиши
ҳисобланади.
Бунда
ҳарорат 15 млн. К
га боради
(термоядеро реакцияси). Унинг ички
қисмидан энергия нурланиш орқали
кўчирилади, кейинчалик у 0,2 R
масофага тенг ташқи қатламда
конвекция орқали амалга оширилади.
Плазманинг конвектив ҳаракатлари
фотосфера
грануляцияси,
қуѐш
доғлари,
спикулалар
ва
б.
мавжудлиги билан боғлиқ. Қуѐшдан 149 млн. км
масофада
жойлашган Ер ундан 2.1017 Вт га яқин қуѐш ѐруғлиқ нури
энергиясини олади. Ер шарида кечадиган барча жараѐнларнинг
асосий энергия манбаси саналади. Ердаги бутун биосфера, ҳаѐт
фақат қуѐш энергияси ҳисобига яшайди.
Do'stlaringiz bilan baham: