Ходимлар фаолиятига доир ҳужжатлар. Ҳужжатлар устида ишлаш тартиби



Download 93,5 Kb.
bet4/6
Sana12.05.2022
Hajmi93,5 Kb.
#602280
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-мавзу

3. Хужжатлар ижросини назорат қилиш.
Рўйхатдан ўтказилган барча хужжатларнинг ижро этилиши назорат қилинади. Ижрони назорат қилишга қуйидагилар киради:
1. Хужжатни назоратга олиш.
2. Хужжатнинг ижрочигача ўз вақтида етиб боришини текшириш.
3. ижронинг боришини текшириш ва йўналтириб туриш.
4. хужжатлар ижросини назорат қилишни умумлаштириш ва ҳисобга олиш.
Ижрони назорат қилишни ташкил этишдан асосий мақсад хужжат ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлашдир. Назоратни раҳбарлар, девонхона ходимлари, маъсул ижрочилар олиб борадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори билан тасдиқланган. Асосий қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Унда бундай хужжатларни назорат қилишнинг махсус тизими ишлаб чиқилган.
Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, хужжат жўнатилган кундан бошлаб 10 календар кун мобайнида бажарилиши керак. Шу тарзда хужжатлар ижросининг муайян ҳуқуқий муддати давлат ҳокимияти ва бошқарувининг олий органлари, шунингдек бошқарувнинг марказий ва тармоқ органлари хужжатлари билан белгиланади. Ижронинг якка тартибдаги муддатини эса ташкилот рахбари қўяди.
Ижро этиш муддатлари хужжат имзоланган (тасдиқланган) санадан бошлаб календарь кунларда ҳисобланади. Ижро этишнинг охирги санаси хужжат матнида ёки раҳбар революциясида кўрсатилади.
Хужжатларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўйиш, шунингдек уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига фақат хужжатни тузган юқори ташкилот ва давлат назорат органлари эгадирлар. Ижрочининг узрли сабаби билан хужжатнинг бажариш муддатини ўзгартиришга тўғри келса, ундан бу ҳақда билдиришнома олингач, раҳбар томонидан амалга оширилади. Ижро муддатини бошқа кунга кўчириш раҳбарнинг янги революциясида ифодаланади ва ундан назорат қоғозчасига ўтказилади.
Ижронинг назоратини ташкил қилиш учун рўйхатга олиш-назорат варақчасидан фойдаланилади. Бу варақча, юқорида таъкидланганидек, хужжат рўйхатга ўтказилаётган пайтда тузилади.
Рўйхатга олиш-назорат варақчаси қисмлари хужжат қаердан тушганига қараб фарқланади. 5-илованинг 1-а, 1-б шаклларида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари, топширикларининг баённомалари, топшириқлари (ёзма ва оғзаки), Ўзбекистон Республикаси Президенти Котибияти ва Давлат маслахатчиларининг топшириқларини; 2-а, 2-б шаклларида эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг топшириқлари, ташкилот коллегиал органларининг буйруқлари, қарорларини рўйхатга олиш- назорат варақчаси (карточкаси) кўрсатилди. Шакллардан кўриниб турибдики, назорат қилинадиган хужжатлар варақчалари (назорат карточкаси) хужжатларни гуруҳлари бўйича туркумланади. Ижронинг боришини текшириш барча босқичларда муддати тугагунча қуйидаги тартибда амалга оширилади: кейинги йиллар топшириқлари- йилига камида бир марта; жорий йилнинг кейинги ойлари топшириқлари – ҳар ойда камида бир марта; жорий ой вазифалари- ҳар ўн кунда ва муддати тугагунга қадар беш кун аввал.
Девон хизмати фақат ижронинг бажарилишини расмий муддатини кутиб ўтирмай, огоҳлантириш назоратини ҳам олиб боради, яъни фақат ижро муддати яқинлашганини эслатибгина қолмайди, балки ижро ҳолатига аниқлик киритади, белгиланган муддат бузилишининг сабабини очиб беради ва буни бартараф этиш юзасидан тадбирлар кўради.
Хужжат вазифалар, топшириқлар, сўровлар бажарилгандан сўнг, натижалари манфаатдор муассасаларга ва шахсларга хабар қилингандан кейин ёки ижро бошқа хужжатлар тасдиқлангандан кейин ижро этилган деб ҳисобланади ва назоратдан чиқарилади. Ижро натижалари рўйхатга олиш-назорат қоғозчаларида белгиланади.
Назорат хизмати (гуруҳи) таркибий бўлинмаларда хужжатларнинг бажарилиши билан боғлиқ ишларни аҳволини доимо таҳлил қилади, тегишли раҳбарларни улар томомнидан таъсирчан чора-тадбирлар кўриш учун ижро интизомининг аҳволи тўғрисида мунтазам равишда хабардор бўлади, кейинги ойда ижро этилиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг, унинг аппарати назоратидаги топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва фармойишлари рўйхатини ҳар ойнинг 25 кунида тақдим этади, хужжатларни назоратдан чиқариш тўғрисидаги таклифларни ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди. 6-иловада ижроия интизоми ҳолати ҳақидаги ахборотнинг намунавий шакли берилди.

Download 93,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish