2. ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ 2.1. Ушбу шартноманинг умумий суммаси 1.200 000 000 (Бир миллиард икки юз миллион сум) ни ташкил этди.
2.2. Сотиб олинадиган товар (махсулот) учун олдиндан тўлов миқдори _________сўмни, яъни белгиланган сумманинг (100%) фоизини ташкил қилади ва бу олдиндан тўлов 20____ йилнинг _____________ойида амалга оширилади. Якуний тўловнинг миқдори эса ____________сўмни, яъни келишилган сумманинг 85 (%) фоизини ташкил этади. Ушбу якуний тўлов хисоб фактура (ёки бажарилганлигини тасдиқловчи хужжат) тақдим қилингандан сўнг 20____ йил _____________гача амалга оширилади.
2.3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28-февралдаги 594-сонли қарорига асосан бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари хисобига тузиладиган шартномаларида қоидага кўра 15 фоиз миқдорида олдиндан хақ тўлаш назарда тутилган.
2.4. Тўлов шакли нақд пулсиз пул кўчириш йўли билан амалга оширилади.
3. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 3.1. Сотувчининг мажбуриятлари:
3.1.1. Товар (махсулот) ни шартнома талабларига жавоб берадиган холатда сотиб олувчига ўз вақтида топшириш.
3.1.2. Товар (махсулот)ларнинг сифати ушбу гурухи учун амалдаги стандартларга мувофиқ келиши керак.
3.1.3. Сотувчи тўпламда яроқсиз, сифати лозим даражада бўлмаган товарлар (махсулот) мавжудлиги хақида хабар олган пайтдан бошлаб уч кун ичида сифатсиз товар (махсулот) ни сифатлисига алмаштириш ёки ушбу шартноманинг 1.2.-бандига мувофиқ сифати лозим даражада бўлмаган товарнинг пулини қайтариб беради.
3.1.4. Транспорт харажатларини ўз хисобидан тўлайди.
3.2. Сотувчи тўпламда яроқсиз махсулот мавжудлиги хақида хабар олган пайтдан бошлаб 3 кун ичида сифатсиз товар (махсулот) ни алмаштириб беришга мажбур.
3.2.1. Сотувчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ товар (махсулот) га бўлган кафолот муддатини тақдим этади.
3.3. Сотиб олувчининг мажбуриятлари.
3.3.1. Қабул қилиш далолатномасининг расмийлаштирган холда ушбу шартнома ва қонун хужжатларида белгиланган тартибда қв муддатда товарни миқдори, сифати ва бутланиши бўйича қабул қилиб олади.
3.3.2. Сифати лозим даражада бўлмаган товар келтирилганлиги аниқланган тақдирда ушбу товарнинг сифати лозим даражада эмаслиги хақида далолатнома расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 3 кун ичида сотувчига хабар қилади.
3.3.3. Шартнома белгиланган миқдорда, татибда ва муддатда товар хақини тўлаш.