Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Оролли силикатлар. 
Гранатлар.
Гранатларга таркиби 
мураккаб бўлган оролли силикатлар киради. Уларнинг умумий 
таркибини қуйидагича ифодалаш мумкин A
3
B
2
[Si0
4
]
3, 
бунда А
2+

Mg, Fe, Са, Mn; В
3+
= А1, Fe, Cr, Ti, Zr, V. Номи лотинча granatus 
сўзидан келиб чиққан бўлиб, бу минералларнинг кристаллари анор 
мевасини эслатади. Таркиби ва ранги бўйича гранатларнинг бир 
неча хиллари ажратилади: гроссуляр (лотинча Grassularia - 
крижовник), андрадит (португал минералоги д'Андрад шарафига), 
альмандин (Кичик Осиѐдаги Алабанда аҳоли манзили бўйича), 
спессартин (Бавариядаги Спессарт аҳоли манзили бўйича), пироп 
(юнонча pyropos - оловсимон), уваровит (граф С. С. Уваров 
шарафига) ва б. Гранатлар узлуксиз изоморф қаторларни ҳосил 
қилади, масалан, пироп - альмандин - Mg
3
Al
2
[Si0
4
]
3
- Fe
3
Al
2
[Si0
4
]
3
ѐки 
гроссуляр - андрадит Ca
3
Al
2
[Si0
4
]
3
- Ca
3
Fe
2
[Si0
4
]
3

Келиб чиқиши:
асосан метаморфик, минтақавий метаморфизм 
жараѐнлари туфайли вужудга келади. Кристалли сланецларда
гнейсларда, 
мигматитларда, 
эклогитларда 
ҳамда 
контакт 
метаморфизми маҳсулотлари - скарнларда учрайди. Баъзи 
гранатлар (пироп) магматик келиб чиқишга эга. Улар портлаш 
трубкаларидаги кимберлитларда ҳамда пегматитларда учрайди. 
Гранатлар сочилмаларда тўпланиши мумкин.
Қўлланилиши
-
асосан заргарликда; ѐғочларни ва қаттиқ 
жинсларни силлиқлаш учун абразив материал сифатида 
фойдаланилади. 
Варақли силикатлар ва алюмосиликатлар. 
Варақли 
силикатларга структурасида кремнекислородли тетраэдрлар икки 
қатламли (каолинит, серпентин), уч қатламли (гидрослюда, 
монтмориллонит, тальк) ѐки тўрт қатламли (хлоритлар) пакетларни 
ҳосил қилувчи минераллар киради. Улар гидроксил гуруҳи, 
қўшимча анионлар ва сувга эга. Пакетлар орасидаги сув миқдори 
кенг миқѐсда ўзгариши мумкин. Бу баъзи қатламли силикатларнинг 
сувда кўпчишига олиб келади. 
Варақли силикатлар ва алюмосиликатлар кремнекислородли 
[Si
4
O
10
]
4
ѐки алюмокислородли [(Si,Al)
4
O
10
] қатламлардан ташкил 
топган бўлиб, улардаги тетраэдрлар учта умумий уч билан 
боғланган. 
Варақли силикатлар учун Si
4+
нинг А1
3+
га кенг изоморф ўрин 
алмашиши, ортиқча манфий зарядлар пакетлар орасида сув 


65 
молекулалари билан биргаликда жойлашган Са
2+
, Na
+
, K
+
билан 
компенсациялашуви характерли. Варақли силикатларда асосий 
катионлар бўлиб Mg, Al, Fe, Ca, Ni ҳамда К ва Na ҳисобланади. 
Улар учун умумий радикал [Si
4
O
10
]
4
ѐки [(Si,Al)
4
O
10
каби 
ифодаланиши мумкин. 
Варақли структураларга минералларининг таблеткасимон кри-
сталлари, тангачасимон агрегатлари, баъзан яшрин кристалли 
шакли характерли. Варақли силикатлар, айниқса майда тангачали 
агрегатларда бири иккинчисидан қийин фарқланади. Бу минераллар 
учун уларнинг мукаммал ва жуда мукаммал уланиши характерли 
бўлади. Уларнинг қаттиқлиги, одатда, юқори эмас. 
Варақли силикатлар гуруҳига қатламли, варақли ѐки 
тангачали тузилишга эга бўлган кўплаб минераллар киради. Тоғ 
жинсларида энг кўп тарқалганлари слюдалар (айниқса биотит ва 
мусковит), гидрослюдалар, хусусан вермикулит ҳамда тальк, ас-
бест, каолинит, монтмориллонитдир. 
Слюдалар алюмосиликатлар гуруҳига киради ва жинс ҳосил 
қилувчи компонентлар сифатида магматик ва баъзи метаморфик 
жинслар таркибига киради. Слюдаларнинг табиий хоссалари бир-
бирига яқин: Улар жуда юпқа, эгилувчи ва таранг пластинкаларга 
жуда осон парчаланади.
Гилли минераллар гуруҳи кремнекислородли тетраэдрлар ва 
алюмокислородли 
октаэдрлардан 
иборат 
бўлган 
варақли 
силикатлар таркибига киради. Табиатда гил минераллари орасида 
каолинит, гидрослюда, монтмориллонит кенг тарқалган.

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish