Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


Таянч тушунча ва ибораларга изоҳ беринг



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Таянч тушунча ва ибораларга изоҳ беринг 
Экзоген жараѐнлар, элювий, делювий, коллювий, денудация, аккумуляция, 
нураш, нураш қобиғи, зирҳли сирт, гипергенез, кимѐвий нураш, физик 
нураш, иссиқликдан нураш, механик нураш, оксидланиш, гидролиз, эриш, 
ион алмашиш, гидратация. 
Назорат саволлари 
 
Гипергенез нима? 
Асосий нураш омилларининг моҳиятини кўрсатиб беринг. 
Кимѐвий нурашда етакчи муҳитлар нималардан иборат? 
Водород диссоциацияси нима? 
Кимѐвий нураш жараѐнларида қандай турлар ажратилади? 
Гидролиз билан гидратация орасида кандай фарқ бор? 
Ион алмашув жараѐни қандай кечади? 
Оксидланиш жараѐнини тушунтириб беринг. 
Силикатларнинг ўзгаришидаги кетма-кетликни кўрсатиб беринг. 
Карбонатларнинг эриши нимага боғлиқ? 
Нураш жараѐнида минералларнинг беқарорлиги нима билан боғлиқ? 
Бирламчи жинслар таркиби ва нураш маҳсулотлари орасида қандай 
боғлиқлик бор? 
Биологик нураш қандай кечади?
 


241 
14 боб. ШАМОЛНИНГ ГЕОЛОГИК ИШИ 
 
14.1. Умумий маълумотлар 
Атмосферадаги ҳаво массаларининг ер юзасига нисбатан 
ҳаракати 
шамол
деб аталади. Шамоллар ҳавонинг нотекис 
қизишидан ҳосил бўлади. Шамоллар ўз йўналишини фасл ва сутка 
давомида ўзгартириб туради. Йирик фаслий ҳаво оқимларига мус-
сон ва пассат шамолларини кўрсатиш мумкин. Фасллар алмашини-
шида ўз йўналишини ўзгартириб турувчи шамоллар материк ичка-
рисида ҳам мавжуд бўлади. Бундай шамолларга Фарғона водийси-
дан Мирзачўлга ва қарама-қарши йўналишда эсадиган Бекобод ша-
молини мисол келтирса бўлади.
Шамоллар жуда кўп миқдорда чўкинди материалларни 
кўчиради. Уларнинг бундай хусусияти, биринчи навбатда, тезлигига 
боғлиқ. Шамолнинг тезлиги секундига 0,5 дан 30 м гача бориши ва 
кучли довулларда ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин. Шамоллар 
майда зарраларни муаллақ, қум ва гравий доналарини қисман 
муаллақ ва асосан думалатиб бир жойдан иккинчи жойга кўчиради. 
Шамолларнинг терриген материалларни кўчириши қуруқ ва иссиқ 
иқлимли ўлкаларда амалга ошади. Чунки бундай минтақаларда 
тупроқ эрозиясидан сақловчи ўсимлик қопламаси яхши ривожлан-
маган бўлади. Фаол шамол ҳаракатлари Ўрта Осиѐнинг Қизилқум ва 
Қорақум чўлларида, Тарим ўлкасида ва Саҳрои Қабрда кузатилади. 
Шамол ѐрдамида қум доналарининг кўчирилиши алеврит ва 
гил зарраларининг кўчирилишидан фарқ қилади. Қум доналари ер 
юзасига яқин тор ҳаво қатламида ҳаракатланади, алеврит ва гил зар-
ралари эса ҳавонинг баланд қатламларида ҳам муаллақ ҳолда узоқ 
масофаларга кўчириб кетилади. 
Шамол қуруқ юмшоқ қум қатлами устида критик тезликка ет-
ганда унинг юзасидаги доналар тезланиш билан думалай бошлайди 
ва бир неча сантиметр йўл босгандан сўнг сакраб, ҳавода диаметри-
дан кўп марта ортиқ бўлган масофага учади. Учган бундай доналар 
ер юзасига параболик траектория билан қайтиб тушади ва яна са-
крайди. Қум доналарининг бундай сакраб ҳаракат қилиши 
сальта-
ция 
дейилади. Алеврит ва гил зарраларининг кўчирилишидан 
фарқли ўлароқ, қум доналарининг сальтацияси аниқ юқори чегарага 
эга бўлади. У одатда 1 м га яқин баландликни ташкил этади. Саль-
тация баландлиги ѐтқизиқлар юзасининг ҳолатига боғлиқ. Юза 


242 
қанча қаттиқ бўлса, қум доналари шунча юқори сакрайди ва, ак-
синча, қанча юмшоқ бўлса, сальтация баландлиги шунча кичик 
бўлади. Қуруқ қум доналарини кўчириш учун лозим бўлган мини-
мал шамол тезлиги 53,7 см/сек деб қабул қилинган. Қум доналари 
ер юзасига қайтиб тушгандан сўнг уларнинг импульси бошқа дона-
ларга ўтиши ѐки ўзлари думалашни давом эттириши мумкин. Йирик 
доналар шамол йўналиши бўйича думалаб кўчиши мумкин. Марка-
зий Қизилқумда асфальтланган автомобиль йўли юзасида терриген 
доналарнинг сальтацияси ва думалаб кўчишини яққол кўзатиш 
мумкин. 
Салътация ва думалаш орқали қум доналари ҳавода ҳам, сувда 
ҳам кўчирилсада, у шамол ѐрдамида кўчирилишга кўпроқ хос 
бўлади. Сувдаги сальтацион сакраш баландлиги ҳаводагига 
қараганда тахминан 300 марта кам бўлади. Бундай катта фарқ сув-
нинг ва ҳавонинг зичликлари орасидаги фарқдан келиб чиқади. 
Ҳавонинг зичлиги сувникидан 869 марта кичикдир.
Муҳитларнинг бир хил ташиш кучида ҳаводаги тезлик сувда-
гига нисбатан 29,3 марта катта бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда, 
бир хил массали доналарнинг ҳаводаги ҳаракатида импульси сувда-
гига нисбатан 29,3 марта катта бўлади дейиш мумкин. Демак, 
ҳавода ҳаракатланаѐтган донанинг кинетик энергияси (29,3)² М/2 
сувдагига нисбатан 430 марта ортиқ бўлади. Бундай катта фарқ ша-
мол ѐрдамида кўчириладиган қумларнинг кучли абразия фаолия-
тини белгилайди. Ҳавонинг зичлиги сувникига қараганда жуда паст 
бўлиши қумнинг юзага урилишидаги амортизациясини кескин ка-
майтиради. 
Эол қумларнинг юқори даражада думалоқлигини ҳавода саль-
тацион кўчирилишдаги катта кинетик энергияси белгилайди. Катта 
кинетик энергияга эга бўлган сальтацион ҳаракат урилишда бошқа 
қум доналарига бериладиган импульс уларни ҳаракатга келтиришга 
ва шамол ѐрдамида кўчиришга қодир бўлади. 
Ер юзиси рельефини ўзгартирадиган ҳамда алоҳида хусусиятга 
эга бўлган ѐтқизиқлар ҳосил қиладиган муҳим экзоген омиллардан 
бири шамолдир. Шамоллар ҳаво босимининг барча жойда бир хил 
бўлмаслигидан пайдо бўлади. Чўл ва саҳро зоналарида шамол 
ниҳоят даражада катта геологик - геоморфологик иш бажаради. 
Осиѐ, Африка ва Австралиянинт кенг текисликларидаги чўл май-
донлари шамол ҳаракати ва унинг геологик иши учун энг қулай ша-
роитдир.


243 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish